Туркистон генерал губернаторликнинг ваколатлари.
Туркистон генерал-губернаторлиги ваколатлаври ниҳоятда кенг куламли булиб,
Вилоятлар, туманлар ва жабҳаларни рус офицер генераллари, бўлис ва оқсоқолликларни эса маҳаллий халқ вакиллари бошқарган. Вилоятларга ҳарбий губернаторлар, туман — уезд бошликлари, жабҳаларга эса участка приставлари тайинланган.Мустамлакачилар маҳаллий бошқарув идораларига масъул шахслар тайинланишида ниҳоят ҳушёр иш тутиб, илғор, тараққийпарвар ва миллатпарвар кишилар бўлис бошқарувчиси, оқсоқол, юзбоши ёки қози сифатида сайланиб қолса, уларни лавозимга тасдиқламаслик учун турли ҳийла найрангларни ишга солганлар. Туркистонда мустамлака идораси 1898 й. гача «ҳарбийхалқ», ундан кейин эса «маъмурийполиция бошкаруви» деб аталган бўлса ҳам унинг моҳияти мазмунан ўзгармаган, барча ваколатлар рус маъмурияти қўлида жамланган. Туркистондаги сиёсий идора тизими «туб аҳоли ўртасида ҳар қандай норозиликни таг-туги билан шафқатсиз бостириш, биронбир душманлик ҳолати сезилса, дарҳол унинг кучайишига йўл қўймай бўғиб ташлаш, тартиб бузарлар ва уларнинг маслакдошларига тегишли сабоқ бериш ва уларга рус қудратини кўрсатиб қўйиш учун ҳар қандай чора-тадбирлар кўриш» ваколати берилган. Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатини бўғиб ташлаш, истиқлол учун курашга қодир шахсларни «зарарсизлантириш» режаси ишлаб чиқилиб, уни ижро этишга барча мустамлака арбоблари жалб этилган. Империя хукмдор доиралари Туркистон ўлкаси рус ва туб аҳолиси учун махсус сиёсат дастурини ишлаб чикди. Ҳарбий миршаблик руҳи Туркистон генерал-губернаторлиги сиёсий тузумида ўзининг яққол ифодасини топган.
Туркистон генералгубернатори бир вақтнинг ўзида ўлка бош ҳокими, округ қўмондони, бош прокурор ва бош миршаб вазифаларини бажарган.
3. Тошкент шаҳари маъмурий тузилиши.
Тошкентнинг вужудга келиш тарихига назар ташласак у узоқ ўтмишга бориб тақалади. Асрлар давомида у маҳаллий ҳокимлар ва келгинди босқинчилар томонидан қайта-қайта талон-тарож этилди. Аммо халқнинг сабр-матонат билан олиб борган кураши ва бунёдкорлик меҳнати туфайли моддий ва маънавий маданиятнинг ажойиб ёдгорликлари қайта тикланди, шаҳар яна қаддини ростлади. ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия империясининг Ўрта Осиёга босқинчилик юришлари бошланди. Дастлабки хужум Қўқон хонлигига қаратилди ва 1864 йилда Авлиёота, Туркистон, Чимкент ва Қўқон хонлигининг бир қанча ерлари рус армияси томонидан босиб олинди. Навбатдаги хужум 1864 йил октябр ойида Тошкент шаҳрига қаратилди. Лекин шаҳар ахолисининг қаттиқ қаршилиги туфайли генерал М.Г.Черняев бошчилигидаги рус армияси катта талофот билан чекинишга мажбур бўлди. 1865 йил 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси босқинчи генерал М.Г.Черня ев бош бўлган рус қўшинлари томонидан Тошкентга иккинчи марта хужум уюштирилди. Улар шаҳарнинг Камолон дарвозаси орқали бостириб киришга муваффақ бўлди. Махаллий ахоли ҳар бир кўча, ҳар бир махалла ва ҳар бир уй учун қаттиқ кураш олиб борди. Сувсиз ва озиқ-овқатсиз қолган шаҳар 40 кунлик қамалдан сўнг таслим бўлди. Стратегик аҳамиятга эга бўлган Тошкентни қўлдан бермаслик ва ўлкада тажовузкорона сиёсатни давом эттириш мақсадида чор ҳукуматига ҳарбий таянч манзили зарур эди. Генерал М.Г.Черняев тошкентликларни қалъани қамал қилишидан чўчиб, янги қалъа қуришни режалаштирди. Шу мақсадда 1865 йилнинг ёзидаёқ зудлик билан янги ҳарбий қалъа қуришга киришдилар. Ушбу Тупроққўрғон қалъаси Қўймас дарвозасининг қаршисидаги баландликда жойлашган бўлиб, унинг тархи олти бурчакли, баланд турпоқ кўтармалари билан ўралган, 3 та дарвоза, 6 та пиёда ротаси учун бино, лазарет ва х.к. дан иборат бўлган. Деворнинг айрим жойларига ўт очиш учун шинаклар қилинган.Тупроққўрғоннинг қурилиши янги шаҳарнинг бунёд этилишидаги 1 қадам бўлди. Баландликда жойлашган ушбу қалъа эски шаҳарни назорат қилиш ва янги шаҳарни қўриқлаш имконини яратди. Тошкентнинг Бўзсув чап соҳилида юзага келган “янги” қисм ҳудудида илгари туб аҳолининг пахта ва йунғичқа далалари булганди. “Мингурик” мавзеси энг яхши узлаштирилган жой ҳисобланарди.1866 йилда топограф М.Н.Колесников томонидан Тошкентнинг “янги” қисми лойиҳаси тузилди. Режада Бўзсув ва Шибли ариғи уртасида жойларни узлаштириш кузда тутилганди. Бу ердан айрим маълумотларга кўра, 1865-1866 йилларда М.Г.Черняев, сўнгра Д.И.Рамановский томонидан махаллий аҳолидан 10 минг рублга ер сотиб олинган ва у яхшигина тўлов эвазига шахсий қурилишларга бериб юборилганди. Даставвал хусусий уйлар хавфсизлик учун ҳарбий лагерларга яқинроқ жойда қурила бошланди. Тошкент вилоятида 1867 йилнинг узидаёқ руслардан иборат Черняев поселкасига асос солинган эди. Хусусий ҳовли-жойлар асосан рус қалъасига туташ минтақаларда қуриларди ва биринчи катта уй Черняев кучасида Жемчужин томонидан бунёд этилди. Кечқурунлари ўша вақтдаги тошкентликлар сайр қилиб юрадиган энг яхши кўча “Ун икки терак” кучаси эди, у ерда асосан амалдорлар, зобитлар ва аскарлар яшарди. Улар уйларини пишик ё хом ғиштдан курардилар. Аста-секин Бузсув ва Шивли ариклари оралиғидаги ерлар ер ёки тошдан булиб узлаштирила бошланди ва 1870 йилга келиб, деярли аҳоли билан тулган эди. оралиғидаги ҳудуд ҳисобига кенгайтирилишини тақозо этди.
Маьмурий тузилишига кура туртта дахага булинди: Себзор, Бешёғоч, Шайхонтохур, Кукча даҳалари эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |