2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Шарқ фалсафаси



Download 96,25 Kb.
bet12/19
Sana25.03.2022
Hajmi96,25 Kb.
#510354
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
2-мавзу 2020

Нажмиддин Қубро(1145-1221) тасаввуфнинг йирик назариётчиси ва сўфийликнинг “Қубровия” тариқатининг асосчиси.
Урганжда у хонақоҳ ва кубравия биродарлик жамиятини вужудга келтирди. Кубронинг шогирдлари орасида машҳур тасаввуф назариётчилари чиққанлиги учун, уни шайхи валитарош («авлиёлар етқазувчи устоз») деб ҳам атадилар.
Қубро фикрича, инсон кичик олам (микрокосм) бўлиб, ўзида катта олам (макрокосм)да нима бўлса, ҳаммасига эга ва, демак, у ўзида “шафқатли, раҳмдил Аллоҳ”нинг сифатларини истисно қилганда, илоҳий хусусиятларни ҳам мужассамлаштира олиши мумкин. Бу хусусуиятлар ўзларига мувофиқ келадиган жойларда, бирин-кетин ўзига хос мақомларда, юқори осмоний доираларда жойлашгандирлар. Аммо ҳақиқат йўлини қидирувчилар бундай юксакликларга кўтарилиб, илоҳий сифатларга эга бўлишлари учун, яъни камолотга эришишлари учун, маълум риёзатли йўлларни ўтишлари зарур. Бу йўлнинг қатъий меъёр ва қоидалари мавжуд: тўғри, ҳалол-пок йўлдан бориш, жиддий равишда рўза тутиш ва ўз иродасини бутунлай пирининг иродасига бўйсундириш. Кубронинг ақидасича, узлатда ўтирган пайтда бутун диқкат-эътиборни тўхтовсиз равишда Худонинг исмларига тўплаш илоҳий фаҳмлаш ва билимга олиб келади. У тасаввуф йўлига кирган янги солик ўзининг тасаввуфий машқлари вақтида мушоҳада қилиши мумкин бўлган ранглар рамзидаги бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишдаги изчилликни аниқ кўрсатиб беради. Бу нуқта, доғ ва доиралар: руҳ ҳис-туйғу босқичларидан ўтадики, у қора ранг билан қизил доғлар аралашиб, ўзгариб турадиган ҳолатда қабул қилинади ва бу шунгача давом этадики, ниҳоят кўк чироқ нури пайдо бўлиб, илоҳий раҳматнинг яқинлигидан хабар беради.
Кубро ўзининг кубравия тариқатининг ўнта асосий қоидаларини белгилаб берди:

  1. Тавба – ўз хоҳиши билан Худога қайтиш, ўз иродаси билан Худога меҳр қўйиш, ўзининг «мен»идан кечиш.

  2. Зуҳд фид-дунё – барча дунёвий нарсалардан (мол-мулк) воз кечиш, уларга эга бўлиш истаги ва рағбатини ҳам сўндириш.

  3. Таваккал алал-лоҳ – барча соҳаларда Худонинг раҳмати ва кудратига ишониш, бу дунёдаги фаол фаолиятдан воз кечиш.

  4. Қаноат – барча соҳаларда мўътадилликка риоя этиш ва оз нарса билан қаноатланиш, паст ниятлардан қутилиш (овқат ейишда меъёрни сақламаслик, ҳашаматли, бой кийимларга ҳирс қўйиш, бекорчиликка ружу қўйиш ва шунга ўхшашлар).

  5. Узлат – ёлғизликда бўлиб, руҳни мустаҳкамлаш, одамлар билан алоқага чек қўйиш: гапирмаслик, эшитмаслик, қарамаслик. Фақат шайхга хизмат қилиш ва унинг қўлида, худди ғассолнинг қўлида мурда қандай бўлса, ўшандай бўлиш.

  6. Мулозамат аз-зикр (узлуксиз зикр) – ўз хоҳишича Худонинг исмини фикрида ёд қилиб туриш ва бутун қалбни у билан тўлдириш. Шундай қилганда, пасткашлик, ҳасад, очкўзлик, иккиюзламачилик каби разиллик ва риёкорлик кўнгилга йўл топа олмайди.

  7. Таважжух илал-лоҳ - бутун ички моҳиятини Худога қаратиш, унга чексиз муҳаббат қўйиш, ундан бошқа нарса борлигини ҳис этмасликдир. Ўз вужудини йўқотиш, Ҳақнинг абадий ва азалий вужудини бошқа билим билан кўра билишдир.

  8. Сабр – ўз ихтиёри билан нафс доирасидан машаққатлар чекиб бўлса ҳам, ўзини олиб қочишдир. Мақбул бўлган тўғри йўлдан адашмасдан бориш учун, киши ўз майлларини сўндириши лозим. Бундан кўзланган мақсад шундаки, дил кудуратлардан покланиши, руҳ эса, агар нафс натижасида занглаб қолган бўлса, жило топиши зарур.

  9. Муроқаба (тафаккурга ғарқ бўлиш) – эришилган даражада мушоҳада юритиш, қалбни арзимас ҳис-туйғулардан ҳоли қилиб тозалаш ва хотиржамликка эришиш. Кураш, риёзат чекиш йўли билан ҳосил қилинган йўл ҳаққоний туҳфа этилган табиий амал бўлиб, яратилиш ҳақиқатининг ғалабаси сифатида пайдо бўлади ва шунинг учун ҳам ривожланиб боради.

10. Ризо - шахснинг нафс эркинлигидан чиқиб, Худо хушнудлигига кириши ва азалдан нимага ишонган бўлса, ўщани ўз бўйнига олишидир. Ўз иродасича, тоабад қоладиган нарсага воқейлик сифатида қайтиб, ўлимга ўхшаш ўткинчи нарсага эътироз билдиришдир.

Download 96,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish