2-мавзу: миллий ғоя ва мафкура ривожланишининг тарихий босқичлари режа


 Ғоя, мафкура ва миллий ғоя тушунчаларининг ижтимоий-сиёсий моҳияти



Download 422,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi422,16 Kb.
#53244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-mavzu

 
4. Ғоя, мафкура ва миллий ғоя тушунчаларининг ижтимоий-сиёсий моҳияти 
Янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг ўзимиз танлаган йўли -мураккаб жараён бўлиб, республика 
ижтимоий турмушининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий-маданий ва бошқа барча соҳаларини 
қамраб олади.  
Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу 
сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини 
таъминлашга қаратилган. 
Янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
турмуш тарзини эркин танлаб олишини кафолатлаб берганлиги билан характерланади. 
Бу, ижтимоий ва маънавий соҳада қуйидагиларни билдиради: 
- инсонпарварлик ғояларига содиқлик. Бу ғояларнинг олий мақсади инсон, унинг ҳаёти ва шахсий 
дахлсизлиги, эркинлиги, шон-шарафи ва қадр-қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи. Ўзбекистоннинг 
кундалик ҳаётида инсон ҳуқуқларининг Умумий декларациясида мустаҳкамланган меъёрларни изчиллик 
билан, оғишмай қарор топтириш; 
- маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш. Халқларнинг маданий меросига эҳтиёткорлик билан 
муносабатда бўлиш. Ноёб тарихий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш, ўзбек халқи яратган ва миллий 
бойлик бўлган санъат асарларини излаб топиш ва Ўзбекистонга қайтариш; 
- қадимги ва замонавий маданий бойликларни, адабиёт ва санъатни билиш ҳамда кўпайтириш. 
Халқнинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек тилини ривожлантириш, 
бу тилнинг давлат мақомини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқариш, Республика ҳудудида яшовчи халқларнинг 
миллий маданиятлари ва тилларига ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлиш; 
- ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш. Бир 
дунёқарашнинг яккаҳокимлиги янгиланган жамиятга ётдир. ҳар бир инсон ўз эътиқоди ва 
динга амал қилиш, ўзининг диний маросимларини бажо келтириш ҳуқуқига эга. Бугунги 
кунда дин барча иллатлардан, ёлғон ва риёкорликдан покланишга, юксак ахлоқий негизлар ва 
маънавий фазилатларни қайта тиклашга кўмаклашмоқда. Ислом - ота-боболаримизнинг дини 
- мусулмонларнинг онги, туриш-турмушининг моҳияти, ҳаётининг ўзидир. Давлат ҳар бир 
мусулмон учун муқаддас бўлган Маккага ҳаж қилишда зарур ёрдам беради; 
- ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламлари - 
кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи-ёшларнинг давлат 
томонидан ижтимоий муҳофазага бўлган кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш. Энг тараққий 
этган мамлакатларда инсонни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими кенг қўлланилади, бунга 
ниҳоятда муҳим аҳамият берилади, бизнинг шароитимизда эса бу - фуқаролар тотувлигини 
сақлаб қолиш кафолатидир; 

ҳамма 
учун 
маъқул сифатли тиббий хизматни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, 
чақалоқлар ўлимини камайтириш, одамлар умрини узайтириш бўйича самарали чора-
тадбирларни амалга ошириш. Аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам олиш шаклларини эркин 
танлаш имкониятларини яратиш; 

умумий 
таълим 
олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтишни эркин танлашда барчага баравар 
ҳуқуқ бериш. Янги демократик таълим концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим 
бўлади. Бунда ўзбек халқининг ва республика ҳудудида яшовчи бошқа халқларнинг миллий, 
тарихий ва маданий анъаналари, маънавий тажрибаси таълим ва тарбия тизимимизга узвий 
равишда киритилиши зарур; 

ижоднинг 
барча 
турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш учун 
шарт-шароитларни яратиш, маънавий мулкни ҳимоя қилиш. Кишилар шуни аниқ ва равшан 
англаб етишлари керакки, маънавий потенциални илдам ривожлантирмай туриб
республиканинг чинакам мустақиллигини ва равнақ топишини таъминлаб бўлмайди. 
Фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни 
қарор топтириш мана шундай сиёсий, давлат ва конституциявий тузумга эришиш калитидир. 
Оила – жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. 
Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аҳзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига 
нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш 
ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, 
оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. 
Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-
уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи 
ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир. 


Мустақил ўзбек давлати - халқимизнинг тарихий ютуғидир. Ўз давлати билан фахрланиш ва 
фуқароларнинг ватанпарварлиги жаҳондаги кўпгина мамлакатларнинг илғор марраларга чиқиб олишида 
ёрдам берган. Мамлакатимиз тупроғида яшаб турган ва ўзини ватанпарвар деб ҳисоблаган ҳар бир киши 
унинг яхлитлиги ва бирлигини асраб-авайлаши шарт. 
Ҳар бир инсоннинг, айниқса эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни 
сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса 
уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ 
эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий 
шартидир. 
Халқи юз йиллар мобайнида озодликни орзу қилган Ўзбекистон чинакам мустақилликни қўлга 
киритиб, гуллаб-яшнаши ва фаровонликка эришиши, тараққий этган демократик давлатлар қатори халқаро 
ҳамжамиятда муносиб ўринни эгаллаши – биз кўзлаётган олий мақсаддир. Бунга Мустақил Ўзбекистоннинг 
Конституцияси ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади
1


Download 422,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish