2 мавзу. Электр занжирлар


Уч фазали ўзгарувчан ток системаси



Download 0,63 Mb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#185860
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5350768143956446115

7.2. Уч фазали ўзгарувчан ток системаси

Кўп фазали системанинг амалда энг кўп тарқалгани синусоидал ўзгарувчан уч фазали ток системасидир. Уч фазали системага асос қилиб уч фазали генератор олинган (6.3-расм). Бу генератор ичига учта бир фазали генератор жойлаштирилган синхрон электр машинадир. Машина pазларига генераторнинг учта чулғами (фазалари) А, В ва С жойлаштирилган қўзғалмас силиндрик статордан ва бурчак тезлик билан айланувчи ротор (электромагнит) дан иборат. Машинанинг ишлаш pринсиpини ўрганиш қулай ва аён бўлиши учун генераторнинг ҳар бир фазаси статорнинг диаметрал қарама-қарши pазларига жойлаштирилган бўлиб, битта ўрам ҳосил қилувчи жуфт симлар тарзида кўрсатилган. Статорнинг олд томонида ҳар бир ўрам симларининг учлари тегишлича генератор айрим фазаларининг бошланиш (А,В,С) ва охирги (х,у,з) учларини ташкил этади. Статорнинг орқа томонида эса ярим ўрамлар ташқи симларга уланган (бу 6.3-расмда pунктир чизиқ билан кўрсатилган). Бунда айрим фазаларнинг ўрамлари шундай жойлаштирилганки, В фазанинг ўрам текислиги А фазанинг ўрам текислигига нисбатан (соат стрелкаси бўйича) 120°, С фазанинг ўрам текислиги эса В фазанинг ўрам текислигига нисбатан ўша йўналишда 120° га фазо бўйлаб силжиган.


Генераторнинг фазаларида фаза чулғамларини ротор билан айланаётган ўзгармас (роторни магнитлаб турувчи ўзгармас ток ҳосил қилувчи) магнит оқимни кесиб ўтиши натижасида Э.Ю.К. ҳосил бўлади. Роторнинг чулғами иккита контакт ҳалқа ва графит чўтка ёрдамида ташқи ўзгармас кучланиш манбаига уланади. Бундай конструксияли машина ҳар бир фазада электромагнит миқдорининг тебраниши бир хил частота ва амpлитуда бўлишиии таъмин этади, чунки роторнинг тўла бир марта айланиши айрим фазалардаги Э.Ю.К. нинг тўла сиклик (сpнусоида қонуни бўйича) ўзгариши бир давр Т га тенг вақтда содир бўлади. Аммо генераторнинг фазаларидаги (чулғамларидаги) Э.Ю.К. нинг оний миқдори роторнинг фазовий ўрни, бирор чулғам (ўрам) билан илашган магнит оқимнинг йўналиши ва миқдори билан аниқланади.


7.3. - расм


Агар роторнинг фазовий ўрнига А фазадаги Э.Ю.К. нинг максимуми тўғри келса, В фазада Э.Ю.К. нинг худди шундай максимумига роторнинг учдан бир марта айланишидан (ёки вақтдан) кейин эришилади (7.3-расм).


Шунга ўхшаш С фазада ҳам Э.Ю.К.нинг максимуми яна учдан бир давр дан сўнг ҳосил бўлади. Шундай қилиб, А,В,С фазаларда Э.Ю.К.нинг ўзгариши синусоидал қонуни бўйича содир бўлса, уларни тасвирловчи синусоидалар ҳам вақт бўйича қадар силжиган бўлади (7.4-расм) Фаза Э.Ю.Кларининг векторлари символик (комплекс) шаклда



7.4. - расм


қуйидагича ёзилади:



Фазалардаги оний Э.Ю.К.лар тегишлича


бўлади. Уч фазали занжирни таҳлил қилишда кўпинча А фаза

деб олинади, у ҳолда:



ёки комлекс шаклда:
ва
бўчади (бунда ва бундан кейни А,В,С фазалар тегишлича 1,2 ва 3 рақамлари билан белгиланади).
Юқорида кўп фазали симметрик система Э.Ю.К. (кучланиш, токлар) векторлари системасидан иборат эканлиги тўғрисида таъриф берилганидек, ҳар бир кейинги вектор

олдингисидан бурчакка орқада қолади ( -фазалар сони; ). Шу


нуқтаи назардан уч фазали симметрик системани айрим фаза электр миқдорлари векторларининг ўзаро жойлашувига кўра уч хил кетма-кетликдаги системага ажратиш мумкин. Бошқача айтганда, фазаларнинг алмашиниш тартиби нинг қийматига боғлиқ. Масалан, бўлганда фазалардаги Э.Ю.К.лар максимумдан қуйидаги тартиб номерлари бўйича ўтади (1,2,3; 1,2,3 ва ҳ.к.) (7.5-а расм), бўлганда тескари тартибда боради (1, 3, 2; 1, 3, 2 ва ҳ.к.) (7.5-б расм) ва ниҳоят, бўлганда (ёки ) фаза Э.Ю.К.ларининг векторлари мос тушади (7.5-в расм). Бу векторларнинг симметрик системаси тегишлича "тўғри, тескари ва нол кетма-кетликдаги системалар" деб аталади.


Векторларни комплекс шаклда қисқа ёзиш учун "фазавий кўпайтирувчи" деб
аталадиган белгилаш киритилади. У ҳолда:
а) тўғри кетма-кетлик учун:
ва
б) тескари кетма-кетлик учун:
ва ,
бунда:


7.5. - расм



ва ҳ.к. Шу маънода: ёки
Шундай қилиб, векторларни а га кўпайтириш, унм соат стрелкаси йўналишида бурчакка буриш деган маънони билдиради; га кўпайтириш эса уни ўша йўналишда бурчак ёки тескари йўналишда ( ) бурчакка буриш демакдир.
Худди шунга ўхшаш амални ҳар қандай бошқа (кучланиш, ток ва ҳ.к.) векторларнинг уч фазали симметрик системаси билан ҳам бажариш мумкин.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish