2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий


Ўзбекистонда демократик сайловлар тизимининг қарор топиши ва ривожланиши



Download 8,53 Mb.
bet65/131
Sana18.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#559698
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131
Bog'liq
Launcherla

3.Ўзбекистонда демократик сайловлар тизимининг қарор топиши ва ривожланиши эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаларининг роли
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари ҳам фуқаролик жамияти яшовчанлигини тaъминлай олиш қобилиятини ўзида ифодалайди. Миллий мустақиллик йилларида маҳаллий вакиллик органларига сайловларга доир ҳуқуқий асослар ҳам такомиллашди. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг (1994 й. 5 май) 1-моддасида Ўзбекистонда маҳаллий вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг асосий тамойиллари демократик қадриятлар талаблари даражасида белгилаб қўйилди: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар»75.
Вакиллик органлари депутатлигига номзодлар сиёсий партия­лар томонидан кўрсатилиши бу органларнинг қуйидаги демократик қадриятлар асосида фаолият кўрсатишига шарт-шароитлар ва имкониятлар яратади:
-уларнинг нисбатан мустақил қарорлар кабул қилишлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятини холисона баҳолашлари;
-жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатлари ва сиёсий иродаларини вакиллик органларида ифодалаш, улар қарорларида акс эттириш;
-вакиллик органларидаги турли партиявий фракциялар ўртасидаги мулоқотлар, баҳс ва мунозаралар асосида пишиқ ва пухта қарорлар қабул қилиш;
-сайловчиларнинг номзодлар орасидан ўзларига муносибларини танлаш ҳуқуқини рўёбга чиқариш;
-халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сиёсий партиялар фаолиятида иштирок этган, олдиндан сайловчилар «танлови»дан ўтган, тажрибали ва халқчил номзодларни депутат бўлиб сайланишларига имконият яратиш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ва тўлдиришлар, «Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан маҳаллий вакиллик органларини сайлаш жараёнларини демократик принциплар асосида ташкил этиш шарт-шароитлари шаклланди. Маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилди.
Мамлакатда амалга оширилаётган сайловларга доир қонунчиликни такомиллаштириш жараёнлари фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролар эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини тaъминлаш билан узвий боғлиқликдаги ўзгаришлардир. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш кампанияларида сиёсий партиялар, жамоат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролар фаоллигини ошириш, бу жараёнларнинг демократик қадриятлар асосида кечишини тaъминлаш учун сайлов тизимини фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан уйғунлаштира олиш қобилиятига эга бўлган ҳуқуқий асосларни ривожлантирилиши – фуқаролик жамиятига хос бўлган белгилардан биридир.
Ўзбекистон парламентига демократик тамойиллар асосидаги сайловлар илк бор 1994 йил 25 декабрда ўтказилди. 2000 йил 9 январда мамлакатимизда ўтказилган Президентлик сайлови ҳам демократик тамойиллар - кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтказилди. Номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари ошкоралик ва тенг ҳуқуқлилик асосида олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юксак даражада ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. 2004 йил 26 декабрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар жараёнлари Конституция ва қонунлар талаблари даражасида ўтказилди. Қонунларга киритилган янгиликлар – вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг парламент қуйи палатасига депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг қонундан чиқарилиши, сиёсий партиялар депутатликка номзодлари рўйхатида хотин-қизларнинг камида 30 фоиз бўлиши шарт этиб қўйилиши, шунингдек сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштиришга доир махсус қонуннинг қабул қилиниши сайловларнинг демократик мазмунини янада бойитди.
Сайловда Парламент Қонунчилик палатасидаги 120 та депутатлик ўринларига 489 номзод кўрсатилди. Жумладан, сиёсий партиялардан – 435 номзод ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 номзод сайловларда депутатлик ўринлари учун курашдилар. Сайловда 12197159 (барча сайловчиларнинг 85,1 фоизи) сайловчилар қатнашди.
Ўтказилган сайловлар натижасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик палатасидаги 41 ўринни (34,2 %) эгаллади. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 28 та депутат (23,3 %) сайланди. Шунингдек, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг 18 та номзоди (15,0 %) , «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та номзоди (9,2 %) , «Адолат» социал-демократик партиясининг 10 та номзоди (8,3 %) Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди76.
Сайлов округларининг деярли 77 фоизида бир депутатлик мандати учун 4-6 та номзодлар ўзаро кураш олиб борди. Сайлов кампаниясидаги ўзаро баҳс-мунозаралар, шунингдек овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, сайловчилар кўпроқ сайловолди дастурлари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга қаратилган, демократик ислоҳотлар тарафдори бўлган номзодлар учун хайрихоҳ бўлдилар. Бу сайловда олдинги парламентнинг фақат 18 та собиқ депутати Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
2009 йил 27 декабрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда бир дeпутатлик мандати учун 99 та сайлoв oкругида 4 нафардан нoмзoд, 36 та сайлoв oкругида 3 нафардан нoмзoд кураш oлиб бoрди. Мамлакат бўйича рўйхатга олинган 17 млн. 215700 нафар сайлoвчидан 15 млн. 108 мингдан oртиқ ёки сайлoвчиларнинг 87,8 фoизи қатнашди. Oвoз бeриш натижаларига кўра, 96 та сайлoв oкругида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси дeпутатлари сайланди. Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасига сайлoв бўйича 39 та сайлoв oкругида нoмзoдларнинг бирoртаси ҳам сайланиш учун зарур oвoзни тўплай oлмаганлиги учун мазкур oкругларда такрoрий oвoз бeришни 2010 йил 10 январда ўтказилди. 2009 йил 27 декабрдаги ва 2010 йил 10 январдаги сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 53 таси – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 31 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 32 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан ва 19 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат eди. Шунингдек, Ўзбeкистoн Экологик ҳаракатининг Кoнфeрeнциясида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасининг 15 нафар дeпутати сайланди. Ҳаммаси бўлиб 150 та депутат сайланди.
Умуман, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар демократик сайловлар институтини давлат органларини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади, жамият aъзоларининг манфаатлари ва иродасини сиёсий қарорларда ифодаланиш жараёнларини тaъминлаб бера олиш мақсадида ҳуқуқий асосларни янада такомиллашишига имконият яратди. Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар фуқароларнинг демократик сайловлар воситасида олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қила олишлари учун кенг имкониятлар яратди.
2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг тўртинчи қисми “Ўзбeкистoндa сaйлoв ҳуқуқи эркинлигини тaъиминлaш вa сaйлoв қoнунчилигини ривoжлaн­тириш” масалаларига бағишланди. Сайловлар қонунчилигига мазкур ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимиятини шакллантиришда фуқароларнинг сиёсий партиялар воситасида иштирок этишларини ҳуқуқий жиҳатлардан тaъминлади.
Мамлакатда 2014 йилнинг декабр ойида ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенати ва маҳаллий вакилик органларига сайловлар фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни ривожлантиришнинг омили сифатида намоён бўлди. Сайлов кампаниясини ўтказишни Марказий, 135 та округ ва 9035 та, шу жумладан хориждаги 44 та участка сайлов комиссиялари тaъминлади. 2014 йилда Конституциянинг 117-моддасига киритилган тузатишларга асосан Марказий сайлов комиссиясига доимий фаолият кўрсатувчи, мустақил Конституциявий орган мақоми берилди. Унинг фаолияти принциплари тасдиқланди: мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик.
2014 йил 21 декабрдаги овоз бериш натижаларига кўра, 113 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайланди. Шу билан бирга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 21 декабр куни Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 15 нафар депутати сайланди. Сиёсий партияларнинг ўзаро рақобатлашуви натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22 та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозларни тўплай олмади. Шу муносабат билан 2015 йил 4 январ куни ушбу округларда такрорий овоз бериш ўтказилди. Сайлов қонунчилигига асосан такрорий овоз бериш 22 та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайлов натижаларига кўра сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилди. Такрорий овоз беришда сайловчилар рўйхатига фамилиялари киритилган 3 миллион 434 минг 345 нафар сайловчидан 2 миллион 642 минг 63 нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 76,9 фоизини ташкил қилади. Такрорий овоз бериш миллий сайлов қонунчилигининг барча қоидаларига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқ ва ошкора ўтказилди. Такрорий овоз беришда сиёсий партияларнинг 5700дан ортиқ кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 52 нафар; Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакилларидир. Сайланган депутатларнинг 24 нафари ёки 16 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди. Сайланган 150 нафар депутатдан 40 нафари ёки 27 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлган. Бу сайланган депутатларнинг нафақат ўз сайловчиларининг ишончига сазовор бўлганлигидан, қолаверса, парламент қуйи палатасининг профессионал фаолиятида уларнинг ҳаётий тажрибаси ва қонун ижодкорлиги амалий кўникмаларидан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйи палата таркибида жамиятнинг деярли барча қатламлари вакиллари бўлишига эришилди.
Сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини тaъминлашга кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг фаолияти катта омил бўлиб хизмат қилди. Сайлов жараёнини 550 дан ортиқ миллий ва 120 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, 180 дан ортиқ интернет-нашрлар ёритиб борди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 9 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинди.
Сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот – Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан ҳамда 52 та давлатдан 340 дан ортиқ кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди. Сайловларнинг демократик принциплар асосида ўтказилиши ушбу жараёнда қонун ҳужжатларига амал қилиниши барча бўғиндаги сайлов комиссияларининг уюшқоқлик билан аниқ бажарган, мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига асосланган фаолияти орқали тaъминланди77.
2016 йил 2 сентябрда 2015 йилнинг март ойида Президент этиб сайланган И.А.Каримовнинг вафот этиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси (МСК) 2016 йил 4 декабрни Президент сайлови куни, деб эълон қилди. Барча сиёсий партиялар сайловга ўз номзодларини илгари сурди: Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан С.Отамуратовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ш.Мирзиёевни, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Х.Кетмоновни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Н.Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олинди. 14 та сайлов округида 9382 та сайлов участкаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 44 та участка ташкил этилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларининг таркиблари шакллантирилди, уларнинг фаолиятига 98 мингдан зиёд кишилар жалб қилинди. Сайловлар амалиётида биринчи маротаба 2016 йил 30 ноябридан 5 декабргача «Пресс-клуб: Сайлов – 2016» очилди.
Мазкур Президент сайловида Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган 5 та халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчилар иштирок этди. Хусусан, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади78.
2016 йил 4 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди. Сайлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди.
Мазкур сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини тaъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Президент сайловини 615 миллий ва 272 хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан 315 та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет eлнинг 1 минг 400 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 та матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан зиёд мақола ва ахборот материаллари эълон қилинди, кўрсатув ҳамда eшиттиришлар эфирга узатилди79.
Ўзбекистонда сайлов тизимини адолат принципалари асосида ривожланишида 26 йил давомида халқ депутатлари кенгашисиз фаолият юритган Тошкент шаҳрининг 11 туманида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мазкур туманлар халқ депутатлари кенгашлари ташкил этилиб, уларга депутатлар сайлаш куни эълон қилинди. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида 1,267 миллион киши иштирок этди. 81,2 фоиз сайловчи овоз берди. Ташкил этилган барча 330 сайлов округларидаги депутатларнинг ҳаммаси сайлов куни – 2017 йил 24 декабрда сайланди. Сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 млн. 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 млн. 267 мингдан ортиқроғи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 54, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 нафар фуқаро депутат этиб сайланди. Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Депутатларнинг 87 нафари иқтисодчи, 34 нафари ҳуқуқшунос, 61 нафари педагог, 43 нафари шифокор, 55 нафари муҳандис ва 50 нафари бошқа касб эгаларидир80.
2019 йил 22 декабр куни Мамлакатимизда катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтди. 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларига ўтказилган сайловнинг алоҳида хусусияти шунда eдики, бу сайлов 2019 йил 25 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтказилди. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 53 нафар (35%); Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 36 нафар (24%), Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 24 нафар (16%), Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 22 нафар (15%), Ўзбекистон экологик партиясидан 15 нафар (10%) депутат сайланди81.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда сайловлар кейинги ўн йилликда фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланди. Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда фуқароларнинг хоҳиш-истагини эътиборга олиш, мансабдорлар ёки халқ депутатларини сайлашда фуқароларнинг танлаш ҳуқуқини мавжудлиги демократик давлатнинг энг асосий белгиларидан биридир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш” вазифасини қўйилиши албатта сайловлар тизимини янада демократлашувини тақозо этади. Зеро, сайловлар фуқароларнинг вақти-вақти билан давлат ҳокимияти органларидан розилигини аниқлаш, ҳокимият бошқарув органларининг халқ олдида масъуллигини ҳис қилиш каби демократик қадриятларни ривожлантириш омили сифатида ҳам фуқаролик жамиятини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бошқача айтганда, демократик сайловлар инсон ҳуқуқларининг амалда намоён бўлиши шакллаидан бири ҳисобланади. Сайловда иштирок этган ҳар бир фуқаро ўзини давлатга ва жамиятга даҳлдорлигини ҳис этади, сиёсий жараёнларга тaъсир эта олиши унга ғурур бағишлайди.
Сўз ва фикр эркинлиги ҳамма фуқароларга тегишли. Айни чоғда, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил этадиган бўлсак, ҳам миллий, ҳам халқаро амалий тажрибага мувофиқ, ана шу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеага тайёргарлик, уни ўтказиш даврида аҳолининг уч қатлами сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши айниқса жиддий аҳамият касб этади. Булар:
1) умумий аҳолининг муайян қисми ҳисобланувчи сайловчилар;
2) оммавий ахборот воситалари;
3) сайланадиган ўринлар учун курашаётган ёки овоз бериш натижаларига тaъсир кўрсатадиган сиёсий кучлар.
Сайлов жараёнининг барча босқичлари очиқлиги, ошкоралигини тaъминлаш, жамоатчиликни сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида ОАВ орқали ўз вақтида холис хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан 2014 ва 2015 йилги сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ташкил қилинди. Ушбу марказ Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясининг асосий босқичларига бағишлаб ўтказадиган брифинглар, матбуот анжуманларини ташкил этади, мамлакатимиз ва чет eл ОАВ вакилларини мазкур муҳим демократик жараён билан боғлиқ зарур ахборот материаллари билан тaъминлайди. Журналистларни Марказий сайлов комиссиясининг www.eлecтиoнс.уз сайтида эълон қилинган аккредитациядан ўтказиш тартибига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига хорижий ва миллий ОАВ вакиллари билан қайтма алоқалар ўрнатилди.
Оммавий ахборот воситалари эркин демократик сайловларни ўтказишнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Эркин ва адолатли сайловларнинг мазмун-моҳияти фақат мақбул муҳитда ўз овозини беришдан иборат эмас, балки сайлов жараёнларида барча сайловчиларга сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури, шунингдек, сайлов жараёнининг моҳияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш шарт-шароитлари тaъминланиши лозим. Бунинг натижасида сайловчилар тўлиқ ва етарли ахборот асосида ўзлари онгли равишда муносиб номзодни танлаб овоз бериш имконига эга бўлади.
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясини ёритиб бориш, сайловларнинг адолатли ҳамда қонуний ўтишига билвосита кўмаклашиш имконияти ҳуқуқий кафолатланган. Бинобарин, ушбу кафолатлар оммавий ахборот воситаларининг мамлакатимиз сайлов тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликлари, мақсад ва вазифалари, бурч ҳамда масъиулияти билан ўзаро уйғунлик касб этади. Ўзбекистон Республикасида 2019 йил 25 июнда қабул қилинган Сайлов кодексининг 35-моддаси Оммавий ахборот воситаларининг вакилларига бағишланган бўлиб, унда “Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир ҳуқуқига эга. Оммавий ахборот воситалари вакилларининг Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакилларини Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказади82”.
Бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет фаол татбиқ қилинмоқда. Айни шу нуқтаи назардан, сайловчиларнинг катта қисми интернетдан кенг фойдаланадиган ёшлар ҳисобланади. Шу боис сайлов жараёнига оид барча ахборотлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайти (www.eлecтиoнс.уз)га жойлаштирилиб, доимий равишда янгилаб борилмоқда. Марказий сайлов комиссияси сайти орқали фуқаролардан келиб тушаётган сайловга тайёргарликнинг бориши ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўровларга ҳам ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish