2-мавзу: ислом дини ва тарихи


Суннийликда эътироф этилган диний ақидалардан фарқланиб, шиаликда



Download 109,66 Kb.
bet6/7
Sana04.04.2022
Hajmi109,66 Kb.
#527342
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-mavzu taqdimot

Суннийликда эътироф этилган диний ақидалардан фарқланиб, шиаликда
тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат бешта ақидага эътиқод қилинади.
Булардан тўрт ақида – тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигини эътироф этиш), адл (адолат, Аллоҳнинг одиллиги, яъни тақдир ақидаси), нубувват (пайғамбарлик), қиёмат ёки маъод (охират кунининг келиши ва ўлганларнинг тирилиши), асосан, суннийлик таълимотига мос тушади.
Бешинчи ақида эса имомат (Али ва унинг авлодларидан иборат ўн икки имом ҳокимиятини) эса, суннийликка зид экани билан фарқ қилади.
Шиалик ичида ихтилофлар юз бериши натижасида кўп фирқалар вужудга келган. Булардан зайдийлар, жаъфарийлар ва бошқалар. Имомийлар ва исмоилийлар шиаликдаги икки йирик оқим ҳисобланади.
Муътазилийлар оқими ақида масаласи бўйича аҳли сунна вал жамоа йўналишидан ажралиб чиққан
Улар Қуръонни диний ҳақиқатнинг манбаи деб эътироф этадилар, уни сўзма-сўз эмас, мажозий талқин қилишга ҳаракат қиладилар, ривоятларга кўр-кўрона ишонишга қарши чиқадилар. Шунингдек, гуноҳи кабира, қабр азоби, авлиёлар каромати каби масалалар бўйича ўзига хос қарашга эга. Жумладан, гуноҳи кабира қилган киши мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди, балки иккиси орасида бўлади, деганлар.
Муътазилийларнинг яна бир ақидаси бу Қуръоннинг яратилгани тўғрисида бўлиб, суннийлар Қуръон Аллоҳнинг каломи десалар, муътазилийлар Қуръон Аллоҳнинг яратган нарсаси, деб ҳисоблаганлар. Кейинчалик 13-14-асрларга келиб муътазилийлар бутунлай йўқолиб кетган.
Қадария ҳам муътазилийларга ўхшаб ақидавий масалада адашган ҳисобланади.
Уларнинг асосий даъволари Аллоҳнинг хоҳиши, қазоси ва қадарини инкор этиб, «Аллоҳ бандаларининг ишидан ожиздир», дейдилар. Суннийлар эса, Аллоҳ ҳар бир нарсани олдиндан билади, деган бўлса, қадарийлар уни инкор қилдилар. Улар одиллик худонинг асосий сифатларидан бири деган фикр асосида гуноҳни худо олдиндан белгилаган бўлиши мумкин эмас. Худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар эса инсон фаолияти билан боғлиқ, демак, инсон ирода ва фаолият эркинлигига эга, шунинг учун у гуноҳ қилади, деган хулосага келиб ўзларининг адашган фирқа эканини қўрсатдилар. Уларнинг таълимотини кейинчалик муътазилийлар давом эттирди.
Жабарийлар эса,
Қадарийлар эътиқодининг аксини қилиб, исломда тақдир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан биридир. Улар аҳли сунна вал жамоада тан олинган такдир масаласини инкор қилади. Жабарийлар инсон тақдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, инсонда ҳеч қандай ирода ва фаолият эркинлиги йўқ, булар фақат худода мавжуд, инсон эса, ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятига эга, деган ақидани илгари сурган. Аллоҳ бандаларга гуноҳ ишларни
тақдир қилган ва инсон гуноҳ амалларни қилишга мажбурдир, деб инсондаги жузъий ихтиёрни рад этадилар, яъни қабиҳ ва ёмон нарсаларни Аллоҳга нисбат берадилар ҳамда бандаларни гуноҳ ишлардан поклайдилар. Аллоҳ инсонга тоқати етмайдиган нарсани юклаши мумкин, деб Аллоҳга мажбур қилувчилик сифатини бердилар. Ирода эркинлиги тарафдори бўлган қадарийларга жабарийлар қарши бўлган.

Download 109,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish