2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар



Download 59,36 Kb.
bet8/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

Райҳон қолур, гул қолур
Евоҳ, ўтар Муҳаммад,
Ошиқ кўнгил тул қолур,
Ўртаб кетар Муҳаммад.
Ерка кийикни энди
Ким суяди эркалаб.
Ҳайрон кўзи ғам тўла
Жайрон кетар Муҳаммад?
Юртим дея куйганни
Куйиб-ёниб суйганни,
Хирад тўнин кийганни
Ким унутар, Муҳаммад?
Ой порлар ўша-ўша,
Юлдузлар қўша-қўша,
Нур ёғилган тинч гўша,
Тонглар отар Муҳаммад.
Ер улуғлар элини,
Ёлғон-шоир ўлими.
Муҳаммаднинг йўлини
Яна тутар Муҳаммад.
Ашула (якка хонанда, гуруҳ ёки хор ижро этадиган вокал асар; қўшиқ) тўрт мисрадан иборат банд тузилишиги эга бўлиб, унда параллелизм кенг қўлланилади, яъни тўртликнинг биринчи икки мисраси рамзий образлар асосига қурилса, кейинги икки мисрада асосий мақсад ифодаланади. Биринчи икки мисра асосий мақсад ифодаланган кейинги икки мисрани исботлашга, айнан шундай бўлишига шубҳа қолдирмасликка хизмат қилади:
Қалдирғоч қора бўлур;
Қаноти ало бўлур.
Ёшликда берган кўнгил
Айрилмас бало бўлур...


Бошимдаги рўмолим
Гул шохига илинди.
Бевафо ёрга қараб
Юрак бағрим тилинди.
Қўшиқ ( 1.Вокал мусиқий асар, ашула; 2.Лапар, терма) ҳам ашула каби энг қадимий жанрдир. Унда ҳам сўз, мусиқа, рақс бирлашади. Ашуладек ҳаётнинг ҳамма жараёнлари (тўй, аза, байрамларда, меҳнат қилиш, ҳордиқ олиш пайтларида ҳам)да кишиларга ҳамроҳлик қилади, дарду ҳасратларни, шодлигу қувончларни, орзу-армонларни (қўйингки, инсонга хос барча кечинмаларни) воқе қилади, мусиқийлиги ва оҳанраболиги билан барча қалбларни забт этади, қалб торларини чертиб, кечинма ва туйғуларга эзгулик жилосини беради, ҳаракатга етаклайди, ҳаётни севишга, ардоқлашга, эъзозлашга чорлайди.
Бугунги адабиётимизда Муҳаммад Юсуф, Охунжон Ҳакимов, Нормурод Нарзуллаев, Хосият Бобомуродова каби кўплаб қўшиқчи шоирлар бор. Уларнинг серзавқ қўшиқларидан бири – Хосият Бобомуродованинг “Ватан ягонадир” асари ҳисобланади:


Дерлар ширин сўзнинг гадолари кўп,
Ёниб турган кўзнинг адолари кўп,
Юртлар бор, ҳаттоки худолари кўп,
Ватан ягонадир, Ватан биттадир...


Нега учган қушлар қайтади бот-бот,
Қозиғига излаб келур учқур от,
Дунёда бор бўлсин меҳр-оқибат,
Ватан ягонадир, ватан биттадир!


Ватан, деб ватандан кетганлар айтсин,
Соғинч ёқасидан тутганлар айтсин,
Пушаймонлиғ заҳрин ютганлар айтсин:
Ватан ягонадир, Ватан биттадир!


Биров бор-онасин ташлаб кетади,
Биров бор-боласин ташлаб кетади.
Аммо Ватан ташлаб кетмас ҳеч қачон,
Ватан ягонадир, Ватан биттадир!..
Сонет (итал сонаре –жарангламоқ) 14 мисрадан иборат бўлади: учта тўрт мисралик ва битта икки мисралик банддан, баъзан эса иккита тўрт мисралик, иккита уч мисралик банддан ташкил топади. Биринчи икки банд-дастлабки қисм –“катрен” (фр. қуатрион – тўртлик), якунловчи қисм – “терсет”(лат. Трес-учлик) деб юритилади ва улар ғоявий-композисион жиҳатдан ўзаро боғланиб, яхлитликни юзага чиқиради. Сонетда фикр ғоятда сиқиқ, таъсирчан тарзда воқе бўлади. Охирги бандгача фикр изчил ривожланади ёки унинг қирралари деталлаштирилади – бор бўй-бастининг моҳияти очилгандан сўнг, энг сўнгги бандда поетик фикрга якун ясалади.
И.Бехер сонетни бадииятнинг энг ёрқин диалектик кўринишларидан бири; дастлабки тўрт мисрасини тезис сифатида биринчи катрен, кейинги тўртликни антитезис тарзида иккинчи катрен, сўнгги икки учликни синтез деб юритишни тавсия қилса, А.Мухтор уни – шеъриятнинг олифта камзули, дейди. Сонетлар дастлаб Италияда (ХИИИ-ХИВасрлар) пайдо бўлган, Данте, Петрарка, кейинроқ Мекеленжело; В.Шекспир (Англия), Мискевич(Полша), Державин, А.С.Пушкин, Шчипаев (Россия) ижодларида сонетнинг гўзал намуналари яратилган. Ўзбек адабиётида сонетларнинг намуналари Усмон Носир, Мақсуд Шайхзодалар томонидан яратилди. Барот Бойқобилов 700дан ортиқ сонетлар битди, унинг ижодида сонетлар гулдастаси юзага келди. Муҳаммад Али, Рауф Парфи, Мирзо Тўра, Иброҳим Юсупов каби ижодкорлар ҳам кўплаб сонетлар ижод этдилар. Уларда фалсафийлик, “ёмби”лик - оригинал фикрлар чуқурлаша бошлади, катрен ва терсетларнинг вобасталигидан сўнгги банд учун зарур бўлган поетик хулосалар чиқариш санъати ривож топди.
Ўзбек сонетларининг энг гўзалларидан бири Чўлпонинг “Мен ва бошқалар” (Ўзбек қизи оғзидан) асаридир:
Кулган бошқалардир, йиғлаган менман.
Ўйнаган бошқалар, инграган менман.
Ерк эртакларини эшитган бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглаган менман...


Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларга қўнадир,боғда яйрайдир.
Сўзлари садафдир, товуши найдир,
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.


Менда-да қанот бор, лекин боғланган...
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор.
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйим бор... уни – да деворлар тинглар.
Еркин бошқалардир, қамалган менман,
Ҳайвон қаторида саналган менман.



Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish