3.Биосферада моддаларни айланиши.
Биосферадаги мавжуд моддаларни қуйидаги тўртта гуруҳга ажратиш мумкин:
1.
Тирик моддалар.
Буларга
б
иосферадаги барча тирик организмлар-ўсимликлар,
ҳайвонот ва қуйи даражадаги жонзотлар киради. Тирик моддаларнинг энг муҳим
ҳусусиятлари уларнинг умумий вазни, кимёвий таркиби ва энергияси ҳисобланади.
2.
Биоген моддалар.
Булар тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган
ва ўзгаришларга учраган моддалардир. Нефть, торф, кўмир, охактош, табиий газ ва шу
кабилар биоген моддаларга мисол бўла олади.
3.
Ноорганик моддалар
ва сув
. Булар биосферадаги турли ноорганик моддалар ва
сувларни ўз ичига олади. Бундай моддалар тирик организмлар учун яшаш муҳити ва
воситаси бўлиб ҳисобланадилар.
4.
Биокос ёки оралиқ моддалар.
Тирик организмларнинг фаолияти таъсирида
ўзгаришларга учраган моддалардир. Буларга тупроқлар, чўкиндилар, тоғ жинслари,
гиллар ва сувларнинг маълум қисмини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.Тирик моддалар
энергетик жихатдан ўлик моддаларга нисбатан бир неча баробар фаол бўладилар, яъни
уларда энергияни тўпланиши ва сарф бўлиши нисбатан тез кечади.
В.И.Вернадский инсоннинг биогеокимёвий фаолиятини ҳам тирик моддаларнинг
алоҳида функцияси сифатида ажратишни тавсия этган. Бу фикрнинг илмий аҳамияти
ҳозирги инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти кучайган даврда янада яққолроқ намоён
бўлмоқда.
Тирик организмларнинг табиий жараёнлардаги иштироки уларнинг қуйидаги
бешта функцияси
билан ифодаланади(1-жадвал)
1-жадвал
Биосферадаги тирик организмларнинг функциялари
Функциялар
Жараёнлар
Энергетик
Фотосинтез, энергияга бой бўлган моддаларнинг парчаланиши,
озуқа занжирлари орқали энергия ва моддаларни ўтказилиши.
Тўпловчи(акқумулятив)
Организмнинг тана а тўпл Организмнинг тана тузилиши учун зарур моддаларнинг ҳаёт
фаолияти натижасида тўпла фаъолияи натижасида тупланиши
Парловчи(деструктив)
Органик моддаларнинг парчаланиши. Оксидланиш-қайтарилиш
жараёнлари.
Муҳит ҳосил қилувчи
Ташқи муҳитнинг физик-кимёвий ҳусусиятларини ўзгартириш.
Транспорт(миграция)
Моддаларнинг ернинг тортиш кучига қарши йўналишда
кўчирилиши.
Маълумки, инсоннинг ақлу-заковати туфайли амалга оширилаётган баъзи ишлаб
чиқариш жараёнлари кўлами ва қудрати жихатидан табиий жараёнлардан устунлик
қилмоқда. Масалан, қисқа вақт ичида йирик ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, ўрмонларни
қисқариб кетиши, турли йирик саноат комплексларини вужудга келиши ва бошқалар
шулар жумласидандир. Биосферани ўз-ўзини бошқариб турувчи, динамик
мувозанатлашган ва бир маромда фаолият кўрсатувчи улкан, мураккаб экотизим деб ҳам
қараш мумкин.Тирик организмлар фаолияти туфайли биосферада катта хажмдаги модда
ва энергия алмашинуви рўй беради. Организмлар тоғ жинсларини нурашида, ер юзаси
рельефини шаклланишида, тупроқ ҳосил бўлишида, қазилма бойликларни вужудга
келишида, янги моддаларни синтез бўлишида, энергияни тўпланиши ва сарфланишида
фаол иштрок этадилар. Биосферада бир-бирини тақозо этувчи ўзаро боғлиқ иккита
жараён: барпо этиш ёки синтез ва парчаланиш ёки деструкция узлуксиз давом этиб
туради. Миллионлаб йиллар давомида бу икки ўзаро қарама-қарши жараёнлар
мувозанатлашган тарзда юз бериб келмоқда. Бу жараёнларнини вужудга келтирувчи куч
қуёш нури энергиясидир. Ерга етиб келадиган қуёш энергиясининг 99 фоизи табиатда
кечадиган турли физик-кимёвий жараёнларга сарф бўлади, қолган бор-йўғи бир
фоизигина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади.
Ўсимликларда амалга ошадиган
фотосинтез жараёнида қуёш энергияси фақат сарфланиб қолмасдан балки тўпланади,
қайта тақсимланади ва узоқ вақтларгача захирага айланиши мумкин. Тўпланган энергия
ердаги ҳаёт ва табиатдаги бошқа жараёнлар учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Яшил
ўсимликларнинг баргларида жойлашган хлорофил доначалари қуёш энергияси таъсирида
фотосинтез жараёнини амалга ошириб карбонат ангидриди, сув ва бошқа ноорганик
моддалардан органик моддаларни синтез қиладилар. Бу жараёнларда маълум миқдордаги
энергияни ҳам жамлайдилар. Бу жараённи оддийроқ тарзда қуйидагича ифодалаш
мумкин:
hu
6СО
2
+ 6Н
2
О ——————> C
6
Н
12
О
6
+ 6О
2
-674кЖ
Фотосинтез жараёни фақат яшил ўсимликларга ҳос ходиса бўлиб, ердаги мавжуд органик
моддалар ҳамда кислороднинг мабаи, ҳаётнинг асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам
фотосинтез биосферадаги энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Ўсимликларнинг
умумсайёравий функцияларидан бири ҳам мана шу жараён билан белгиланади.
Биосферада моддаларни айланма ҳаракати айрим кимёвий модда ва элементларнинг
айланма ҳаракатларидан ташкил топади.Табиатда асосан қуёш энергияси таъсирида катта
қўламдаги геологик модда айланиши ва тирик организмлар иштирокидаги кичик кўламли
биологик модда айланиши юз беради. Катта қўламдаги модда ва энергия алмашинуви ўз
навбатида қуйидаги уч йўналишда кечади: а) қуёш энергияси таъсирида сув ва ҳаво
массасининг ҳаракати туфайли юз берувчи моддалар айланиши; б) турли механик, физик-
кимёвий жараёнлар эвазига содир этиладиган моддалар айланиши; в) ер қаъридаги
тектоник жараёнлар таъсиридаги модда ва энергиянинг ҳаракати. Бу жараёнларга
вулқонларнинг отилиши, ер пустлоғидаги силжишлар, ернинг чуқур қатламларидан
ажралиб чиқадиган иссиқлик каби жараёнларни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Катта геологик модда айланиши асосан қуруқлик билан сувликлар орасидаги сув
айланиши тарзида намоён бўлади. Табиатда сувнинг айланма ҳаракати қуйидагича юз
беради. Сув ер юзасига асосан ёғин-сочин тарзида тушади. Бунда унинг маълум қисми
ўсимлик ва бошқа тирик организмларнинг сув буғлатиши, очиқ сув хавзалари
сувларининг ва ер юзаси бўйлаб содир бўладиган буғланишлар ҳисобига атмосферага
қайта кўтарилади. Яна маълум қисми ер усти ва ости оқимлари тарзида денгиз ва
окаенларга қайтадан қўшилади. Атмосферага кўтарилган сув буғлари яна қайтадан ёғин-
сочин ҳолида ер юзасига тушади. Шу тариқа сувнинг айланма ҳаракати амалга ошади.
Сувнинг айланма ҳаракати жараёнида сув ўзи билан бир қанча моддалар ва
энергияни бир жойдан бошқа жойга кўчиради, тоғ жинсларини емиради, қайта ёткизиқлар
ҳосил қилади ва шу каби жараёнларларни амалга оширади. Кичик кўламли биологик
модда ва энергия айланиши турли тирик организмларнинг иштирокида кечади яъни бу
турдаги модда алмашинувида организмларнинг ҳаёт фаолияти етакчи роль уйнайди.
Биосферадаги асосий жараёнлар углерод элементининг айланма ҳаракати билан боғлиқ
холда кечади. (1-расм).
Тирик мавжудодларнинг органик моддаси асосини мана шу элемент ташкил қилади.
Углерод ўсимликлардаги фотосинтез жараёнида карбонат ангидридини ютилиш
Тирик мавжудодларнинг органик моддаси асосини мана шу элемент ташкил қилади.
Углерод ўсимликлардаги фотосинтез жараёнида карбонат ангидридини ютилиши
ҳисобига турли органик моддаларда тўпланади.
1-расм Табиатда карбонат ангидридининг айланма харакати.(Манба: F.Ramadu.1998).
Табиатдаги бошқа физик-кимёвий жараёнларда ҳам маълум миқдор углеродни
ютилиши ва тўпланиши амалга ошади, аммо бу уни айланма ҳаракатида сезиларли ўрин
тутмайди.
Ўсимликлар томонидан ўзлаштирилган углерод уларнинг ўзи ва бошқа тирик
организмлар, жумладан, ҳайвонот ва микроорганизмларнинг нафас олиши ҳамда
қолдиқларини парчаланиши жараёнида яна карбонат ангидриди шаклида атмосфера
ҳавосига ажралиб чиқади.Организмлар ўзлаштирган углероднинг бир қисми ер қаърида
кўмир, нефть, газ кўринишида ва сувликлар остида чўкма сифатида маълум муддатга фаол
ҳаракатдан четга чиқади. Углеродни биосферадаги айланма ҳаракатида антропоген омил
ҳам фаол рол ўйнайди. Ҳозирги пайтда турли ишлаб-чиқариш жараёнларидан ҳавога
йилига 1,254*10
9
тонна карбонат ангидриди чиқарилмоқда. Бундан ташқари,
инсонларнинг турли эхтиёжлари учун сарф бўлаётган углероднинг йиллик миқдори
5,6*10
9
тоннани ташкил этмоқда. Карбонат ангидриди, кислород, азот ва бошқа бир қанча
газсимон моддаларни кўплаб ҳосил бўлиши ва табиатдаги айланма ҳаракати ҳам тирик
организмлар фаолияти билан боғлиқ. Фотосинтез жараёнида кислород ажралиб, карбонат
ангидриди ютилса, органик моддаларнинг парчаланишида буни тескариси рўй беради.
Ҳозирги атмосферадаги кислород ва карбонат ангидридининг ўзгариш режими ҳам
фотосинтез натижасида бошқарилади. Озон қаватини шаклланиши ҳам ер сайёрасида
ҳаётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ, чунки организмлар иштирокида ҳосил бўлган
кислород атмосферанинг юқори қисмларида ультрабинафша нурлар таъсирида озонга
айланади.
Тирик организмлар атроф муҳитга мослашиш билан бирга ўзлари учун маълум
даражада қулай шароит яратадилар яъни муҳитни ўзгартирадилар. Ҳаводаги карбонат
ангидридининг асосий қисми тирик организмларнинг нафас олиши ва уларнинг
қолдиқларини парчаланиши натижасида ҳосил бўлади ҳамда ҳозирги мувозанатлашган
маром сақланиб туради. Тирик организмлар фаолияти билан боғлиқ бўлган газлар
қаторига азот, метан, водород сульфид ва бошқа учувчан бирикмалар ҳам кирадилар.
Жуда кўп ўсимликлар ва ҳайвонлар ўзларидан турли газсимон моддаларни ажратиб
чиқарадилар.Организмларнинг
ҳаётий
фаолиятлари
натижасида
юз
берадиган
оксидланиш-қайтарилиш жараёни табиатдаги азот, олтингугурт, темир, марганец ва бошқа
элементларнинг айланма ҳаракатида асосий ўрин тутади. Гетеротроф организмлар ёки
тайёр органик моддалар ҳисобига яшовчи ҳайвонотлар ва микроорганизмлар ҳам турли
моддаларни айланма ҳаракатида муҳим ўрин тутадилар. Улар озиқланиш жараёнида
ўсимликлар тўплаган модда ва энергияни турли даражада парчалайдилар ва уларни яна
асл ҳолига қайтарадилар. Баъзи организмлар фаолияти туфайли табиатда масалан, сув
ўтларида магний, чиғаноқларда фосфор, кальций, натрий, олтингугурт, алюминий, йод
каби элементларнинг тўпланиши ва қайта тақсимланиши юз беради. Денитрификатор,
сульфатредукцификатор, циан бактериялар каби бир қанча микроорганизмлар азот,
олтингугурт, темир, марганецларни ҳаракатчан шаклга ўтиши ва тўпланишида муҳим
ўрин тутадилар. Геологик ва биологик моддалар айланиши ҳақида фикр юритилганда
уларни бир-бирига боғлиқ бўлган жараёнлар эканлигини ёддан чиқармаслик зарур. Чунки
бу икки жараён доимо биргаликда юз беради ва уларни бир бутун умумсайёравий
моддалар айланиши деб ҳам айтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |