2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси



Download 96,25 Kb.
bet16/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

Жадидлар ҳаракати XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги сиёсий кучлар мураккаб бир тарзда чигаллашиб кетган Туркистон жамиятининг энг илғор йўналиши қарашларини ўзида акс эттирди. У дунё аҳамиятига молик инсонпарварлик ва миллий қадриятларга асосланиб, жамият тараққиётининг етилган эҳтиёжлари ва ўлканинг туб аҳолиси манфаатларига жавоб берди. М.Беҳбудий, А.Фитрат, У.Асадуллахўжаев, Мунаввар Қори, А.Авлоний, С.Айний, Ф.Хўжаев, Т.Норбўтаев ва бошқа машҳур номлар ушбу ҳаракат билан боғлиқ.
Жадидчилик маърифатпарварликдан сиёсий ҳаракатгача бўл­ган мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтди. Кенг халқ оммасининг иқтисодий оғир аҳволи, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан орқада қолиши, тафаккур турғунлиги жадидларни Туркистонни бу тушкун ҳолатдан олиб чиқишнинг амалий воситаларини излаб топишга ундади.
Жадидларга аввалига йиғилган ва етилган масалаларни маърифат­пар­варлик йўли билан ҳал қилиш мумкиндай бўлиб туюлди. Шунинг учун ҳаракатнинг биринчи босқичида мусулмон мактабларидаги ўқитиш ишларини ислоҳ қилиш жадидларнинг диққат марказида турди. Улар бундай ислоҳотларни ўтказиш зарурлигини назарий жиҳатдан асослабгина қолмай, айни пайтда, янги усулдаги мактаблар, кутубхоналар, ўқув заллари барпо этиш, дарсликлар нашр қилиш билан ўз ғояларини амалга ошириш учун катта саъй-ҳаракат кўрсатдилар.
1905 йили Россияда, 1908 йили Туркияда ва 1905-1911 йилларда Эронда бўлиб ўтган инқилоблар жадидчиликка катта таъсир кўрсатди. Биринчи жаҳон уруши жадидлар тафаккурида кескин ўзгаришларни юзага келтирди. Улар парламентга асосланган монархия тўғрисида ёзишди, фуқароларнинг бошқариш, давлат органларини шакллантириш, қонунчиликда иштирок этиш тартибларини ишлаб чиқдилар. Февраль инқилоби даврига келиб, жадидларнинг радикал қисми («тараққийпарварлар») қатор сиёсий талабларни илгари сурдилар. Улар орасида ўлка бошқарувини маҳаллий аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини кенгайтириш томонга ислоҳ қилиш, Давлат Думасида унга ўрин ажратиш, демократик эркинликлар ва биринчи навбатда, миллий матбуот эркинлиги, самодержавие (мустабид ҳокимият)ни конституциявий тузум билан алмаштириш бор эди. Лекин февраль инқилобидан кейин жадидлар Муваққат ҳукумат Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатини эскича қолдириш тарафдори эканлигини тушуниб етдилар. Шундан кейин жадидчилик ҳаракати мустақиллик ва Туркистонга Россия таркибида миллий-ҳудудий мухторият беришни талаб қилиш учун кураш йўлига кирди.
Бу даврга оид дастурий ҳужжатларда асосий эътибор миллий-ҳудудий мухторият (ҳукумат, бошқарув, суд, қонун чиқарувчи орган­лар ва бошқалар) принципларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилди. Сиёсий модел (андоза) сифатида демократик республика танланди.
Жадидчиликнинг ўзига хос феномен, нодир ҳодиса эканлиги нимада кўринади? Бу биринчи навбатда, жадидларнинг нафақат Шарқ, балки Ғарб маданиятини ҳам эгаллаш асосида шаклланган юксак ақлий-маънавий заковатида намоён бўлади. Уларнинг деярли барчаси олий диний маълумот олиб, Навоий Жомий, Фузулийнинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган асарлари, ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг фалсафий қарашларинингтаъсири остида тарбияланиб, ўз интеллектини хориж–ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ютуқлари билан бойитдилар. Бу жадидлар фалсафий дунёқарашининг ўзига хос хусусиятини белгилаб берди.
Жадидлар ислом фалсафаси нуқтаи назари асосида иш тутганлар. «Ислом ва фан, ислом ва илғор тараққиёт - XIX аср иккинчи ярмида мусулмон мамлакатларидаги интеллектуал ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги изланишларнинг фалсафий асоси ҳисобланади». Шунинг учун ҳам жадидлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири исломни модернизациялаш, уни бидъатлардан тозалаш, фан ютуқлари ва илғор технологияларни эгаллашдан иборат эди. Биринчи навбатда, улар исломнинг моҳиятини ўз манфаатларига мослаб олган дин намояндаларини қаттиқ танқид остига олдилар ҳамда динни қурол қилиб олган сиёсий ўйинлар қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб бердилар.
Маданий меросни ўзлаштириш ва халқнинг миллий ўзини ўзи англашини кучайтириш - жадидларнинг диққат марказида турган энг муҳим масалалардан эди. Улар ўзлари нашр қилган газета ва журналларида ўқувчиларга Туркистон халқи қандай улкан маданий ва илмий мероснинг вориси эканлигини эслатдилар. Форобий, Ибн Сино, Улуғбек - булар ахир Марказий Осиёдаги ижтимоий ва илмий ислоҳотларнинг асосчиларидир. Жадидларнинг фикрича, уларнинг асарларини ўрганиш ўлка тараққиётини юксалтиради, халқнинг ўзини ўзи англашини кучайтиради. «Шарқ ва Ғарб» мавзуси - жадидларнинг дунёқарашини аниқлаш билан боғлиқ муҳим масала ҳисобланади. Жадидлар Ўрта Осиёнинг Ғарбий Европа билан тарихий алоқаларининг бугунги кун билан боғлаб хулосалар чиқаришга мойил эдилар. Улар ҳақли равишда айнан ислом маданияти Европа учун Афлотун ва Арастуни қутқариб қолди деб ҳисоблардилар, ўзларини эса улар фалсафий ғояларининг мухлисларигина эмас, балки муайян даражада уларнинг тарғиботчилари деб билардилар. Чунончи, М.Беҳбудий - О.Кант, А.Фитрат, А.Авлоний - Афлотун, Суқрот ва Арастуларнинг мероси билан қизиқдилар, уларнинг маърифат, таълим ва тарбия тўғрисидаги қарашларига асосий эътиборни қаратдилар. Шу билан бирга, улар марксистик фалсафани хаёлий ва туркистонликлар учун яроқсиз ҳисоблаб, мутлақо қабул қилмадилар. М.Беҳбудий ўзининг «Хайр - ул умури авсатуҳо» мақоласида биринчи навбатда, хусусий мулкчиликни инкор қилгани ва динсизликни тарғиб этгани учун марксизм ва социализмга салбий таъриф беради1.
Тараққиётга тўсиқ бўлаётган сабаблар қаторига жадидлар туркистонликларнинг кундалик турмушида кенг тарқалган, аслида эса мусулмончилик қонун-қоидаларига ёт, одамларнинг шундоқ ҳам енгил бўлмаган ҳаётини баттар оғирлаштирадиган кераксиз ва зарарли анъаналар (ортиқча расм-русумлар, дабдабали тўй ва дафн маросимлари)ни ҳам киритадилар.
Жадидлар Россия маъмуриятининг Туркистондаги мустамлакачиликка асосланган бошқарув тизими нафақат миллий талабларга жавоб бермаслиги, шу билан бирга, мамлакатга жуда катта ижтимоий-иқтисодий зарар етказаётганлигини тушуниб етган эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг янги усулдаги дунёвий таълим, миллий ўзига хосликнинг энг яхши жиҳатларини мустаҳкамлаш, маданиятни жадал ривожлантириш йўлида олиб борган курашлари охир-оқибатда сиёсий мустақиллик ва бошқарувнинг демократик шакллари учун курашга айланиб кетди.
Жадидлар мусулмон дунёсининг бир қисми бўлган, айни пайтда, жаҳон тарихида ўзини нодир мустақил ҳодиса сифатида намоён этадиган Туркистон ХХ аср очиб берган мураккаб ва зиддиятларга тўла истиқболда ўзининг муносиб ўрнини топишига қаъий ишонганлар.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish