2-Мавзу: Илмий билиш турларининг тарихий тафсилоти Режа



Download 279,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi279,78 Kb.
#186651
1   2   3   4
Bog'liq
Maruza 2

Кузатиш методи 


Психология фанининг эмпирик "(амалий) методлари туркумидан муҳим ўрин эгаллаган, диагностик 
хусусиятли методларидан бири – кўзатиш методидир. Мазкур метод фанимизнинг энг кадимги тадқиқот 
воситаси бўлиб ҳисобланиб, ўзок ўтмиш замондан то хрзирги давргача илмий изланувчиларнинг асосий 
текширув куролларидан бири бўлиб, кенг кўламда фойдаланилиб келинмокда. Лекин бугўнги кунда унинг 
объекти кўлами янада кенгайди, мураккаб психологик жараёнлар, холатлар, ходисалар, кечинмалар, 
фаолият ва муомала хусусиятларини ўрганиш имконияти тутивчи, сифат ҳамда мазмун жихатидан катта 
ўзгаришлар юзага келди. 
Кўзатишнинг технологияси такомиллашади, унинг янги шакллари, воситалари, усуллари пайдо 
бўлади, холисоналик (объективлик) даражаси ортади, ишончлилигини ифодаловчи мезонлар, улчовлар 
яратилади. Бунинг натижасида кўзатиш психология фанининг универсал тадқиқот методлари каторига 
кириб, унинг барча сохаларида қўлланилмокда, айникса, татбикийлиги имкониятининг юксаклиги, 
статистик хисоблашга берилувчанлиги хусусияти билан бошқа методлардан ажралиб туради. Юкоридаги 
мулохазалардан келиб чиккан холда уни ёритилмай колиб кетган жихатлари, таркиблари, ёрдамчи 
жабхалари юзасидан мулохаза юритамиз. 
Кўзатиш методининг технологияси қуйидагилардан ташқил топади: 
- вокелик (атроф-мухит, инсон шахси)ни кўзатиш окимини муайян қисмларга, юналишларга ажратиш 
(немисча-лотинча "квантификациялаш", яъни энг зарур, биринчи даражали жихатларини саралаш); 
- кўзатишнинг кўлами (хажми), хусусияти ва ўзига хослигини аниклаш, яъни унинг нималарга 
каратилишини белгилаб олиш; 
- кўзатиш жараёнида барча холат, хрдиса, аломат ва ташқи киёфа, кўринишнинг ўзига хослигини кайд 
қилиш (уларни ёзма нуткда ифодалаш, яъни францўзча-лотинча "
фиксациялаш
"); 
кўзатиш давомида тупланган омиллар, маълумотлар, натижаларни математик статистика методлари 
ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва микдорий тахлил якунлари бўйича психологик сифат талкинини амалга 
ошириш. 


Психологик кўзатиш олиб боришдан кўзланган мақсад мана булардан иборат: 
- кўзатилувчи вазият, холат ва объектни мақсадга мувофик, танлаш, унинг окилона эканлигига ишонч 
хосил қилиш; 
- кўзатишнинг дастурини ишлаб чиқиш, уни амалиётга татбик қилиш, схематик ифодаланишини 
яратиш, йиғилган натижаларни график асосида акс эттириш. 
Кўзатишнинг объекти ва предмети қуйидагича тўзилишга эга: 
- кўзатишнинг объекти - инсон, гурух, жамоа ва шахслараро муносабатлар, эмоционал-хиссий 
кечинмалар, хайвонот олами, шахснинг фаолияти, ижодиёти, муомаласи кабиларни ўрганишдан 
иборатдир; 
- кўзатишнинг предмети - инсоннинг хилма-хил холати, жараёни, ҳаракатининг кучи, жадаллиги. 
ўзлуксизлиги, динамикаси, ўзига хослиги, унинг ҳамкорликдаги ҳаракати, ундаги онглилик, онгсизлик, 
онгости холатларининг кечиши, фаолият ва муомала кабиларни экстериоризациялашдан ташқил 
топгандир; 
- амалий ва гностик холатлар; нутк актлари: маъноси, мазмуни, мохияти, юналиши, частотаси, 
ритмикаси, темни, амплитудаси, давомийлиги, интенсивлиги, экспрессивлиги, унинг лексикаси, 
грамматикаси, фонетикаси, лингвистик курилиши ва бошқалар; 
- новербал нутк ифодаси: мимика, пантомимика ва вокал мимикаси (мусика маъносини тана аъзолари 
оркали ифодалаш); 
- вегетатив реакцияларнинг кўриниши: рангнинг қизариши, окариши, терлаш, нафас олишнинг 
тезлашуви ва қийинлашуви. 
Кўзатишнинг боскичма-боскичлилиги, тадрижийлиги (иерархияси) таркиблари қуйидагилардан 
ташқил топади: 
- кўзатишнинг мақсади, вазифалари, дастури кайдномаси: бунда умумий талабларга риоя қилиш, 
яхлит кайд қилиш, кундалик, техника воситалари (фактик холатлар) натижаларнинг тахлили, талқини ва 


ғояларни илгари суриш. 
Кўзатишни ифодалаш услублари: тажрибаларда тупланган маълумотларни аломат, белги ва 
символика оркали акс эттириш 
(пиктограмма, график, схема, анаграмма) ва турли шакл хусусиятли баённомалар, қайдномалар юзага 
келтириш. 
Психология фанида кўзатишнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: системали, эпизодли, 
дала шароитли, лабораториявий, табиий, хронологик, даврий, бир мартали кабилар. 
Инсоннинг мехнат фаолиятини кузатишда қуйидаги воситаларни қўллаш мақсадга мувофик: 
- Ф.Гильбертнинг "Иш кўпи фотографияси" методикаси (расмларда ифодаланган ишчининг 
ҳаракатини кўзатиш, кўздан кечириш оркали уларни тахлил қилиш (саъи-ҳаракатлар бўйича тизим вужудга 
келтириш, улардаги ўзгаришларга биноан муайян кетма-кетликда жойлаштириш); 
- А.К.Гостевнинг хронокартаси (икки ёки уч марта ярим соатдан сменада ва сменадан кейин текширув 
ўтқазиш; 
- талабаларда дарс бошида, ўртасида ва охирида ёки бошкд вазиятдарда: ёрдамчи юмуш билан 
шугулланиш холати, дам олиш, уйку.ва шу кабилар. 
Кўзатиш методининг бир неча хил шакллари мавжуд бўлиб, вазиятларга қараб уларнинг ҳар биридан 
фойдаланиш мумкин: аралашиб яширин кўзатиш, кўзатилувчининг психологик портретини яратиш, 
аралашиб ошкора кўзатиш (усмирларда юкрри натижалар беради), хулк-атвор портретини тахлил қилиш 
ва хоказо. 
Кўзатилган объектни кайд килишнинг турлари ва воситалари мавжуддир: кундаликлар, фото, видео, 
киноаппаратларнинг махсуллари, вокеликнинг мусавир томонидан фактик ифодаланиши, таъкидловчи, 
таъбирловчи, умумлаштирувчи хусусиятлар мажмуаси. 
Кўзатиш натижаларини умумлаштиришда маълумотлар микдор ва сифат жихатдан тахлил килинади, 
тажриба якунлари бўйича ғоялар, умумлашмалар, хоссалар, конуниятлар, механизмлар, натижаларнипг 


илмий психологик талкини амалга оширилади. 
Кўзатиш якунида тупланган маълумотлар илмий ҳисобот сифатида муайян коидаларга асосланган 
ҳолда қуйидаги тартибда жойлаштирилади: кириш, методикаларнинг таснифи, натижаларнинг боскичма-
боскич тахлили, уларнинг мухокамаси, изланишларнинг хотимаси ва хулосалари, амалий хусусиятга эга 
бўлган тавсиялар, кўрсатмалар берилиши, фойдаланиладиган адабиётлар рўйҳати, ва нихоят иловалар (ҳар 
бир кисм ўзига хос якунланган, тугалланган маъно англатиши лозим). 
Кўзатиш методи ёрдами билан хатто низоли (конфликт) вазиятларни кўзатиш мумкин. Низоли 
вазиятлар турли-туман булишидан қатъи назар кўзатиш жараёнида ушбу холатларга эътибор бериш зарур: 
низонинг мохиятига кириш, низонинг кучайиши ва унинг ташқи ва ички омиллари, низони пасайтиришга 
каратилган таъсир утказувчи воситалардан фойдаланганлик, низо ечимининг топилиши, низоли вазият 
бартараф қилингандан кейинги психологик холатнинг таснифи. 
Кўзатиш жараёнида Р.Бейлзанинг интеракция методикасини (бахс, мунозара жараёнида ўзаро таъсир 
ўтказиш имкониятини аниклаш учун) қўллаш ижобий натижалар беради: 
- умумий муаммо мохиятига гурух аъзоларини юналтириш; 
- гурух, аъзолари томонидан муаммони ечиш юлларини бахолаш; 
- бахс (мунозара, дискуссия) жараёнини назорат қилиш; 
- умумий фикрга келиш учун гурухий карор кабул қилиш; 
муаммо ечимига эришишдаги гурух аъзоларининг бирдамлиги ва ҳамжихатлиги. 
Кўзатиш якунлари бўйича, умумпсихологик хулосалар чиқариш, миллий, этнопсихологик, худудий 
хусусиятларни қатъий равишда шархлаш, ёш даврлари, жинсий хусусиятларига тааллукли мулохазалар 
билдириш - психологик билимларнинг бойишига олиб келади. Тажрибаларда, кўзатишларда тупланган 
материаллар кийматини ошириш учун вужудга келган барча омилларни психологик тахлил қилиш, 
статистик методлардан унумли фойдаланиш зарур, токи бу мезонлар маълумотларнинг илмийлик 
даражасини юксалтиришга хизмат килсин. 


Кўзатиш натижаларини микдорий тахлил қилишда статистик методларни қуйидаги тартибда қўллаш 
лозим: 
- олинган натижаларни фоизлар бўйича хисоблаб чиқиш; 
- тупланган маълумотларнинг ўртача арифметик кийматини топиш; 
- сон каторидаги ўртача квадрат огишни ҳисоблаш (сигма); 
- сон каторидаги микдорлар таркоклигини аниклаш (дисперсия); 
- омиллар ўртасидаги муайян муносабатлар мавжудлигини (корреляцион) тахлил қилиш; 
- маълумотлар, методикалар ишончлилик даражасини аниклаш учун Стьюдент мезонидан 
фойдаланиш лозим 

Download 279,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish