2-mavzu: Insoniyatning paydo bo’lishi va qadimiy gominidlar (2 soat)


Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараѐни



Download 71,87 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi71,87 Kb.
#277912
1   2   3   4   5
2. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараѐни.

Ҳозирги даврда олимларнинг катта гуруҳи одамзотнинг дастлабки ватани Африка деган фикрни илгари сурса, яна бир гуруҳ олимлар Европа дейдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса одам даставвал Осиѐнинг жанубида пайдо бўлган деган ғояни илгари сурадилар.


Инсониятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир неча асрлар давомида тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб турли назариялар юзага келган. Чунки ―антропогенез‖ энг қадимги давр тарихини ўрганишдаги муҳим ва долзарб муаммолардан ҳисобланади. Турли мамлакатларда турли даврларда яшаган мутафаккирлар инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий таърифга яқин фикрларни баѐн этганлар. Хитой, юнон файласуфлари мил. авв. VI-V асрлардаѐқ одамнинг келиб чиқиши тамомила табиий ҳодиса деб таърифлашга уринганлар. Кўпчилик тадқиқотчилар инсонни меҳнат ва ақлий жиҳатдан камол топиши натижасида ҳозирги даражасига етиб келган, деган фикрни илгари суришларига қарамай, одамни худо яратганлиги, ѐки бошқа коинотдан келиб ерга тарқалганлиги ҳақидаги назариялар ҳам бор.
Олимларнинг илмий фаразига кўра, биз яшаѐтган Она замин бундан беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч қандай ҳаѐт бўлмаган. Она ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва кайназой эраларига бўлинади. Архей эраси охирларида Ерда жуда оддий мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар, кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар пайдо бўлади. Кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3-3,5 млн. йил илгариги даврни ўз ичига олиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари пайдо бўлади.
Фанда инсониятнинг пайдо бўлиши жуда мураккаб масала бўлиб, бу жараѐн асосан археологик ва антропологик маълумотлар бўйича ўрганилади. Аммо, инсоният пайдо бўлишининг афсоналар, ривоятлар, илоҳиѐт ва коинот билан боглиқ бўлган назариялари ҳам мавжуддир. Мисол учун, якка худоликни тарғиб этган барча диний таълимотларда инсоннинг пайдо бўлиши ѐки яратилиши илоҳиѐт билан боғланади. Хусусан, ―Библия‖ таълимотига кўра, одамзот худо томнидан 7 минг йил илгари ―қизил лойдан‖ яратилган. Муқаддас Қуръони Каримда эса одамнинг лойдан яратилиб Оллоҳнинг иродаси билан унга жон ато этилгани таъкидланади. Зардуштийлик динида ҳам шунга ўхшаш ривоятлар мавжуд. Инсониятнинг 30

илк вакиллари сифатида ―Библия‖да Адам ва Ева, Қуръони Каримда Одам ато ва Момо ҳаво, зардўштийликда эса Ийим номлари келтирилади. Ундан ташқари Европа олимларининг инсоният қандайдир кичик мавжудотлар (бактериялар)дан пайдо бўлганлиги ѐки коинотдан тушган одам қиѐфасидаги жонзотлар ҳақидаги назариялари ҳам бор.


Дунѐвий фанлар, хусусан тарих фани юқоридаги ғоя ва назарияларни, ҳатто ҳозирги пайтдаги гепотезалар – кўринмас одам ѐки коинотдаги одамлар кабиларни инкор этмаган ҳолда антропогенез жараѐнини илм-фан ютуқларида эришилган натижаларнинг далилларга асосланиб ўрганади. Тарих фанида инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиѐтнинг маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат туфайли такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар қолган барча назариялар ҳамда ривоятлардан устунлик қилади. Фанда одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараѐни антропогенез (юнонча ―антропос‖ – одам, ―генезис‖ - ривожланиш) деб аталади.
Илмий адабиѐтларда антропогенез жараѐни қуйидаги тўртта босқичга бўлиб ўрганилади:
1. Одамнинг илк аждодлари.
2. Энг қадимги одамлар.
3. Қадимги одамлар.
4. Ҳозирги қиѐфадаги одамлар.

Одамнинг ҳайвонот дунѐсидаги аждодлар билан боглиқлиги ҳақидаги ғоя инглиз олими Ч.Дарвинга тегишли бўлиб, унинг назарияси бўйича, инсоннинг ҳайвонот дунѐсида ажралиб чиқишидаги асосий омиллар – табиий сараланиш ва жинсий танланишдир. Жамиятшунос олимлар бу жараѐнда меҳнатнинг роли юксак бўлганлиги ҳам таъкидлайдилар.


Инглиз олимлари ота-бола Ликилар ўтган асрнинг 50-60-йилларида Шарқий Африкада (Олдувой дарасида) қазишма ишлари олиб бориб оддий тош қуроллар ва қазилма одам қолдиқларини топиб, улар бундан 3-3,5млн. йил илгари мавжуд булган деган ғояни илгари сурдилар.
Фанда энг қадимги одамлар австралопитек, зинжантроп, питекантроп ва синантроплар деб аталади. Олимлар уларни Homo habilis – хомохабилис – ―ишбилармон одамлар‖ турига киритган. Австралопитек (лотинча ―аустралис‖ – жанубий, ―питиекос‖ – маймун, жануб маймуни)лар бундан 6-5 миллион йил илгари шаклланганлар.
Танзаниянинг Зинж қишлоғи яқинидан топилган энг қадимги одамлар зинжантроп деб номлаган, улар Австралопитек бундан 2-1,5 миллион йил илгари яшаганлар.
Зинжантроплардан кейинги даврда яшаган қазилма одамлар қолдиқлари Индонезиядаги Ява оролидан ХIХ асрнинг охирларида топилган бўлиб фанда уларни 31

―Питекантроп‖ (―Маймун - одам‖) деб аташ расм бўлган. Питекантроплар бундан тахминан 1 млн. - 700-600 минг йил илгари (Э.Дюбуа) яшаганлари аниқланган. Шунингдек, 1927 йилда Хитой ҳудудларидан топилган (Д.Блек) қадимги одам қолдиқлари (―Синантроп‖ - Синантроп ―Хитой одами‖) бундан 600-500 минг йил илгариги даврга оидлиги аниқланган. Ундан ташқари энг қадимги қазилма одам қолдиқлари Германиянинг Гейделберг, Венгриянинг Будапешт шаҳри яқинидан ҳам топилган. Олимлар питекантроп ва синантропларни Homo erectus (хомоэректус), яъни, тик юрувчи одам турига киритадилар.


Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, зинжантроп, питекантроп, синатроплар энг қадимги одамлар шаклланиб ривожланишининг турли тарихий босқичларидир. Бу турдаги қадимги одамлар гавдаларини тик тутиб юрганлар ва тошдан турли меҳнат қуроллари ясаб улардан фойдалана билганлар. Қурол ясай билиши, ўсимлик илдизлари ва меваларни истеъмол қилишда шу қуроллардан фойдаланиши, шунингдек, айрим ҳайвонларни овлаши қадимги одамларни ҳайвонот оламидан ажратиб турган.
Архантроплар – энг қадимги одамсимон маймунларнинг одамга айланиши жараѐнидаги оралиқ мавжудотлар бўлиб, уларда маймун ва одамнинг белгилари мужассамлашган. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, ―Архантроп‖лар (қадимги одамлар) энг қадимги одамлардан фарқланиб, улар замонамиздан 100-50 минг йил кейин яшаганлар.
Қадимги одамларнинг қазилма қолдиқлари даставвал Германиянинг Неандертал водийсидан топилганлиги сабабли фанда уларни ―Неандертал одами‖ деб номлаш қабул қилинган. Неандертал қиѐфадаги одамларнинг суяк қолдиқлари бугунги кунга қадар Африка, Ўрта Ер денгизи қиргоқлари, Ўрта Осиѐ, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ҳудудларидан, Қора денгиз бўйларидан, Шимолий Европа ҳамда Осиѐ ерларидан кўплаб топилган. Бу қиѐфадаги одамлар жисмоний жиҳатдан нисбатан
анча бақувват бўлиб, 25-26 йил умр кўрган. Улар Неандертал одами тошлан хилма-хил қуроллар ясашни билганлар.
Неандерталларнинг ташқи қиѐфаси, гавда тутиш ва фикрлашида ҳайвонотга хос бўлган белгилар сақланиб қолган бўлиб, уларнинг бош мияси у қадар ривожланмаган. Лекин замонавий қиѐфадаги одамга анча яқинлашиб қолган эдилар.
1968 йилда тадқиқотчилар Франциянинг Тордони вилояти, Кроманьон ғоридан 5 та одам дафн этилган мозорни очиб ўрганадилар. Тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, бу ерда баланд бўйли (180 см), ташқи кўриниши ва қиѐфаси, мия ҳамжи замонавий одамларга ўхшаш одамлар дафн этилган. Олимлар ғордан топилган одамлар қолдиқларини ғор номи билан ―кроманьон одами‖, яъни Homo sapiens (Хомосапиенс – ақл-идроки одам) деб атадилар. Замонавий одам қолдиқлари бугунги кунда ер юзининг юздан зиѐд маконларидан очиб ўрганилган. Таъкидлаш лозимки, кроманьон одами 32

замонасига келиб дастлабки аждодларимизнинг биологик ва жисмоний қиѐфаси ҳозирги замон одамидан фарқ қилмайдиган даражада эди. Кроманьонлар даври уруғчилик жамоаси даври эди.



Download 71,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish