2-мавзу. Адабий тур ва жанрлар



Download 59,36 Kb.
bet11/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,36 Kb.
#228420
TuriПоэма
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
W5v2qoB7x47BYHQ98wxb2MPxm0eNzpbA

Комедия (юн. Cомос-қувноқ кишилар(оломон) ва оиде-қўшиқ)да ҳаёт воқеа-ҳодисалари драматик қаҳрамонларнинг кулгули феъл-атворлари, хатти-ҳаракатларида воқе бўлади. Бу хусусияти билан у “трагедияга тамоман қарши...дир. Трагедиянинг мазмуни буюк ахлоқий ҳодисалар оламидир, унинг қаҳрамонлари маънавий инсон табиатининг субстансиал кучлари билан тўла бўлган шахслардир, комедиянинг мазмуни-ақлий заруриятдан маҳрум тасодифлар, шарпалар дунёси ёки бор каби кўриниб, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган воқелик ҳодисаларидир; комедиянинг қаҳрамонлари ўз маънавий табиятининг субстансиал (туб, моҳият –Ҳ.У) асосларидан воз кечган одамлардир. Шунинг учун трагедиянинг кўрсатган таъсири руҳни қалтиратувчи муқаддас даҳшатдир; комедия кўрсатган таъсир шўх кулгудир... трагедия ўз ҳаётининг тор доирасида фақат юксак моментларни, қаҳрамон воқеасининг шоирона моментларини тўпласа, комедия ҳар кунги ҳаётнинг оддий кўринишларини, унинг майда-чуйдасини, тасодифларини кўрсатади” (Б.Белинский. Танланган асарлар. 204-бет).
Комедиянинг моҳияти-комик конфликтга боғлиқ бўлиб, унда “ҳаёт ўз-ўзини инкор қилади” (В.Белинский), яъни аслида хунук, зарарли, разил ва нопок хулқли инсон (мазмун) ўзини яхши, илғор, пок, одамий қилиб кўрсатса (шакл) ёки бунинг аксича ҳолатда бўлса, кулгу келтириб чиқаради (Бердиали Имомов. Драматургик маҳорат сирлари, Т., Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991, 50-бет). Унда шоирнинг шахси фақат ташқи жиҳатдан кўринмайди, - деб ёзади В.Белинский. – Лекин унинг субектив мушоҳадаси яширин фикр сифатида кўп комедияда бевосита ҳозир бўлади, комедияда кўрсатилган ҳайвонлар ва тасқара башаралар орқасидан сизга бошқа юзлар, гўзал, инсоний юзлар кўрингандай бўлади, кулгуси шўх хурсандчиликни эмас, алам ва норозиликни ифода қилади... Бадиий комедиянинг энг яхши намунаси Гоголнинг “Ревизор” номли асаридир(204-бет). Ўзбек адабиётида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сўнггги нусхалар”, Б.Раҳмоновнинг “Юрак сирлари”, эркин Воҳидовнинг “Олтин девор”, Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони”, асарлари ҳам комедия жанрини ривожлантириш ишига қўшилган ҳиссалардир.
Драма(юн. драме-ҳаракат) атамаси кенг маънода – драматик турни, тор маънода – драма жанрини билдиради. Драма, В.Белинский асослаганидек, трагедия билан комедия ўртасидаги жанрдир, у маъшум фалокатни ҳам, юмористик ва сатирик кулгуни ҳам талаб қилмайди. Балки ҳаёт ҳодисаларини юқори даражали тарзда, жиддий ҳолатда тасвирлайди. “Драмада муҳим нарса – узундан узоқ ҳикояларнинг йўқ бўлишидир, ҳар бир сўз драмада ҳаракат – амал билан ифодаланиши лозим. Драма табиатдан оддий кўчирмакашлик эмас, айрим саҳналарнинг, гарчи улар гўзал бўлсалар ҳам йиғиндиси эмас, драма айрим, хос, ёпиқ бир дунё бўлиши керак, унда ҳар бир шахс ўз мақсадига интилиб, фақат ўзи учун ҳаракат қилиб, ўзи билмасдан ҳам, песанинг умумий ҳаракатига ёрдам беради, драма хаёл, мулоҳаза орқали ёпиштирилмасдан, балки фикрдан туғилган бўлсагина шундай характерга эга бўлади” (В.Белинский, 207-бет).
Драманинг қаҳрамони кўпинча ҳаётдаги оддий кишилар, уларнинг драматизмга тўла қисматларидир. Уларнинг тақдирларида рўй берувчи жиддий конфликтларнинг оқилона бартараф қилинишидир.
Агар трагедия қаҳрамони ноиложликдан ҳалок бўлса, уни тақдир бошқарса, драма қаҳрамони ўз иродасига, характерига мувофиқ якун топади, уни типик шароит мантиғи тўлиқ асослайди. Иззат Султон ва Уйғуннинг “Алишер Навоий”, Ўлмас Умарбековнинг “Қиёмат қарз”, “Ўз аризасига кўра”, Иззат Султоннинг “Имон” каби асарлари – драманинг ҳаракат бирлигига асосланган энг яхши драмалар саналади.
Агар трагедияни фожеа, комедияни кулгу, драмани жиддийлик бошқарса, баъзи драматик асарларда бу воситаларнинг бирлашганини кўриш мумкин. Трагикомедия (трагедия ва комедияга хос хусусиятларнинг бирлашуви) жанрида инсон фожеасини кулгули воқеалар орқали кўрсатиш етакчилик қилади. Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” асарида “ловуллаб ёнаётган аёлнинг дод-фарёди, етим қолган болалар ёки дарду алам гирдобига ирғитилган ота-оналарни кўрмайсиз. Юракларни қон қилувчи суд жараёни ҳам йўқ” (Ш.Бошбеков), унда қишлоқ аёлининг уқубатли, оғир ҳаёти кулгули (юмористик ва баъзан сатирик) воқеалар (масалан, Аломат номли темир-роботнинг тақдири) орқали тасвирланади (кўрсатилади).
Драматург ўз асарини “Жиддий комедия” деб атайди ва “умуман инсон фожеаси ҳақида комедия ёзиш” мумкинлигини ҳам таъкидлайди. Бу таъкидлар битта хулосани исбот этади, яъни соф адабий жанрлар бўлмайди, уларнинг барчаси ҳамкорликда, ўзаро боғлиқликда яшайди.

Download 59,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish