2. мавзу: Metall va metallmas konstruktsion materiallar to`g`risida ma’lumot



Download 19,21 Kb.
bet3/3
Sana19.02.2022
Hajmi19,21 Kb.
#458454
1   2   3
Bog'liq
2.МАВЗУ

Ёғочнинг қаттиқлиги кескичнинг ботишига қаршилик кўрсатишидир. Ёғочнинг қаттиқлик даражасини билиш учун турли хил ѐғочларни ѐриш, мих қоқиш, арралаш, бир хил кескич билан кесиб кўриш усулларидан фойдаланиш мумкин. Қайси ѐғочни кесиш, ѐриш, арралаш, мих қоқиш қийин бўлса - бу ѐғоч қаттиқ ҳисобланади.
Маълумки, михлар турли материаллардан, турли кўринишда ва ҳар хил ўлчамларда ясалади. Ёғоч қайишқоқлиги сабабли қоқилган михларни ушлаб туради. Ёғочга қоқилган мих унинг толаларини таранглаштиради, толалар эса михни сиқади, унинг чиқиб кетишига қаршилик қилади.


3.Композит konstruktsion materiallar.
Композитларнинг фарқли хоссалари: чидамлилиги, юқори даражада мустаҳкамлиги, иссиққа бардош бериши, коррозияланмаслигидир. Бундай материаллардан товушдан тез учадиган самолѐтларда, денгиз техникасида, қишлоқ хўжалигида, енгил саноат ва ҳоказоларда фойдаланилади.
Кейинги йилларда композит материалларни кўплаб ишлаб чиқаришга ва фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Янги материаллар яратишда уларга ишлов бериш имкониятлари ҳам ҳисобга олинади. Масалан, жуда қаттиқ қотишмалардан заготовкалар кесишда уларга нисбатан қаттиқроқ материалдан ясалган асбоблар бўлиши шарт.
Янги материаллар (пластмассалар, синтетик каучуклар, смолалар, сунъий олмос ва ҳ.) туфайли янги технологиялар вужудга келади. Чунончи машинасозликда синтетик олмослардан фойдаланиш деталлар прокат қилинганидан сўнг токарлик ишларисиз силлиқлаш ѐки иссиқлигича шлифовкалаш имконини беради. Фақат янги материаллар эмас, балки энергиянинг янги турлари ҳам янги технологиялар яратишга ѐрдам беради. Бу жиҳатдан лазер, электрон-нур, плазма технологиялари алоҳида эътиборга лойиқдир. Кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларни кенг жорий қилиш фан-техника тараққиѐтини жадаллаштиришнинг муҳим йўналишидир. Кўп ҳолларда дастлабки материалнинг 70-80 фоизини чиқиндилар ташкил қилади. Худди шу сабабли, хусусан машинасозликда Металларни қирқиш билан ишлаш ўрнига чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологик усулларни қўллаш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур усуллардан бири - деталларни металл порошокларидан тайѐрлаш - порошокли Металлургия бўлиб, бу усул илгари минутлар, баъзан соатлар сарфланадиган деталлар тайѐрлашни аниқ форма ва ўлчамлар билан секундларда бажариш имконини бераѐтир.
Ана шу усулда металл порошоги (ѐки порошоклар аралашмаси) пўлат пресс-қолипга солинади ва катта босим билан прессланади. Шунда металл зарралари бир-бирига жипслашади, натижада геометрик параметрлари бўйича тайѐр деталга мос заготовка ҳосил бўлади. Кейин заготовкани махсус печларда жуда юқори температурада қиздирилади (яхлитланади) - металл зарралари бирлашиб, жипс бир жинсли массага айланади. Ғоят мураккаб конфигурасияли детаил, тайѐр бўлади.
Бу усул билан тайѐрланадиган деталлар учун керакли асбоб-ускуналар айрим ҳолларда одатдаги Металл қирқиш станокларига қараганда соддароқ ва арзонроқ бўлади. Порошокли Металлургиядан иссиққа, коррозияга чидамли янги материаллар олишда ҳам фойдаланилади.Бу эса янги технологиялар янги материаллар яратишга хизмат қилишининг бир мисолидир. Маълумки, Металларни босим билан ишлаш Металл қирқиш станокларида деталлар тайѐрлашга нисбатан анча тежамлидир. Механик штамповка ўрнини аста-секин сув зарби, магнит майдони, портлатиш билан штамповкалаш эгалламоқда. Совуқ ва иссиқ ҳолда ҳажмли штамповкалаш, аниқ қуйиш, эриган суюқ материаллардан деталларни штамповкалаш ва ҳоказолар ҳам ниҳоятда тежамли технологиядир.
Сўнгги йилларда Металларни қирқиш тезлигини ошириш, кимѐвий реаксияларни тезлаштириш ва ҳоказолар ҳисобига анъанавий технологик жараѐнларни интенсивлаштиришдан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Кўп операцияларни бирлаштирадиган узлуксиз технологик жараѐнларни қўллаш катта самара беради. Узлуксиз технология технологик операцияларни қўшиш орқали заготовкаларни, деталлар ва материалларни бир иш ўрнидан иккинчи иш ўрнига ташиш ҳақида бошқа қатор ѐрдамчи операцияларни бартараф этади. Масалан, порошокли Металлургия усулида деталлар тайѐрлашда кўпинча пресслаш ва қиздириш жараѐнлари қўшилади: Металл порошоклари прессланади ва бир йўла қиздирилади. Замонавий ишлаб чиқаришга янги материалларни, илғор технологик жараѐнларни жорий этиш, анъанавий технологик жараѐнларни интенсивлаштириш халқ хўжалигининг турли тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлидир.
Мухокама учун саволлар
1. Ишлаб чиқариш нима?
2. Ишлаб чиқариш турлари неча хил бўлади?
3. Ишлаб чиқариш ресурсларига нималар киради?
4. Ишлаб чиқариш омилларига нималар киради?
5. Ишлаб чиқариш инсон ҳаѐтида қандай аҳамиятга эга?
6. Машиналар ишлаб чиқаришда ва турмушда қўлланиладиган техника ва воситалари бошқалардан нима билан фарқланади?
7. Машиналар вазифасига кўра қандай таснифланади?
8. Ҳозирги замон ишлаб чиқариш технологияси қандай йўналишлар бўйича такомиллашмоқда.
9. Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технология нима?
Download 19,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish