2-Мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари


Давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги назария ва



Download 122,15 Kb.
bet7/8
Sana22.04.2022
Hajmi122,15 Kb.
#575201
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу

2.5.Давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги назария ва
концепциялар.
Давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш унинг иқтисодий стратегияси ва сиёсати орқали амалга оширилади. Шунинг учун илмий адабиётларда давлатнинг иқтисодий сиёсати бўйича турли назарий концепция ва қарашлар ҳамда назариялар мавжуд.
В.Ойкен давлатнинг иқтисодий сиёсатини асослаш учун иқтисодий тартиблар назариясини олға суради. Иқтисодий тартиб деганда бозор хўжалигининг рамкага ( қолипга) солувчи шароитлари, яъни хўжалик субектлари қарорлар қабул қилиш ва у ёки бу ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини белгилаб берувчи унсурлар таркибини ифодаловчи институсиялар йиғиндиси тушунилади. В.Ойкен қуйидаги 6та турдаги унсурлар таркибини асослаган: 1) инсонларнинг еҳтиёжлари; 2)табиий шароитлар; 3) ишчи кучининг ҳолати; 4)товар заҳиралари; 5)технология ва техник билимлар даражаси; 6) ҳуқуқий ва ижтимоий тартиблар, яъни қонунлар, урф-одатлар, маънавий қадриятлар.
Мазкур унсурлар хўжалик субектлари фаолиятининг маълум иқтисодий тартибда амалга оширилишини белгилаб берувчи унсурлар ҳисобланади. Иқтисодий тартиб давлатнинг иқтисодий ривожланишни қай даража тартибга солишини, ресурсларнинг чекланганлиги шароитида давлат органлари қай даражада регулқтор вазифасини бажара олишини кўрсатади. Иқтисодий тартиблар давлат иқтисодий сиёсатининг дастаклари бўлиб хизмат қилади.
В.Ойкен иқтисодий сиёсатларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатган:
1) фаолиятлар еркинлиги;
2)иқтисодиётни режали-марказлаштирилган бошқариш.Бу ерда асосий муаммо ҳокимият масаласи бўлиб, раҳбарлар тоифаси назорат қилинмайдиган гуруҳдан ташкил топади ва улар ўзларининг тор манфаатларини рўёбга чиқариш интиладилар, жамоат манфаатлари амалда кўзланмайди;
3)ўрта йўл сиёсати- бу сиёсат бозор билан режали хўжалиги ўртасидаги компромиссни топишга йўналтирилган, давлатнинг бозор иқтисодиётига у ёки бу даражадаги аралашувини тақоза етувчи сиёсат. Бу сиёсат тақсимлаш, тўлиқ бандлик, конюнктурали тартибга солиш мақсадида давлатнинг иқтисодиётга аралашишини ифодалайди;
4)рақобатли тартиб сиёсати-рақобатнинг юқори даражада ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан рамкали шароитларни яратишга қаратилган тартибларнинг ўрнатилишини ифодалайди. Бу иқтисодий сиёсатдан кўзланган мақсад иқтисодий ҳокимиятнинг айрим субектлар қўлида (тўпланишини) консентрасиялашувини ва екологик зарарга олиб келувчи бозорларни чеклаш ёки унга йўл қўймаслик ҳисобланади;
5)аниқ нуқтали сиёсат- бу сиёсат айрим муаммоларни ҳал етишга, аниқ соҳаларни ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсий-ҳуқуқий ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
Ян Тинбергеннинг концепцияси иқтисодий сиёсатнинг базавий назарияси ҳисобланади. Ушбу назарияга мувофиқ иқтисодий сиёсат ўз ичига асосий фаровонлик мақсадларини ( яъни асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар тўплами); ҳукуматни иқтисодиётни тартибга солиш дастаклари; мақсад ва дастакларни бир-бирига боғловчи ҳамда сиёсий ҳаракатларнинг оқилона миқиёсини белгилаб берувчи моделни олади. Иқтисодий сиёсат дастаклари қуйидагилардан ташкил топади:

  1. Фискал (бюджет-солиқ);

  2. Монетар (пул-кредит);

  3. Ташқи( валюта курсларини тартибга солиш);

  4. Даромадларни тартибга солувчи дастаклар.

Р.Лукас Ян Тинбергеннинг ёндашувини ҳаддан ташқари оддий, таянч иқтисодий кўрсаткичлари моделни тузиш учун ишончли емас, чунки уларнинг ўзи сиёсий манипулясия (ўзгартиришлар) оқибатлари деб ҳисоблаган3. Унинг фикрича иқтисодий сиёсатнинг туб мақсади бўлган ижтимоий йўқотишларни минималлаштириш давлатнинг бу борадаги ҳаракатларининг муттасиллиги ва давомийлиги асосидагина еришилади. Оқилона сиёсатни танлаш ва амалга оширишда електоратнинг ишончини қозониш муҳим аҳамиятга егадир. Ж.Бюкененнинг фикрича иқтисодий сиёсатнинг вазифасихҳжалик субектларидан олинган мандат, яъни ҳатти-ҳаракатлар қоидаларини ва фаолиятнинг рухсат етилган рамка ( миқёс)ни аниқлашдан иборатдир. Сиёсат- бу давлат билан субектлар ўртасидаги муносабатлар соҳасидир. Ижтимоий тараққиётнинг бошланғич ва пировард бўғини индивидиум, яъни шахс бўлиб, иқтисодий одамни шахсий манфаат (егоизм) фаолиятга ундайди. Иқтисодий индивидиумнинг ҳаракатини чекли нафлиликка интилиш ҳисси бошқаради.Бу мақсадга инсон ўз даромади доирасидагина еришади.Иқтисодий инсон барча ҳаётий мақсадларига еришишни кўзлаганда расионал ҳаракат қилади.Ҳар бир шахс сиёсий тизимни ўзининг шахсий мақсадларини, манфаатларини жамоавий ҳимоя қилиш деб қарайди. Давлат сиёсатида жамоавий ҳатти-ҳаракатга хос бўлган мажбурлаш, зўрлик, ҳукмронлик елементлари мавжуд бўлади. Шахс мазкур мажбурлаш ва зўрликка ўзининг шахсий мақсадларига еришишга ёрдам берган тақдирдагина кўнади. Аммо давлатни ҳамиша жамият манфаатларини кўзлаб, бозор хўжалигининг камчиликларини автоматик тарзда тузатадиган механизм деб ҳам қараш мумкин емас.
Кеннет Ж. Ерроу истеъмолчиларнинг индивидуал танловини расионал (оқилона) деб ҳисоблаш билан бир қаторда жамият устуворликларини, аниқлай олмаслик, яъни жамият ўзи нимани ҳоҳлаши бўйича жамоавий қарашни шакллантира олмаслик дилеммаси мавжудлигини асослаган. Жамоавий танлов алтернативлар, яъни муқобилликлар мавжуд бўлишини, яъни юзага келадиган ҳолатларга нисбатан мустақиллик, якка ҳукмронликнинг бўлмаслиги, нархлардан фойдаланишни тақоза етади. Шунингдек, овоз бериш йўли билан қарор қабул қилиш жиддий камчиликларга ега:
Биринчидан, овоз бериш йўли билан танловда камчиликнинг фикри еътиборга олинмайди;
Иккинчидан, жамоавий келишувга еришишда, компрмисли қарорларни қабул қилишда кўпчилик овоз принсипига асосланиш қийин бўлади.Бундай ҳолатдан чиқиш пировард қарорни фақат биргина шахс қабул қилган тақдирдагина мумкин бўлади;
Учинчидан, иқтисодчилар қарор қабул қилиш чоғида барқарор устуворликларга ( қадриятларнинг анъанавий тизимига) таянадилар, аммо истъмолчиларда бундай ёндашув ўзгарувчан сиёсий симпатияларига мос келмайди.
Иқтисодчи олимлардан У.Нордхауз, Е. Тафт, Д.Гиббс, П.Мосли, А.Алезилар “Сиёсий ишбилармонлик сикли” назариясини илгари сурадилар. Сиёсий сиклнинг барча моделлари қуйидагилар асосига қурилгандир:
1)Ҳукумат сайловларда ғолиб чиқиш учун максимал овоз олишга интиладилар;
2)Сайловчилар нисбатан иқтисодий натижаларни афзал кўрадилар, бу уларнинг берган овозлари миқдорида ўз ифодасини топади;
3) Ҳукумат қайта сайланишга интилиб, иқтисодиёт билан манипулясия қилишлари( яъни иқтисодий ўзгартиришлар тўғрисида ваъдалар беришлари) мумкин
Ушбулардан келиб чиққан ҳолда У.Нордхаузнинг “Оппортунистик ишбилармонлик сикли” назариясига кўра ҳукумат қабул қилинган қарорлар билан уларнинг оқибатлари ўртасидаги маълум вақт оралиғининг мавжудлигидан фойдаланиб, қисқа муддатли наф олиш мақсадида узоқ муддатдан кейин маълум бўладиган оқибатдан кўз юмади. У.Нордхаузнинг назарияси ишсизлик ва инфлясия ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи Филипс егри чизиғини таҳлил қилишга асосланади. Унга кўра сайлов олдидан сиёсатчи сайловчиларнинг кўпроқ овозини олиш мақсадида ишсизликни пасайтиришга интилади. Натижада ишсизлик маълум даражада қисқаради.Инфлясиянинг ўсиши ишсизликнинг пасайишига кўра секинроқ юз бериши туфайли сайлов даврида ишсизлик ва инфлясия даражалари бирмунча паст бўлиб туради.Бундан фойдаланган сиёсатчи сайловда електоратнинг кўпроқ овозини олишга еришиб ғолиб бўлади. Аммо маълум вақтдан сўнг ишсизликнинг оптималдаражага нисбатан қисқариб кетганлиги оқибатида инфлясия даражаси ошиб кетади. Сайловдан кейин сиёсатчи ишсизлик даражасини ошириш евазига инфлясия даражасини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширишга киришади.
Дуглас Гиббснинг “Партиявий ишбилармонлик сикли” модели ҳукмрон партияларнинг сайловлар натижасида алмашиниб туришини тушунтиради.Рақобатчи партиялар турли мақсадларга ега бўлиб. Турли иқтисодий сиёсат чора-тадбирларини қўллашади, шу боисдан, бир-бирини алмаштириб, иқтисодиётдасикллар ўзгаришини вужудга келтирадилар.Унинг фикрича, сўл йўналишдаги партиялар юқори даражадаги иш билан бандликка еришиш мақсадини кўзлайдилар, шу боисдан, сўл партиялар ҳукмрон бўлган мамлакатларда ишсизлик паст, лекин инфлясия юқори даражада бўлади. Чунки ишчилар синфи инфлясияга қараганда ишсизликдан кўпроқ азият чекадилар. Шунинг учун ишсизликни қисқартиришга кўпроқ устуворлик берилади.



Download 122,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish