2-Мавзу: «Шахс ва ташкилот»


Ломброзонинг «жиноятчи шахси»



Download 57,97 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi57,97 Kb.
#276974
1   2   3   4
Bog'liq
2 5332281097180941907

2.4. Ломброзонинг «жиноятчи шахси»
Шахсга яна бир нуқтаи назар ҳақида эслатиб ўтиш жоиз. Италиялик суд психиатри ва криминалисти, криминология ва жиноят ҳуқуқида антропологик йўналиш асосчиси Чезаре Ломброзо (1835-1909) томонидан шахс табиати билан боғлиқ таълимот таклиф этилди. 1876 йилда Ломброзо ўзининг катта шов-шувларга сабачи бўлган «Жиноят одами» китобини нашрдан чиқаради. Бу китобда баъзи бир атавистик хусусиятлар (туғилганидаёқ бўлган) кучи остида жиноят қилишга мойиллиги бор инсон типи ҳақида айтилади. Ломброзо Италия қамоқхоналарида оғир жиноятлар содир этган салкам 400 та маҳбусларни тадқиқ этган, уларнинг ярмидан кўпроғида жисмоний аномалиялар - «стигматлар», «туғма жиноятчилар белгилари»ни топган.
Бу белгилар: нотўғри шаклдаги бош чаноғи (бош чаноғи юқорига ёки пастки қисмига томон торайиб боради, ёнбошдан яссиланган), шалпанг қулоқ, пропорционал бўлмаган узун қўллар (маймун қўлларига ўхшаш), тепа жағнинг катталиги, жуда ўсиб кетган камон қош ва бошқалар.
Ломброзо оқилона таклифларни илгари сурди ва ривожлантирди: нима учун судни алдаб, овора қилиб юриш керак, айбдорнинг қилган жиноятини исботлаш учун далил излаб нима қилади, ахир бунинг учун врачлар тузган хулоса етарли-ку?! Шунда асл жиноятчи мажбурий даволаш учун жўнатилади ё стерилизация қилинади, ёки қатл этилади. “Жаллод кундаси табиатни тозалайди ва юракларни нурафшон қилади»,- деб хулоса қилади у.
Табиийки, Ломброзо концепцияларидан бири - айбни исботлаш-исботламасликдан қатъий назар, “жиноят шахси”га репрессияларни қўллаш фикри нацизм учун қўл келган. Улар томонидан фақат ирқи, миллий хусусиятлари туфайлигина миллионлаб бегуноҳ кишилар йўқ қилиб юборилди. Концентрацион лагерлар ва газ камераларининг қурбонлари сифати лўлилар ва яҳудийлар билан бир қаторда славянлар ва бошқа “чала” ҳам бор эди.
Ломброзо назариясида ҳам қарашлар бир хил эмас, унинг кўп йиллик тадқиқотларида қандайдир ақлли жиҳатлар бор. Инсоннинг ташқи қиёфаси кўп нарсалар ҳақида ҳикоя қилиш мумкин, ахир барибир “либосга қараб” муомала қилиш тайин-ку. Шу муаммо билан боғлиқ халқ яратган жуда кўп ибора, ўхшатишлар бор. Масалан, “турқи совуқ одам”, “хунук башара”, “унинг ким эканлиги шундоқ афтидан билиниб турибди”, иборалар, оз бўлса-да, кишининг кимлиги ҳақида маълумот беради. Ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган бир ҳол. Мана, қаршингизда бир йигитча келиб, ишга қабул қилишни сўраб турибди: унинг ҳаммаёғи кир-чир, сочлари пахмайган, оғзида сақич, қулоқлари кир: “Мен, ҳей, эшитяпсанми, савдода ишламоқчиман, мен...” Ишга қабул қиласизми? Йўқ? Сабаби? Қандайдир сабабларга кўра уни ишга қабул қилмайсиз. Балки ўша тушунарсиз антропологик белгиларга қараб хулоса чиқаргансиз, шундайми? Демак, сиз Ломброзо таълимоти тарафдорисиз. Ҳақиқатан, кўпни кўрган одамга, бу учрашув кўп нарсалар, яъни маданият, билим, ақл, фаросат ҳақида ҳикоя қилади.
Download 57,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish