Кучни ўқлардаги проекциялари орқали ифодалаш
Агар бирорта кучнинг миқдори маълум бўлиб, унинг координата ўқлари билан ташкил қилган бурчаклари ҳам аниқ бўлса (2.13-чизма), унинг ўқлардаги проекцияларини топиш масаласи 2.4-§ да ечилди. Энди бунга тескари бўлган масаланинг ечилишини кўриб чиқамиз, яъни изланаётган кучнинг Декарт координата ўқлардаги проекциялари маълум бўлса, кучнинг миқдори ва йўналишини топиш учун (2.2) формулага асосланмиз, яъни
Буларни ҳамда-ҳад квадратга кўтариб қўшамиз, яъни:
2.13-чизма.
У ҳолда кучнинг миқдори
. (2.3)
Унинг йўналиши
(2.4)
(2.2) ва (2.3) формулалар ёрдамида кучнинг координата ўқларидаги проекциялари маълум бўлганда шу кучнинг миқдорини ва ўқлар билан ташкил қилган бурчакларини топиш мумкин.
2.13-чизмада параллелопипеднинг диагонали изланаётган кучни, унинг томонларининг узунликлари эса шу кучнинг ўқлардаги проекцияларини тасвирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |