2-мавзу: шахсга йўналтирилган таълим турлари ва инновацион таълим шакл, метод ва воситалар. Режа



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/41
Sana24.02.2022
Hajmi1,75 Mb.
#200655
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
2.-SHAHSGA-JUNALTIRILGAN-TALIM-TURLARI-VA

Интерфаол методлар – талабаларнинг билим, кўникма, малака ва 
муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини 
ҳамда ўқитувчи билан ҳамкорликларини ташкил этишга 
хизмат қиладиган методлар 
Бу турдаги методлар интерфаол таълимнинг муҳим таркибий элементи 
ҳисобланади. Ҳозирги кунда интерфаол методларнинг 100 дан ортиқ тури 
мавжуд бўлиб, ўқув материалининг характери, талабаларнинг ёш ва 
психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнида
уларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш мумкин. ОТМ
педагогларининг малакасини ошириш курсида ўқитилиши йўлга қўйилган 
“Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик” модули 
доирасида интерфаол методлардан ўринли, самарали фойдаланиш
имконияти мавжуд. Ушбу ЎММнинг 2-қисмида бевосита модулни ўқитиш
жараёнида самарали қўллаш имконияти бўлган интерфаол методлар
тўғрисида сўз юритилиши сабабли айни ўринда уларнинг моҳиятига батафсил 
тўхталиб ўтилмади. 
Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” методи хорижий мамлакатлар таълими 
амалиётида муваффақиятли қўлланиб келинмоқда ва бугунги кунда
республика таълимида ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли айни 
ўринда ушбу метод (технология)6 моҳияти ҳақида сўз юритилади. 
“Кейс-стади” технологияси (ингл. “cаsе” – чемодан, метод, 
“study” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли 
вазиятларни таҳлил қилиш) – 1) талабаларда аниқ, реал 
муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг 
мақбул вариантларини топиш кўникмаларини 


шакллантиришга хизмат қиладиган технология; 
2) реал вазиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси 
Технологиянинг асосий вазифалари7 қуйидагилардан иборат: 
6 Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ.,
Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 81-б.; 
Сборник кейсов для вузов по дисциплинам гуманитарного и социально-
экономического цикла / Учеб.-мет.пособие. – СПб.:
Изд-о Санкт-Петербургского университета управления и экономики, 2015. – С. 3.
7 Савельева М.Г. Педагогические кейсы: конструирование и использование в 
процессе обучения и оценки компетенций студентов / Учеб.-мет.пособие. – Ижевск: 
ФГБОУВПО “Удмуртский
университет”, 2013. – С. 9. 
1. Таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш. 
2. Назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш. 
3. Муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш қилиш. 
4. Қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига 
доир мулоҳазаларни тақдим этиш. 
5. Ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил 
вариантларни баҳолаш кўникмаларини шакллантириш 
Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни 
ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли 
вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи
элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим
методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва
воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий
изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва 
воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба (талаба)
ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари. 
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард 
университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу 
технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда
қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес
ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган . 
Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес
соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни таълим
жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик йилларида 
фаоллашди. 
Замонавий ўқитиш амалиётида ўқув кейсларининг қуйидаги турлари 
қўлланилмоқда (31-расм): 


8 Долгоруков А. Метод case-study как современная технология
профессионально- ориентированного обучения: http://www.vshu.ru/lections. 
php?tab_id=3&a=info&id=2600. 
Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари
ҳаммавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар 
бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина 
Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг 
нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон 
бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин 
иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан 
шуғулланади. 
Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, 
амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул 
қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли 
муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан 
билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади. 
“Кейс-стади” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакалар га эга 
бўлади: 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish