XIX асрнинг охирларида ўлкада миллий ва мустамлака зулмнинг кучайиши.
Туркистон улкаси босиб олингач, маҳаллий аҳолининг миллий давлатчилик, озодлик туйғуларини сундиришни асосий вазифа деб хисоблаган. Бу вазифани амалга оширмай туриб, ўз хукмдорлигини осонгина сақлаб бўлмаслиги подшо хукумати йахши билар еди. Хар қандай мустамлакачи давлат харбий ва босқинчилик қўли билан босиб олган худуднинг бойликларини талон-тарож қилишга харакат қилади. Туркистонда хам худди шу тахлитда иш йуритилиб, ўлкани Россия империясининг асосий хомашё базасига айлантиришга киришади. Туркистонда саноат ишлаб чиқариши ривожлана бошланиб, капиталистик муносабатларига аста-секин йул очилаётган булсада, бу халқнинг моддий ахволини йахшиламади, балки корхона хужайинлари, савдогарлар амалдорнинг бойишига йул очиб берди.
Ер-мулкнинг бойлар ва йирик савдогарлар қўлида тўплана бориши савдо-судхўрлик капитали мавқейининг кучайишига, кам ерли дехқонларнинг, чоракорларнинг купайишига сабаб бўлди. Судхўрлик мислсиз даражада авж олди. Қарз берувчи касса маблағларидан фақат айрим воситачилар-бойлар, судхўрлар, савдогарлар ва шунга ухшаш йулғичлар фойдаланиб, ўни ўзлари хохлаганча тасарруф қиладилар. Пахтани сотиб олувчилар дехқоннинг нихоят даражада мухтож бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, келаси йил хосилга жуда паст нарх белгилаб қарз беради. Судхўр чангалига тушиб қолган дехқон хўжалик мустақиллигидан махрум бўлиб, қарз берган киши нимани буйурса, шуни екишга мажбур еди.
Қарз ва насиялардан фойдаланиш авж олган сари дехқонларнинг ахволи тобора йомонлашиб қашшоқлашиб борди. Улар қарзлар туфайли уз йерларини сотиб йуборишга мажбур булганлар. Туркистоннинг мустамлакага айлантирилиши нафақат дехқонларнинг, балки минглаб оилаларнинг тирикчилиги тебратиб турган хунарманд-косибларнинг хам ахволини ўғирлаштирди. Россия саноати томонидан ишлаб чиқарилган уй-рузғор буйумлари, айниқса, туқимачилик махсулотлари билан Ўрта осиё бозорларининг тўлдирилиши натижасида хунармандчиликнинг кўплаб турлари инқирозга учради. Бундай холат камбағаллар сафининг йанада купайишига олиб келди. Бу вақтга келиб иқтисодий қийинчиликлар, йашаш шароитининг йомонлиги, солиқларнинг куплиги, мехнат мажбуриятларнинг оғирлигидан махаллий ахолининг ахволи йомонлашиб кетди. Бундан ташқари, Урта Осийо халқларининг сийосий жихатдан мустамлака зулмиги миллий давлатчиликнинг йуқотилиши ва хукумрон мамурийат томонидан хар томонлама камситилишига дучор булди.
ХlXаср охирида иқтисодий қийинчиликлар ва мустамлака жабр-зулмининг кучайиши натижасида Туркистон Россия империясининг миллий-озодлик харакатлари марказларидан бирига айланди. Улканинг турли жойларда кутарилиб келайотган бу қузголонларнинг харакатлантирувчи кучи асосан дехқонлар, шахар хунарманд-косиблардан иборат ахолининг камбагал қисми булди. Бу харакатларда ватанпарвар рухонийлар, миллий гурурини йуқотмаган мулкдорлар, савдогарлар хам иштрок этдилар.
Мустамлакачиликка қарши улканинг турли жойларида норозилик чиқишлари бўлиб турди. Жумладан, 1878-йили Мингтепа (хозирги Мархамат тумани) мустамлакачиларнинг сиёсий ва иқтисодий зулмига қарши Етимхон бошчилигида қузғолон кутарилди. Уни мустамлакачи хукумат куч билан бостирди. 1879-йилнинг кузида махаллий ахоли Фарғона вилоят бошқармаси биноси олдига очиқчасига норозилик билдириб йиғилади. Улар Марғилон уездида солиқ олиш ноқонуний тусга кирганлиги учун хали қилишни, солиқларни камаайтирилишини қатъий талаб қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |