2-мавзу: Спорт иншоотларига қўйилган гигиеник талаблар, спортчиларнинг шахсий гигиенаси. Режа



Download 56,5 Kb.
bet2/14
Sana20.06.2022
Hajmi56,5 Kb.
#682476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
jismoniy tar 1 2

Стадионлар ва спорт майдонлари. Комплекс спорт иншооти ҳисобланган стадион учун ажратиладиган эр участкаси текис майдончадан иборат бўлмоғи керак. Унга спорт ядроси – футбол майдони, унинг атрофига югуриш йўлаклари ҳамда энгил атлетика билан шуғулланиш учун секторлар жойлаштирилади. Спорт билан шуғуллалинадиган жой копламасининг характери ва сифати, шунингдек унга ўз вақтида қараб, йиғиштириб, супуриб сидириб турилиши муҳим гигиеник ҳамда спорт – техника аҳамиятига эгадир.
Сузиш бассейнлари. Табиий сув ҳавзаларидан сузиш учун оммавий равишда чўмилиш ва чиниқиш учун кенг фойдаланилади. Сузиш бассейни ташкил қилиш учун жой танланаётганда табиий сув ҳавзасидаги оқимнинг тезлиги, чуқурлиги, кирғоқдаги ва ҳовуз тагидаги тупроқнинг характери сувнинг сифати, албатта ҳисобга олиниши керак.
Ёпиқ спорт иншоотлари. Гимнастика, спорт ўйинлари, бокс, кураш, оғир тошлар кўтариш, найзабозлик ҳамда сузиш учун мўлжалланган ёпиқ усулда қурилган бассейнлар энг кўп тарқалган ёпиқ спорт иншоотлари ҳисобланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, бундай иншоотларни кўриш учун гигиеник нуқтаи назардан мумкин қадар кўпроқ бўлган жойлар танланади. Чунки хонадаги санитария шароитлари кўп жиҳатдан атроф-муҳитга боғлиқ бўлган ўзига хос табиий шароитлар, кварталнинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиш системаси, кўкаламзорлаштирилиши, коммунал жиҳатдан ободонлаштирилиши ва бошқа омиллар хонани табиий ёритишга ҳавосининг сифатига, иссиқлик режими ва шовқин сурондан ҳоли бўлган тинч шароит яратишга сезиларли таъсир курсатади.
Спорт иншоотларини иситиш, ёритиш, жиҳозлаш.
Спорт заллари ва бошқа ҳар қандай турар-жой биноларида, айниқса, мактаб ва бошқа жамоат биноларида уларни ёритиш учун ҳамда бинолардаги иссиқлик режимини саклаб туриш учун бу биноларнинг деразаларини жануб томонларига туғри жойлаштирилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ёритиш. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар этарли миқдорда табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак. Ёруғлик хонанинг бутун майдонига бир текис тарқалиши ҳамда қуюқ соялар пайдо қилмаслиги зарур.
Спорт заллари, сузиш бассейнлари заллари, тиббиёт ходими хонаси, ўқув синфлари, маъмурий хоналарга ёруғлик тикка тушиши таъминланиши керак, спорт залидаги деразалар деворнинг узун томонига қурилиб, полдан камида 2 метр баландликка ўрнатилади, ён томондан тушадиган ёруғлик учун эса дераза бир томонидан очилади.
Сунъий ёритиш. Сунъий электр ёруғи чўғланиб ёнадиган лампалар билан амалга оширилади. Унда волфрам толасининг ундан электр токи ўтган вақтдаги қизиши ҳисобига электр энергияси пайдо бўлади ёки люминитсент лампалар.
Иситиш. Иситиш организмнинг иссиқлик мувозанатини сақлаши ҳамда бажарилаётган жисмоний иш ва кийилган кийим ҳароратини ҳисобга олиб, хонада муайян ҳаво ҳароратини нормал яшаш ва ишлаши учун қулай бўлган ҳароратни таъминлаш керак. Ҳар бир жойнинг ўз иқлим шароитига қараб оддий турар жой биноларида иссиқликнинг куйидаги нормаларига: совуқ иқлимда -21о, иллиқ иқлимда 18-20о, иссиқ иқлимда 17-18о бўлишига риоя қилиш керак.
Спорт залларида ҳавонинг ҳарорати спорт ишининг характерига боғлиқ бўлади. Сузиш учун мўлжалланган ёпиқ бассейнларда ҳавонинг ҳарорати бассейн сувининг ҳароратидан 1-2о юқорирок бўлиши керак. Спортчилар сувдан чиққан вақтларида этлари жунжукмаслиги учун шундай қилади. Залда кўпинча ҳавонинг ҳарорати 26-27о бўлади.
Ҳозирги вақтда спорт заллари ва бошқа жамоат биноларида одатда марказий иситиш тизимларидан фойдаланади. Бу тизим анча қулай, иктисодий жиҳатдан фойдали, ёнғинга қарши кураш жиҳатдан хавфсиз бўлиб, гигиеник талабларни кўпроқ қондира олади. Бунда иссиқлик хонага ягона марказий иситиш манбаидан келади. Сувни иситиш, буғга айлантириш ёки ҳавони киздириш орқали иссиқлик ҳосил бўлади.

Download 56,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish