2-мавзу: Спорт иншоотларига қўйилган гигиеник талаблар, спортчиларнинг шахсий гигиенаси. Режа



Download 56,5 Kb.
bet5/14
Sana20.06.2022
Hajmi56,5 Kb.
#682476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
jismoniy tar 1 2

Шахсий гигиена умумий гигиенанинг бўлими бўлиб, танани, оғиз бўшлиғини парваришлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни, ухлаш учун зарур шароитларни яратиш ва аҳоли ўртасида гигиеник малакаларни тарбиялашни ўрганади ва ишлаб чиқади. Шахсий гигиенанинг талабларини бажариш соғлиқни сақлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, юқумли ва бошқа касалликларнинг тарқалишига йўл қўймайди.
Жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланувчиларнинг шахсий гигиенага риоя қилишини контрол қилиб туришда спорт командалари врачлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлар муҳим рол ўйнайди. Шахсий гигиена норма ва қоидаларига риоя қилмаслик фақат касалликкагина олиб келмай, балки спортчининг чидамлилиги ва ишлаш қобилиятини пасайтириб, ҳатто вақтинча спорт билан шуғулланишни тўхтатиб қўйишга олиб келади. Шахсий гигиена уриши, шунингдек йирингли яралар ва замбуруғга оид тери касалликлари пайдо бўлиши боғлиқдир.
Организмга механик, физик ва химик таъсиротдан, шунингдек, микробларни ўтишидан сақлашда тери тўсиқ вазифасини ўтайди. Тери ажратиш органи сифатини ҳам катта аҳамиятга эга. Организм терлаш ва кўп миқдорда иссиқлик чиқариш йўли билан қоида ва тўқималарда ҳосил бўлган бир қанча зарарли моддалардан озод бўлади.
Тери ости ёғ безлари терини қуршаб қолишдан, ортиқча тер билан қопланишдан сақлайди ва унинг эластиклик хусусиятини ҳамда механик таъсиротларга қарши туриш қобилиятини оширади. Тери организмда газ алмашинишида иштирок этади ва у (юзаси кислотали реаксияга эга бўлгани учун) бактеритсид хусусиятга эгадир.
Шунинг учун терини доимо парваришлаб, тоза сақлаш тавсия этилади. Бу жисмоний машғулотларда, яъни кўп терлашларда, шунингдек, терига ташқаридан киради. Баъзи бир спорт турларида ярим яланғоч ҳолатда ва энгил кийиниб рақиб билан ишқалашиб мусобақа қилишга тўғри келганда (бокс, кураш, қиличбозлик ва бошқаларда) спорт кийимлари ва костюмлардан фойдаланишда яна ҳам терини парвариш қилиш талаб этилади.
Терини тоза сақлаш учун доимо танани иссиқ сув ва совун билан ювиб туриш керак. Совун билан ювиниш бадандаги ёғларни ва булутнинг баданнинг механик тозаланишида аҳамияти катта.
Тиш ва оғиз бўшлиғи гигиенаси.
Тиш ва оғиз бўшлиғини тўғри парвариш қилиш муҳим гигиеник аҳамиятга эга. У овқатни яхшилаб майдалаш, унинг сингишини осонлаштиришни таъминлайдиган, шунингдек оғиз бўшлиғи орқали организмга микробларнинг кириш хавфини камайтирадиган тишларни сақлаш учун зарур.
Оғиз бўшлиғи ва тишларни парвариш қилиш ҳар гал овқат истеъмол қилингандан кейин оғизни сув билан чайишдан иборат. Эрталаб ювиниш вақтида тишларни унчалик қаттиқ булмаган тиш чуткаси ва порошок ёки паста билан тозалаш (иккала томонини) мақсадга мувофикдир (механик таъсири бўйича порошок пастадан афзалрок). Кечқурун оғзини чайиш кифоя, лекин тиш чўткаси билан қайта тозалаш манн қилинмайди. Тиш чўткасини ишлатишга қадар ва ишлатилгандан кейин сув билан ва чўтка қисмини пастка қаратиб стаканда сақлаш зарур.
Тиш орасидаги овқат қолдиқларини тозалаш кийин бўлган такдирдагина тиш ковлагич билан тозалаш тавсия қилинади. Яхшиси, чўпдан қилинган тиш тозалагич ёки бир мартага мўлжалланган учи ўткирланган гугурт чўпидан фойдаланиш қулайрок.
Оғиз бўшлиғи ва тишларни санатсия қилиш мақсадида йилига 1-2 марта тиш шифокори кўригидан ўтишда зарур.
Уйқу гигиенаси.
Нормал уйқу киши организмининг тўлиқ дам олишини таъминлайди. Бунда айниқса марказий асаб тизими, сезги органлари ва скелет мушаклари яхши дам олади.
И.П. Павлов таълимотича, бу ўзгаришлар асосида асаб тизими қўзғалувчанлигининг кескин пасайиши, фаолиятининг тормозланиши ётади. Тормозланиш ҳолати вақтида бош мия пўстлоғи ҳўжайралари овқат моддаларини ўзлаштиради, ўзининг нормал таркибини тиклайди ва навбатдаги фаолият учун энергия тўплайди. Тормозланиш жараёни катта ярим шарлар пўстлоғида тарқалади ва скелет мушаклари ишини бошқарувчи қуйида жойлашган марказларга тарқалиб, мушакларнинг таранглигини пасайтиради ва уларни бўшаштириб дам олдиради.
Аммо уйқу вақтида марказий асаб тизимининг ҳаммаси тормозланган ҳолатда бўлмайди. Нафас олиш, юрак иши ва бошқа ички органларни бошқарувчи марказлар уйқу вақтида ҳам ўз функсиясини давом эттиради. Бундан ташқари уйқу вақтида марказий асаб тизимида қўзғалиш ўчоқлари сақланиб қолган бўлиши мумкин. Бу ўчоқлар асаб тизимининг умумий ҳолати, ухлашдан олдин бажарилган машғулотлар, шунингдек ухлаш шароитлари билан боғлиқ бўлади.
Кечи билан соат 23-24 дан кейин бошланадиган ва соат 7-8 да тугайдиган уйқу энг фойдалидир. Кичик ёшдаги болалар ва кексайиб қолган одамлар тушки овқатдан кейин 1-2 соат ухлашлари керак. Соғлиқни ва иш қобилиятини сақлаш учун тўғри йўлга қўйилган уйқу ритмига шартли рефлекс ҳосил қилиш муҳим рол ўйнайди (маълум бир вақтда ухлаш ва уйғониш). Шундагина уйқу тез бошланади ва чуқур бўлади.
Ухлаш учун қулай шароит яратиш (осойишталик, қоронғулик ёки ним қоронғулик, 16-18о –дан юқори бўлмаган, имкон борича бундан пастроқ температура, тоза ҳаво ва қулай ўрин-бош) муҳим аҳамиятга эга.
Ўрин зарур ўлчовида, этарли даражада юмшоқ ва иссиқ, яъни тананинг исишини, скелет мушакларининг бўшашишини, қоннинг ички органлардан периферик органларга оқишини таъминлайдиган бўлиши керак. Тушак қалин ва иссиқни ёмон ўтказувчи материалдан тайёрланиши (полга яқин ухлаб ётган одам тегаётган совуқ ҳавога қаршиллик кўрсатиш учун) керак. Кўрпа ғилофини очиқ ҳавода тез-тез шамоллатиб туриш ва ҳар 7-10 кунда алмаштириш лозим.

Download 56,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish