2-илова.
Айни пайтда ёд танқислигининг ҳолатини назорат қилиш бўйича Ҳалқаро кенгаш (ИCCИДД) тузилган. Улар 100 дан зиёд давлатларни келишган ҳолда ҳаракат қилиб, озиқ-овқат ва уй ҳайвонларининг озуқасига қўшишга мўлжалланган барча тузларнинг ёдлаштирилишини амалга оширишга муваффақ бўлинди.
Сотувда сифатли ёдланган ош тузининг мавжуд эмаслиги, аҳоли ўртасида бўқоқни оммавий профилактика қилиш ишларида узилишлар содир бўлмоқда. Бўқоқ хасталигига дучор бўлган аёлларда кўпинча ҳайз кўриш тсиклининг бузилиши, бепуштлик ва бошқа аномал (нотўғри) ҳолатлар кузатилади ёки хомиладор бўлса болалар ақли заиф бўлиб дунёга келади.
Бундан ташқари ЙТҲ (ёд танқислиги ҳолати) болалар ўлимининг ортиб кетишига, ўлик бола туғилиши ва одамнинг руҳий – ижтимоий ривожланишининг тутилиб қолишига олиб келади. Қалқонсимон безнинг меъёрида фаолият олиб бориши учун, ёдни сутка мобайнида 0,1-0,2 микрограмм истеъмол қилиш зарур. Инсоннинг бутун умри давомида бу ўта муҳим микроелементнинг 3-5 грамм кифоя қилади.
Уни ёдланган туз ва тарқибида ёд мавжуд бўлган маҳсулотлар орқали ҳар куни истеъмол қилиб туриш зарур. Ўзбекистонда 25 млн., аҳолига 1,29 млн. Эндокрин тизими билан касалланган одам тўғри келади, шулардан 60 фоизини болалар ва ўсмирлар ташкил этади.
Текширишларнинг кўрсатишича, «Флоранс, Темпо, Орзу, Лаззат, Хожаикон, Қорақолпоқ савдо» фирмалари томонидан ишлаб чиқарилаётган ош тузлари таркибидаги ёд миқдори ЖССТ меъёрларига (41,1-65 гҒт) мос келади.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаги, фақат ҳукумат томонидан қилинадиган саъё-ҳаракатлару, қўллаб-қувватлашларгина ишлаб чиқарувчиларни барча санитария-гигиена талабларига тегишли равишда мувофиқ келадиган, ёдлаштиришни этарли даражада таъминлашга қодир бўлган ёдланган туз чиқаришга мажбур қила оладиган тегишли қонунлар, қарорларни қабул қилиниши ва татбиқ этилишини таъминлаши мумкин экан.
Турли мартабадаги раҳбарлар ушбу тадбирларнинг миллат саломатлиги даражасига, ўсиб келаётган авлоднинг ақлий даражасига таъсир кўрсатиши хусусидаги ёрқин тасаввурга эга бўлишлари лозим.
3 май 2007 й. Ўзбекистонда «Ўзбекистон ЙТК олдини олиш» конуни кабул килинди.
Темир танқислиги анемияси ва уни олдини олиш
Анемия (камқонлик) деганда қонда гемоглобиннинг умумий миқдори пасайиши, кўпинча қон ҳажми бирлигида контсентратсиясининг камайиши тушунилади. Қондаги умумий гемоглобин даражасининг норма 119-130 гҒл бўлгани ҳолда анемияда 111,0 гҒл ва ундок пастрок пасайиб кетиши кузатилади.
Ўзбекистонда темир танқислиги анемиясини охирги 10-15 йил ичидаги кузатишлар шуни кўрсатдики, болалар ва ўсмирлар орасида унинг тарқалиши 25-88 фоизгача этар экан, касалликка чалиниш хавфи кўпроқ 1-2 ёшгача бўлган болаларда, ўсмирларда ва ҳомиладор аёлларда кузатилади.
Организмдаги умумий темир миқдорининг 60 фоизи эритротситларнинг гемоглобинида тўпланган, у кислороднинг боғланишида ва уни бутун организм бўйлаб тарқатишда иштирок этади. Шунинг учун, унинг организм таркибидаги камайиши эритротситлар гемоглобин этишмовчилиги ва гипоксияга (ҳужайраларга кислороднинг керакли миқдорда этиб бормаслиги) олиб келади.
Анемиядан азият чекадиган болалар одатда жисмоний ва ақлий ривожланиш борасида ўз тенгқурларидан орқада қоладилар, улар тез-тез хасталаниб туришлари мумкин.
Агар аёл киши ҳомиладорлик пайтида анемия дардига йўлиқса, у вазни этарли бўлмаган заиф болани дунёга келтириши мумкин, бу эса кичкинтой учун хатарлидир. Айрим ҳолларда анемия оналар ўлимига олиб келиши ҳам мумкин. Бу бизни ташвишга солмай қўймайди. Бизнинг Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларнинг 80%, туғиш ёшдаги аёлларнинг 60% ва 57% болалар анемиядан азият чекишмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |