2-Мавзу: Биосфера ҳақида таълимот. Режа



Download 214,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana06.06.2022
Hajmi214,1 Kb.
#641207
  1   2   3
Bog'liq
2-Маъруза



2-Мавзу: Биосфера ҳақида таълимот. 
 
Режа:
 
 
1.
Биосфера ҳақида тушунча, биосферанинг таркиби ва функциялари
 
2.
Биосфера ҳақидаги В.И.Вернадский таълимоти
 
3.
Биосферада моддаларнинг айланиши 
 
1. Биосфера ҳақида тушунча, биосферанинг таркиби ва функциялари. 
Мавжуд илмий манбаларга кўра, Ер сайёрасида ҳаётнинг пайдо бўлиш тарихи 3,5-3,8 
миллиард. йилга тенг деб ҳисобланади. Ҳаётнинг вужудга келиши ҳақида бир неча 
назариялар мавжуд. Улардан бирида таърифланишича, ҳаёт дастлаб тирикликнинг баъзи 
ҳусусиятларини ўзида мужассамлаштирган органик бирикмалар шаклидан бошланиб, то 
ҳозирги онгли одамгача бўлган узоқ эволюцион даврни бошидан кечирган. Тирик 
организмлар бу узоқ тараққиёт даврида юқори мослашувчанлик ҳусусиятлари туфайли 
ердаги турли ҳаёт муҳитларини ўзлаштирдилар. Масалан, ҳозир фанга организмларнинг
ҳароратга бардошлик чегараси абсольют нулдан (-273
О
С) то 180
О
С гача, босимга 
бардошлилик чегараси эса вакуумдан то 12 минг атмосфера(12*10
8
Па) гача эканлиги
баъзи организмлар турли муҳитларда (кислота ва эритмаларда), хатто ядро реактори 
қозонларида ҳам учраши мумкинлиги маълум. 
Ерда ҳаётни пайдо бўлиши, такомиллашуви ва кўплаб ҳудудларни эгаллай 
бошлаши билан тирик организмлар сайёрада кечадиган жараёнларда ўзига ҳос ўринни 
эгаллай бошлаганлар. 
Ҳаётнинг доимий таъсирига дучор бўлган Ернинг юза 
қатламларида, яъни атмосферанинг 20-25 км. баландлигигача ёки аэробиосферагача, сув 
заминларининг 0,5 км. чуқурлигигача алоҳида ўзига ҳос ҳусусиятлари билан фарқланувчи 
«жонли қобиқ» шаклланган. Мана шу жонли қобиқни
б и о с ф е р а
ёки ҳ
 а ё т қ о б и 
ғ и
деб аталади. Бу қобиқни ернинг алоҳида қобиғи сифатида ўрганишни дастлаб 1875 
йилда австриялик геолог Э.Зюсс таклиф этган бўлса-да, биосфера ҳақидаги таълимотнинг 
асосчиси таниқли рус олими В.И.Вернадский ҳисобланади. У тирик организмлар 
функцияларини чуқур таҳлил этиш асосида «улар қудратли геокимёвий кучга эга, ернинг 
юза қобиқларидаги табиий жараёнларда уларнинг фаолияти ғоят муҳим омил 
ҳисобланади, шунинг учун ер қобиқларининг улар таъсирида бўладиган қисмларини 
алоҳида қобиқ деб қараб уни мустақил ўрганиш зарур» деган фикрга келади. 
Биосфера 
дейилганда Ернинг ҳаёт тарқалган юза қисмлари тушинилади. У ўз 
ичига барча тирик организмларни ва улар тарқалган жойдаги ноорганик моддаларни 
қамраб олади. Маълум торроқ маънода, биз атроф-муҳит ёки табиат деганимизда мана шу 
биосферани назарда тутамиз. Организмларнинг табиатда тутган ўрни, уларнинг турли-
туманлиги, кенг тарқалганлиги, узоқ геологик даврлар мобайнида мавжуд эканлиги, ўзига 
ҳос танлаш ҳусусиятига эгалиги, биокимёвий жихатдан фавқулотда фаоллиги каби
кўрсаткичлари билан белгиланади. Уларнинг биомассаси Ер қобиғининг бор-йўғи 
0,0001% ни, қуруқ массаси бўйича эса 0,00001% ни ташкил этада, бу миқдор доимо 
узлуксиз янгиланиб, тикланиб ва парчаланиб туради. Шунинг учун организмларнинг 
табиатдаги роли ҳақида фикр юритилганда фақат миқдорий жихатдан ёндашиш 
нотўғридир. 
Ҳозирги пайтда Ердаги тирик организмларнинг йиллик ўртача ўсиши 2,23*10
11 
тоннани ташкил этади. Агар сўнгги миллиард йил учун бу миқдорни ҳисобласак, Ер 
қобиғининг массасига нисбатан 10 марта кўп биомасса ҳосил бўлганлигини кўриш 
мумкин. Бунча миқдор биомасса ва унда жамланган энергияни кўз олдимизга келтирсак, 
организмларнинг ердаги аҳамияти ҳақида яққолроқ тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин. 

Download 214,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish