2-Мавзу: «Шахс ва ташкилот»


Шахсни ҳсусиятларини белгилаб берувчи замонавий назариялар



Download 57,97 Kb.
bet3/4
Sana25.02.2022
Hajmi57,97 Kb.
#276974
1   2   3   4
Bog'liq
2 5332281097180941907

2.3. Шахсни ҳсусиятларини белгилаб берувчи замонавий назариялар

Шахс ва инсон хулқ-атвори мавзуини илмий жиҳатдан биринчилардан австриялик врач-психиатр, психоанализ назариясининг асосчиси Зигмунд Фрейд (1856-1939) тадқиқ қилишга уринди. У, ҳар бир психик-руҳий ҳодиса негизида муайян сабаб ётади ва инсоннинг ўзини тутиши кўп жиҳатдан ўйлаб кўрилмаган, беихтиёр рўй берган жараёнларга боғлиқ бўлади, деб ҳисоблайди. Инсоннинг хулқ-атвори икки ҳаракатчан куч: секс инстинкти, ҳаёт (эрос) ва агрессия инстинкти, бузилиш, ўлим (танатос) билан белгиланади.


Шахснинг психик-руҳий ҳаётида учта асосий босқич курашининг майдони мавжуд: «у» (id)- тезликда қондиришни талаб қиладиган сексуал-шаҳвоний ва агрессив истаклар «мен» (ego) - ҳақиқий ташқи оламга интилиш ҳамда шу истакни қондиришнинг оқилона йўлларини аниқлаш ва сепер МЕН (superego) - ахлоқий қоидалар, аслида инсон онгидир.
Кишиларнинг хулқ-атвор интилишларини белгилаб берадиган онгсиз ҳаракати ғояси руҳият таҳлилининг асоси бўлиб ҳисобланади ва шахс моҳиятини тушуниш учун ўзини-ўзи кодлашни талаб қилади. Руҳият таҳлили невроз ва тушларни шахснинг беихтиёр ва онгли тарздаги хулқ-атвори ўртасидаги низо ёки муросанатижаси деб тушунтириб берди. Бошқарув санъати турларидан бири сифатида Фрейднинг ижод ва фантазия ҳақидаги фикрлари қизиқарлидир. У шеърий ижод замирида, худди тушлар ва фантазия-хаёллар («ўнгида кўрилган туш») асосида қондирилмаган, жумладан, «биз уяладиган, ўзимиздан-ўзимиз яширишимиз керак бўлган ва шу туфайли ҳам онгсизлик доирасига суриб чиқарилган» сексуал -шаҳвоний истаклар ҳам ётади, деб ҳисоблайди.
Фрейд назариясини руҳият таҳлили мактабининг бошқа бир вакили швейцариялик психолог, Цюрих, сўнгра Базел университетлари профессори, «жамоа беихтиёрлиги» ҳақидаги таълим муаллифи, аналитик психология асосчиси Карл Юнг (1875-1961) ривожлантирди ва ўзига хос тўлдирди. У инсоннинг хулқ-атвори нафақат унинг истак-хоҳишлари билангина эмас, балки унинг тажрибаси, турмушида ишлаб чиқилган мақсадлари тизими билан ҳам белгиланади, деб таъкидлайди.
Юнг шахснинг психологик типи («архетиплар» - объектнинг фаҳмлашда руҳий туғма хусусиятлар), шунингдек, экстравертлик (ташқи, ҳақиқий оламга йўналтириш) ва интровертлик (маънавий, ички оламга йўналтириш) тушунчаларини илгари сурди. Шуни қайд этиш жоизки, ҳар бир инсон руҳияти экстраверсияга ҳам, интроверсияга бўлинади, фақат уларнинг бу ортиқчалигини шахснинг фикрлаш типида белгилаб беради.
Фрейд, Юнг ва уларнинг давомчилари илгари сурган ғоялар, инсон хулқ-атвори ҳақидаги бутун бошли фан (бихевиористика) фан ҳам бошқарув мутахассисларига ҳаётнинг ҳамма ҳолатларига, ҳамкасабаларининг ноадекват ҳаракатларини тушуниш, кишиларнинг теран, баъзида ғайритабиий қилиқлари сабабларини англаш учун тайёр рецепт беролмайди.
2.3. Ўргатиш назарияси
И.П.Павлов, Д.Б.Уотсон, Б.Ф.Скиннер асарларида рағбат ва жазо тизими чуқур илмий асослаб берилади, ижрочи фаолиятининг мантиқий доираси унинг қобилиятига қараб далиллар билан аниқлаб берилади, раҳбар ва унинг қўл остида ишловчилар ўртасида қарама-қарши алоқа бўлиши зарурлиги асосланади.
Ўқитиш назарияси (шартли рефлекслар назарияси) асосида рефлекс тушунчаси ётади, яъни бунда организм аъзоларининг ташқи олам таъсирига бўлган жавоби берилади. Рефлекслар туғма(шартсиз) ва тажрибада орттирилган турларга бўлинади. Миянинг қуйи бўлимларида жойлашган асаб тизимининг туғма алоқалари аввало айрим беихтиёр ҳаракатларда, туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар, истак-хоҳишларнинг мураккаб уйғунлигида содир бўлади, ирода ва қатъиятни талаб қилувчи ҳаракатларни шакллантиради.
Онгсиз рефлекслар тарбия, ўқиш ва ижтимоий тажриба таъсири остида шахснинг секинлашган инстинктив хулқ-атворини белгилаб беради. Шартли рефлекс инсоннинг фикрлаш ва хулқ-атвор шахснинг стереотипини шакллантиради ҳамда инсоннинг сабабият тизимининг асосий компоненти ҳисобланади.
И.П. Павловнинг назарияси бўйича, инсон хулқ-атворининг асосларидан бирини туғма рефлекслар билан бир сатҳда турадиган ва қизиқувчанлик, янгилик туйғуларини шакллантирадиган ҳамда меҳнатда муваффақият қозониш учун замин яратадиган мақсад рефлекси ташкил қилади. Мана шу қудратли рефлекс кашфиётчилар, турли коллекция йиғувчилар ва ҳатто севишганларнинг ақл бовар қилмас ажойиб иродаси, саботини тушунтириб беради.
Мақсадга сабот билан интилиш ишлаб чиқариш жамоалари раҳбарлари ва барча ижодий шахсларга хосдир. Қийинчиликлар эса олдинга қўйилган мақсадга етиш учун фаолият кўрсатишга даъват этади, холос. Бошқарув амалиёти инсоннинг жамоага мослашиши учун ўргатиш назарияси услубларидан кенг фойдаланади, чунки социумдаги шахснинг хулқ-атвори ва унинг натижалари ўртасидаги боғлиқлик жуда равшандир. Бу натижалар инсон учун ҳам, жамоа учун ҳам фойдали бўлгани туфайли тартиблаштириб турилади. Жамиятда инсон фаолияти ҳамиша баҳоланади, рағбатлантирилади ёки муҳокама қилинади. Хулқ-атвор учун ижобий ёки салбий тақдирлаш тизими ўрнатилган меъёрлар ва қоидаларга асосланади ва шахснинг жамоадаги ўзгарувчан вазиятига тез мослашишига ёрдам беради.
Асаб тизимининг яна бир хусусияти - вақтни сезиш қобилиятини таъкидлаш жоиз. Ўзига хос таймер миянинг ҳар бир марказида, ҳар бир асаб ҳужайрасида жойлашган ва у киши ҳаракатларини режалаштиришга, вақтида ўз ишларини бажаришга имкон беради. Бошқарув амалиёти мунтазам равишда ўргатиш ишлаб чиқариш жамоалари турмушида муҳим роль ўйнашини исботлаб келди.
Масалан, агарда бошлиқ олдига чақиртириш одатда кўнгилсиз гапларга, ҳайфсан олишга алоқадор бўлса, унда ходим ўз раҳбаридан қочиб юришга ҳаракат қилади, яъни унда бошлиқ кўзига кўринмаслик истаги билан боғлиқ шартли рефлекс пайдо бўлади. Ҳар қандай киши атрофини қуршаб турган олам таъсирида шаклланади ва онгли равишда ўз хулқ-атворини тажриба, обрўли шахсларнинг кузатишлари асосида тартибга солади.
Шу ўринда барча мураккаб ўз-ўзини тартибга солиб турадиган тизимларга хос бўлган динамик мувозанат ҳолати гомеостаз каби организм ва жамиятнинг тескари алоқасидай муҳим кўринишни келитириш жоиздир. Гомеостаз тизимни бир маромда ушлаб туриш учун керакли миқдордаги параметрлар билан таъминлайди. Норберт Винер ўзининг «Кибернетика ёки жонивор ва машинанинг алоқасини бошқариш» деган мумтоз асарида шундай дейди: «Тескари алоқа нафақат физиологик ҳолатларда қатнашибгина қолмай, балки ҳаётни давом эттиришда жуда зарур ҳисобланади.
Цельсий бўйича киши ҳароратининг ярим даражага ўзгариши одатда касаллик белгисидан дарак беради, ҳарорат узоқ пайтгача беш даражага ўзгариб турса ҳаёт тугаши муқаррар. Организм чиқиндилари токсик контцентрацияни ташкил қилгунга қадар чиқариб ташланиши даркор. Буларнинг бари бизнинг гомеостатик механизмимизни ташкил қилади». Винер жамиятдаги гомеостаз ҳақида гапираркан, шундай дейди: «Анчадан буён мавжуд кичик қишлоқ жамоасида, бир хил тушуниш ва хулқ-атвор шаклланиши учун ғамхўрлик қилиш, йўллар, жамоа маблағларини бошқариш, жамоат қонунларини биричи марта бузган шахсларга сабрли бўлиш каби барчага маълум меъёрлар мавжуд. Бундай жамоада ўз қўшнисидан устунроқ одамнинг ўзи бўлмайди. Унда ҳамиша жамоат фикри қудратини ҳис қилишга мажбур этадиган воситалар топилади». Тескари алоқа бошқарув тизимида ахборотни айланиб туриш ҳисобига ижтимоий турмушнинг ривожланишини таъминлайди ва раҳбар ва унинг ходимлари ўртасида алоқа ўрнатадиган муҳим восита ҳисобланади.



Download 57,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish