2.Ёғочнинг турлари ва унинг хусусиятлари
Маълумки, ѐғочлар турмушда ҳам, ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам жуда кўп ишлатиладиган қурилиш материаллари ҳисоблаҳади. Ёғочлар бир қатор хоссаларга эга. Шулардан бин уларнинг физик хоссаларидир. Ёғочнинг физик хоссаларига уларнинг ўлчамлари, қуриши, оғирлиги, ранги, ҳиди, текстураси, намлиги, зичлиги, иссиқлик ва электр токини ўтказувчан (ўтказмас)лиги кабилар киради. Одатда ѐғоч материаллари уч ўлчовга эга бўлади, бўлар: узунлиги, эни ва қалинлиги, агар у цилиндр шаклида бўлса, диаметрининг узунлиги бўлади. Ёғочларнинг ранги, ҳиди ва текстураси бир қанча омилларга, жумладан дарахт ўсган жойнинг иқлим шароитига, ѐғочнинг тури ва ѐшига боғлиқ бўлиб, кўчилик дарахтларнинг ѐғочлиги қорамтирдир. Ёғочнинг кўриниши, унинг зичлиги, ўзак нурларининг миқдори йирик ва майдалигига ҳамда кесими юзасига; ѐғочнинг ҳиди унда смола, ошловчи моддалар ва ефир мойлари мавжудлигига боғлиқдир. Ёғочнинг ҳиди уни эндигина кесилганда кўпроқ сезилади. Ёғочнинг ранги, ҳиди ва кўриниши унинг қандай материал эканлигини билдирувчи белгилар бўлиб, улар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ёғоч бўйламасига, яъни толалари бўйлаб кесилганда (тилинганда) ҳосил бўладиган табиий нақш текстура деб аталади. Турли ѐғочларнинг текстураси турлича бўлади. Қуруқ ѐғоч иссиқликни яхши ўтказмайди, сабаби ѐғочнинг ғоваклигидир. Унинг ҳужайралари ичига ҳаво тўлган бўлиб, у иссиқликни ѐмон ўтказади. Зичлиги катта ѐғоч зичлиги кичик ѐғочга нисбатан иссиқликни яхши ўтказади. Шунингдек, қуруқ ѐғоч электр токини ўтказмайди. Шунга кўра ундан изолясия материали сифатида фойдаланилади. Шуни унутмаслик керакки, намлиги кўп бўлган ѐғоч токни яхши ўтказади. Чунки ѐғоч коваклари сув билан тўлган бўлади.
Ёғочнинг товуш ўтказувчанлиги унда товушнинг тарқалиш тезлиги билан белгиланади. Ёғочнинг товуш ўтказувчанлиги бўйлама йўналишда ҳавога нисбатан 15-18 марта, кўндаланг йўналишда 3-6 марта ортиқдир ва бу ѐғочнинг камчилиги ҳисобланади. Шу сабабли пол ва шифтларда ѐғоч ортиқча сарф бўлмаслиги учун товуш ўтказмайдиган материаллар ишлатишга тўғри келади. Ёғоч материал ѐруғлик нурларини жуда кам ўтказади, ѐғочнинг юпқа листи, фанер қатламлари жуда кучли ѐруғлик манбаидан чиқаѐтган нурнигина ўтказиши мумкин. Ёғочлар ѐрилувчанлик, қайишқоқлик, қовушқоқлик, қаттиқлик, михларни ушлаб қолиш хусусиятига эга. Уларни турли таъсирлар остида толалар бўйлаб ажралиши ѐрилишидир. Ёрилишлар табиий ҳолда, масалан иссиқлик таъсирида қуриши натижасида, шунингдек болта ѐки пона ѐрдамида таъсир этиш натижасида ҳосил бўлади. Қайишқоқлик ѐғочнинг ѐрилувчанлигини оширади, қовушқоқлик эса камайтиради. Нам ѐғоч осон ѐрилади. Бироқ зичлиги кичик ѐғочлар жуда ҳўл бўлганида қайишқоқлиги камайиб, яхши ѐрилмайди -пона ѐки болта қисилиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |