2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар


Лириканинг “йирик” жанрлари



Download 59,36 Kb.
bet9/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

Лириканинг “йирик” жанрлари. Ҳажм кенглиги жиҳатидан таржиъбанд, таркиббанд, соқийнома ва қасидалар лириканинг йирик жанрлари саналади. Жумладан, таржиъбандлар 16-24 мисрали 5-10 банд (Масалан, Алишер Навоийнинг бир таржиъбанди ҳар бири 10 байтли 10 банддан иборат. Бу дегани 200 мисрадир)дан, таркиббандлар 16 мисрали бир неча бандлардан ташкил топади. Улар мумтоз адабиётимизда ҳам кўп учрамайди. Жумладан “Хазойинул маоний”даги 3244 асарнинг тўрттаси таржиъбанд, биттаси таркиббанддир, иккитаси қасида ва биттаси соқийномадир.
Таржиъбанд (арабча сўз, маъноси: банддаги такрор) “асосан бир байтнинг ҳар банд охирида айнан такрорланиб (таржиъ) келиши билан характерланувчи шеър бўлганлиги учун шу такрорланувчи байт “восита байт”, “бош байт”, “восила байт” деб юритилади ва маснавий шаклида (аа,бб,вв) қофияланади. Чунки бандлардаги бошланғич байтнинг қофияси аа-дир, навбатдаги байтларда эса ғазаллардаги қофияланиш усулига ўхшаб фақат иккинчи мисралар қофияланади ва улар охирги бош байтгача шу ҳолда давом этади. Ҳар банд охирида, муайян тарзда такрорланиб турувчи байтда шоир айтмоқчи бўлган ғоявий муддао, асосий фикр таъкидланади ва ўқувчи диққати доим шу байтдаги хулосага қаратиб борилади” (Р.Орзибеков, Ўзбек шеърияти жанрлари, С., 1998, 112-бет).
“Бадоеъ ул-васат” (А.Навоий)даги таржиъбанднинг ҳар (жами 7 банд) банди 8 байтдан иборат бўлиб, ҳар банд охирги:
Ёдингни қилай ҳарифи мажлис
Фикрингни этай кўнгилга мунис
байти такрорланади. Таржиъбанднинг охирги бандидаги таржиъбайт (восита байт)дан олдин шоирнинг тахаллуси ҳам баъзида кўрсатилади, баъзида кўрсатилмайди. Айтилганларни тўлиқ англаш учун, ушбу таржиъбанднинг биринчи ва сўнгги бандларини қайд этамиз. Унинг биринчи банди:
Ей кирпики нешу кўзи хунхор,
Жонимни неча қилурсен афгор.


Лаълинг ғамидин кўнгулда эрди,
Ҳар қонки сиришким этти изҳор.


Ҳайҳотки, ҳажринг илгидиндур
Жонимда алам, танимда озор.


Юзунгни кўруб мени рамида,
Ишқ ўтиға бўлғали гирифтор.
Сен эрдинг мажлисим ҳарифи
Ким, еди ҳасад сипеҳри ғаддор.


Юз ҳасрат ила мени айирди
Васлингдин, аё, хужаста дийдор.


Емдики фироқ аро тушубмен,
Топқунча яна ҳариф, ё ёр.



Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish