2-Мавзу: Илмий билиш турларининг тарихий тафсилоти
Режа
1.
Илмий тадқиқот методлари тавсифи
2.
Интеллектуал тестлар
3.
Тараққиёт ва ҳаракатланувчи куч
Умумаи психология фанида инсон психикасини тадкикот қилиш методларининг турлича таснифи
мавжуд. Шулар тўғрисида умумий психология курсида кенг маълумотлар берилган. Қуйида атокли
психолог Б.Г.Ананьев тавсия қилган классификацияга асослаииб, мазкур методларнинг хусусиятларини
ёритишга ҳаракат қилинган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини тўрт гурухга ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик
(амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки статистик, яъни натижаларни шархдан методлари деб номланган.
Бу гурухлар ўзининг мақсад ва вазифалари бўйича яна бир нечта тоифа ҳамда турларга бўлинади. Қуйида
мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда киёсий тавсифи берилади.
Тадкикот методларининг биринчи – ташкилий гурухи ўз ичига қиёслаш лонгитюд (ўзлуксиз),
комплекс(кўпёклама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал
психология (катта ёки кичик гурухларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш),
медицина) психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг рухий хусусиятларини қиёслаш), спорт
психологияси (спортчиларнинг рухий ҳолати, толиқиши, стрессга берилиши, ўқувчанлиги, топқирлиги,
тезкорлиги ва ишчанлигини ўзаро тасдиқлаш) каби фанларда унумли фойдаланилади.
Ёш даври психологияси сохасида эса қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари,
шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий кобилияти, тараққиёт динамикаси, жинсларнинг
тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Виготский,
П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин, Л.И.Божович, А.В.Петровский,
Д.И.Фельдштейн, М.Г.Давлетшин, М.В.Вохидов, В.А.Токарева, Э.Г.Гозиев ва уларнинг шогиртлари олиб
борган тадқдқотлар (чақолоқлик, гудаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, усмирлик, успиринлик ёш
даврларини ўзаро гелнштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Шахслараро психологик мослик (руҳий муҳит, ўзаро тушунув) масалаларининг алоҳида аҳамият касб
этиши мазкур методни кенг кўламда қўллашни тақозо этмокда. Бундан ташқари, тажрибада олинган
маълумотларнинг ишончлилигини оширишда ҳам қиёслаш методи қўлланилади. Айникса,
синалувчилардаги ўзгаришларни ажратиб олиб караб, тадкикотнинг боскичларини алоҳида-алоҳида
таҳлил қилиш, масалан, тажрибанинг биринчи боскичи турли ёшдаги ва жинсдаги одамларга қандай таъсир
этганини аниклаш ва хоказолар. Бу методга диққат-эътибор ортиб бораётганидан далолатдир.
Ёш даври психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд (ўзлуксиз) методи ҳам
қўлланади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар ўзоқ, муддат, хатто, ун
йиллаб текширилишидир. АҚШ психологи Л.Термен 50 йил давомида (1921-1971) 2000 нафар
синалувчилар билан лонгитюд методи ёрдамида тадқиқот ишларини олиб борган. Тадқиқотчининг
гувохлик беришича, мазкур давр оралиғида 1400 қатнашчи ўзлуксиз равишда текширишларда иштирок
қилишган. Лонгитюд методидан психологлардан немис В.Штерн, француз Р.Заззо, австриялик Ш.Бюлер,
рус психологлари Н.А.Менчинская, Е.Н.Кабанова-Меллер, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтис, В.С.Мухина,
республикамиз психологларидан М.Г.Давлетшин, В.А.Токарева, Э.Ғ.Ғозиев ва бошқалар кўп йиллардан
бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-Зухра) ёки аралаш жинсли (Хасан-
Зухра, Фотима-Хусан) эгизаклар кўзатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг "она кундалиги"
(Ш.Бюлер, Н.А.Менчинская, В.С.Мухина, Н.Р.Содикхужаева, Э.Ғ.Ғозиев кабилар) деб номланиши бежиз
эмас. Ўзок вақт бир шахсни (кичик гурудни) кўзатиш унда пайдо булаётган янги фазилатларнинг
ривожланиш динамикасини, хулк-атвордаги иллатларни ва уларнинг олдини олиш тадбирларини,
мураккаб психологик муносабатлари, ички боғланиш қонунияти, механизми тўғирсидаги мукаммал,
ишончли, барқарор маълумотлар тўплаш имконини яратади.
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини, объектив шарт-шароитлар ва
ижтимоий муҳтнинг синалувчига таъсири урганилади. Чунончи, эгизакларнинг ухшашлиги ва тафовути,
таъсирланиши, хис-туйғусининг ўзгариши, кишилар ўртасидаги индивидуал фарклaп (ишчанлиги,
темперамента, олий асаб фаолияти тизими ва хоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи билан
амалга ошади.
Хозирги замондаги фан ва техника тараққиёти психологик текширишларнинг илмийлигини янада
ошириш учун субъектив омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида комплекс кўпкиррали дастур
асосида бошқа фанлар (медицина, физика, физиология, философия, биология, кибернетика, статистика,
логика ва хоказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб боришни тақозо этмокда. Амалий юсиндаги
илмий-тадкикот ана шу кўпкиррали ёндашишни талаб қилади. Психология соҳаларида (психофизиология,
космос, медицина психологияси, мухандислик ёки авиация психологиясида тадқиқот объектига тизимли
ёндащув принципи амалга оширилмокда. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар
турли нуктаи назардан тахлил килинади ёки уларга ҳар хил ёндашилмайди. Масалан, болада оддий
билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жихдтдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш
таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантикий, физиологик, ижтимоий, биологик омилларини
ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантикий жихатларини ёритишга хизмат қилади.
Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий аҳамиятга молик бўлиб,
инсоншунослик муаммоларини хал қилишда катта ёрдам беради.
Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гурухи эмпирик методлардан иборат бўлиб, бу гуруҳга
кўзатиш (ўзини ўзи кўзатиш), эксперимент тест, анкета, суровнома, социометрия, сухбат, интервью,
таржимаи хол (шахсий гувоҳнома, хужжат, турмуш фаолияти вокеаларини тахлил қилиш) кабилар киради
ва улар синаш, текшириш, диагноз (ташҳис, аниклаш) ҳамда прогноз (олдиндан белгилаш, пайкаш,
башорат қилиш) вазифаларини бажаради. Инсонда тугалганидан умрининг охиригача содир бўладиган
психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва объективроф тадкик этиш учун эмпирик методлардан навбати
билан фойдаланиш яхши натижа беради.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гурухи тажрибаларда йигилган натижаларни қайта ишлашга
мулжалланган бўлиб, улар статистик (микдор) ва психологик (сифат) тахлил турларига булинади.
Психологик тадқиқотларда кўпинча статистик методлардан ўртача арифметик киймат, ўрта квадрат огиш,
дисперсия, корреляция (Пирсон, Спирмен, Кенделл, Стьюдент критерияси, “Х” квадрат, модда, медина,
бир факторли ва мульти факторли таҳлил қилиш кабилар қўлланилади.
Таъкидлаб ўтилган статистик методлар тажрибалардан олинган кийматларнинг ишончлилик
даражасини аниклашга хизмат қилади. Бундай методлар хаддан ташқари кўп ва биз уларнинг энг
соддаларига тўхталдик, холос.
Тўпланган материалларни психологик тахлил қилиш методи мазкур фан учун алохида аҳамиятга эга.
Уни аникловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи), текшириш ёки назорат тажрибаларда олинган ҳар хил
шаклдаги маълумотлар (қийматлар, туркумлар) турли принцип, позиция, кўпкиррали ва яхлит тизимли)
ёндашишга асосланиб сўз-мантик, ёрдамида психологик тахлил қилинади. Барча фикр ва мулохазалар
ишончли омиллар оркали исботлаб берилади, психологик қонуният, қонун, хусусият, хосса, холат, хрдиса,
сифат, фазилат, ҳислат ва камолотнинг ўзига хослиги асосланади. Эмпирик материаллар алохида гурухдар,
туркумлар ва синфларга, даража ҳамда босқичларга ажратилади, психологик вокеликнинг бошқа
жихдтлари билан ўзвий сабабий боғликлиги, ички мураккаб муносабати баён қилинади, синалувчилар
муайян тоифаларга киритилади ва тадқиқотдан якуний хулоса чиқарилади.
Илмий тадқиқот методларининг туртинчи - шархлаш гурухи генетик ва доналаш методларидан
иборатдир. Генетик метод билан тадкдкот давомида тупланган маълумотлар, натижалар яхлит холда
мақсадга мувофик йўсинда шархланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади - синалувчида
вужудга келаётган янги шахс фазилатининг ривожланиши ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба
натижасига суяниб таъриф х,амда тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва
хусусиятларнинг намоён булиш Даври, бокичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, пайтларга қўшимча
шархлар бериш имконияти туғилади.
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш боскичларининг бевосита
боғлиқлигининг илдизи аниқланади. Доналаш методи билан тадқиқот объектига кирган шахс
психикасидаги барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйгунликнинг ўзаро
богланишлари урганилади. Жумладан, инсон нуткини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур
жараёнларининг бир пайтда биргаликда (ҳамкорликда) катнашиши бунга ёркин мисолдир. Бунда ҳар бир
билиш жараёнининг улуши ифодаланади ёки унинг аҳамияти алохида таъкидланади, уларнинг ўзаро
богликлиги асослаб берилади. Лекин тажрибада тупланган маълумотларни шархдаш учун юкоридаги
методларнинг ўзи етарли эмас. Узилишларга йўл куймаслик учун йигилган материаллар махсус
боскичиарга ажратиб шархланади. Тадқиқотнинг биринчи тайёрлов боскичида кашф килинадиган
психологик қонун тўғрисидаги тахмин, фараз тахлил килинади. Тадқиқотнинг иккинчи боскичида тажриба
ўтқазиш принципи, шароити, объектив ва субъектив омиллар бўйича мулохаза юритилади. Учинчи
боскичда эса олинган натижаларни қайта ишланади ва бу ҳам ўз навбатида тўрт поғонага бўлинади: а)
материални бирламчи тахлил қилиш; алохида олинган ёки топилган омил, аломат, кўрсаткич, хусусият
шархланади; тахлил қилинган материал билан тадкикўт гапотезаси алохида шархланади; иккиламчи
тахлил; баркарор, устувор далиллар ажратилади; иккиламчи синтез; психологик конуният, топилган далил,
омилга тадкикот гипотезасини бирлаштириб махсус хулоса чиқарилади.
Туртинчи боскич - шархларга хар бир факт, аломат, кўрсаткич, хосса психологик жихдтдан сўз-
мантик оркали тахлил килинади. Барча илмий-амалий мулохазалар исботланади. Ҳеч бир шубхага,
эътирозларга ўрин колмайди. Ана шу боскичда тадкикот якунланади, зарур хулосалар чиқарилади, амалий
тавсиялар берилади, урганилиши зарур муаммонинг аҳамияти истиқболи ўқтирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |