2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси


М.М.Хайруллаев академик, фалсафа фанлари доктори, профессор



Download 96,25 Kb.
bet18/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

М.М.Хайруллаев академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзбек фалсафаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган етук олим, жамоат арбоби.
Ўрта, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё Ренессанс даври билан Европадаги Ренессанс даври маданиятининг ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини биринчи бор тадқиқ қилган олимдир. Асосий фаолияти Абу Наср ал Форобийнинг илмий ижодини ўрганиш ва шарҳлашга бағишланган. У “Буюк сиймолар”(1996 2 жилд) ва “Маънавият юлдузлари” (1999) асарларининг масъул муҳаррири. М.Хайруллаев Форобий ижодини қайта кашф этган олим. У Форобий ижодидаги материализм ва идеализмни бир-бири билан аралаштимаслик керак деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Форобий томонидан Худонинг тан олиниши идеализм бўлса, астрономия, математика, мантиқ соҳасидаги кашфиётлари материализмдир. Чунки бу соҳаларда нарсалар йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди. Масалан, Ер, Қуёш, Ой, сайёралар ҳаракатлари орасидаги муносабатларнинг объективлиги доимо бир хилдадир3. М.Хайруллаев коммунистик мафкура мулоҳазарон бўлган даврда, Форобий идеализмини тан ола олди ва унинг ижодидаги идеалистик ва материалистик ғояларни шарҳлади. М. Хайруллаев етук олим бўлиш билан бир қаторда жамоатчи ҳам эди. У узоқ йиллар давомида ЎзФА “Шарқшунослик” институтида директор лавозимида ва “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналининг масъул муҳаррири лавозимида ишлаган.
Туленов Жондор, академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий ижоди диалектика ва билиш назарияси, илмий тафаккур услуби масалаларига бағишланган.
ХХ асрнинг 70-80 йилларида фалсафани ўрганишда нисбатан эркинлик шаклланди ва шу боис диалектик мантиқнинг ривожига йўл очилди. Ўзбекистонда Ж.Туленовнинг диалектика мактаби шаклланди.
Валиев Абдулхай, академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ижоди жамият тараққиётида миллий зиёлиларнинг роли масалаларига бағишланган. У бу жараённинг ўзига хос хусусиятларини, Ўзбекистонда миллий зиёлилар фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини асослаган.
Юсупов Эркин, академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ижоди ижтимоий фалсафа ва маданият назарияси соҳаси билан боғлиқ. У мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакатда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган ҳал этилмай келган қатор муаммолар, уларнинг пайдо бўлиш, ривожланиш ва кескинлашиш сабаблари, объектив омиллари ва субъектив заминларини таҳлил этган. Шунингдек Э.Юсупов миллий манфаатлар ва миллий муносабатларнинг диалектик алоқадорлиги, миллатлар ривожланишининг ижтимоий иқтисодий муаммоларига эътибор берган. Э.Юсупов ўзининг “Инсон камолотининг маънавий асослари”(1998) асарида инсон маънавий камолотининг жамият тараққиёти билан ўзаро боғлиқлиги, ахлоқ, одоб, имон, виждон, эътиқод, маданият, маърифат каби омилларнинг жамият тараққиётига таъсири, улар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий йўлларидан бири эканлигини таҳлил этган.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish