2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар


Ёдингни қилай ҳарифи мажлис



Download 59,36 Kb.
bet10/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
Таркиббанд (арабча сўз, маъноси: бандни бириктириш) қофияланиши ва композисион тузилиши жиҳатидан таржиъбандга ўхшайди. Фақатгина таркиббандда айнан такрорланувчи байт бўлмайди, балки ҳар бир банд охирида янги ва мустақил қофияга эга бўлган восила байт ишлатилади, у гўё ҳар бандга хулоса ясайди.
Алишер Навоий яратган биргина таркиббанднинг икки (жами 7 банд, ҳар банди 8 байт) бандини келтирсак, мулоҳазаларимиз исбот топади:
Манга зулм ўлди фалакдинки чу бўлдунг бемор,
Керак эрдики мен ўлсам бошинг узра ғамхор.


Шарбатинг эзсам эди шираи жоним қўшубон,
Ичурурга қилибон жаҳд неким мумкин бор.
Драматик турда ҳаёт ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар ифодаси томошабин кўз ўнгида, муайян саҳна вақти ичида ҳаракатда содир бўлади, шу сабаб унда сўз ва саҳна санъати бирлашади, бирбутунлик касб этади.
Фақат ҳаракат жараёнидаги ғоялар кураши аниқ, ёрқин, кескин, томошабинни ларзага соладиган тарзда ифодаланади; бу ўз навбатида ҳаёт қаъридаги ва инсон руҳиятидаги драматик зиддиятдан келиб чиқади. Бу зиддиятнинг турли-туман характери, яъни драматизмга тўлиқ воқеа-ҳодисалар ва характерларнинг кўп қирралиги кўплаб драматик жанрлар(уларнинг ҳаммасини “песа”- “бирбутун”, “улуш”деб юритиш одати ҳам ҳаёт)нинг туғилишига сабаб бўлган. Улар қуйидагилар: трагедия, комедия, драма, трагикомедия, мелодрама, инсенировка, интермедия, монодрама ва ш.к.
Драманинг асосий жанрлари
Трагедия(юн. Трагос – эчки(така), адо - қўшиқ)да асосан илоҳий кучлар ва мифологик қаҳрамонлар ўртасидаги муросасиз курашлар фалсафаси, юқори табақа вакиллари (подшоҳлар, шаҳзодалар, қўмондонлар, доҳийлар, йўлбошчилар, бошлиқлар, етакчилар)нинг фожиалари акс этган.
Трагедия жанрининг хусусиятлари ҳам В.Белинский томонидан етарли асослангандир. Улар қуйидагичадир:
1. “Трагедиянинг моҳияти... қалбнинг табиий жараёни, майлнинг ахлоқий бурч ёки даф қилинмас бир тўсиқлик билан тўқнашувидир... трагедия – қайғули тамоша! Агарда қон, ўликлар, ханжар, заҳар трагедиянинг одатдаги сифатлари бўлмаса ҳам, лекин унинг оқибати ҳарвақт қалбнинг энг қимматли умидларининг емирилиши, бутун бир ҳаёт саодатининг йўқоливудир. Унинг қора улуғворлиги, унинг буюк азаматлиги шундан келиб чиқади: унда тақдир кучи ҳукм суради, унинг моҳияти, асоси тақдир кучидир”.
2. Трагедия “асосида буюк ҳақиқат, юксак донолик ётади.Курашда ўлган ёки ғалабада ҳалок бўлган қаҳрамонга биз чуқур қайғурамиз. Лекин бу курашсиз, бу ҳалокатсиз у қаҳрамон бўлмаслигини,ўз шахсияти билан абадий субстансиал кучларни, жаҳонни ва ўзгармас борлиқ қонунларни амалга ошира олмаслигини биламиз”.
3. “Буюк ахлоқий вазифаларни ҳал қилиш учун тақдир энг асл руҳларни, кишилик дунёси бошида турган юксак руҳли шахсларни, ахлоқий дунёнинг тираги бўлган субстансиал кучларни ўзида гавдалантирган қаҳрамонларни танлайди. Фақат олий табиатли одам трагедиянинг қаҳрамони ёки қурбони бўла олади; воқеликнинг ўзида аҳвол шундай”.
4. “Ҳар қандай трагедияданмашъум ҳалокатнийўқотинг,сиз бу билан уни буюкликдан, бутун маънодан маҳрум қиласиз, буюк асардан оддий бир нарса ясайсиз, у биринчи галдаёқ ўзининг бутун нафис кучини йўқотади”.
5. “Трагедия кўпроқ сунъий асардир”. “Мана шунинг учун тарихий шахсларни бузиб кўрсатишга оз йўл қўйилса ҳам; трагедиянинг гўё қатъий ҳуқуқидир, бу унинг моҳиятидан келиб чиқади. Трагедиячи ўз қаҳрамонини маълум тарихий вазиятда кўрсатишни истайди: тарих унга вазият беради, агар бу вазиятдаги тарихий қаҳрамон трагедиясининг идеясига мувофиқ келмаса, уни ўзича ўзгартиришга у тўла ҳуқуқлидир”.
Ўзбек адабиётида яратилган “Муқанна” (Ҳ.Олимжон), “Мирзо Улуғбек” (Шайхзода) трагедиялари ҳам В.Белинский фикрларини тўлиқ исботлайди...

Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish