2-ma'ruzaFauna va areal haqida ma'lumot,Biogeografik oblastlar



Download 163,5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi163,5 Kb.
#89126
  1   2   3
Bog'liq
2-ma`ruza zoogeog


2-ma'ruzaFauna va areal haqida ma'lumot,Biogeografik oblastlar.
1-reja
Режа
1. фауна тушунчаси
2. Фауна ёши ва генезиси
3. Ареал ҳақидаги таьлимот асослари
4. Зоогеографик областлар
5.Эфиопия зоогеографик области
Зоогеография фани қатор умумбиологик қонуниятлар билан бир қаторда айрим хусусий тушунчаларни ҳам ўрганишни тақазо этади. Бундай тушунчалар негизида ареал ва фауна тушунчалари ётади. Ҳар қандай зоогеографик тадқиқот муайян жойдаги ҳайвонот дунёсининг тур таркибини аниқлашдан бошланади. Шундай экан, муайян чегарага эга бўлган жойнинг фаунистик элементларини аниқлаш, унинг шаклланиш хусусиятлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш, мазкур элементларнинг эгаллаган ареали, сони ва ундаги ўзгаришларни ўрганиш орқали зарур материалларни йиғиш ва натижага эришиш мумкин. Фауна таркибидаги турлар хилма-хиллиги Ер планетасида содир бўлиб ўтган геологик эволюция тўғрисида ҳам муҳим хулосалар чиқаришга асос бўлади. Жумладан, Австралия ва Америка материкларининг ажралиши билан боғлиқ ўзгаришлар уларнинг фаунистик таркибларида ҳам ўз аксини топган. Фауна ҳар қандай биогеоценознинг ажралмас қисми сифатида муайян биогеоценоздаги экологик ҳолатни ўзида акс эттирувчи “индикатор” хусусиятига ҳам эга. Масалан, фауна таркибида турли экологик гуруҳларга мансуб ҳайвон турларининг учраши, ушбу фауна эгаллаган ҳудуд кўпчилик турлар учун қулай яшаш шароитларига эгалигидан далолат беради.
Фаунанинг ёши ва генезиси тўғрисидаги материаллар зоогеографик областнинг қадимда ва ҳозирда бошқа областлар билан алоқасини, унинг таркибидаги маҳаллий ҳамда келгинди турлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва тегишли хулосалар чиқариш учун асос бўлади. Турли областлар фауналарини ўзаро солиштириш орқали таҳлил қилиш, унинг турлар сони кўп ёки кам эканлигини аниқлаш имконини беради. Фауна таркибида турларнинг кўплиги нафақат ҳудуднинг майдонига, балки бошқа фаунистик комплекслар билан алоқасига, ҳудуддаги мавжуд экологик шароитларга, фауна ёшига ва бошқа қатор омилларга боғлиқ бўлиб, мазкур омилларни чуқур ўрганиш эса кўпчилик ҳайвон турларининг яшаши учун қулай бўлган экологик шароитларнинг қандай хусусиятга эга бўлиши тўғрисида умумий хулосалар чиқаришга олиб келади. Турларнинг яшаш муҳитлари тўғрисидаги билимларга эга бўлиш эса, уларни иқлимлаштириш, сонини кўпайтириш, ареалини кенгайтириш, зарурат туғилганда сонини чеклаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда алоҳида аҳамиятга эга. Фаунага антропоген омилларнинг таъсири ва унинг
оқибатларига тегишли бўлган масалаларни ўрганиш эса келажакда Ер планетасида биологик хилма-хилликни сақлаб қолишда ўрин тутади. Инсоннинг табиатга, жумладан ҳайвонот оламига кўрсатаётган таъсир доираси кенгайиб, чуқурлашиб бораётган бир даврда, алоҳида турларнинг биологияси ва экологиясини чуқур ўрганишга нисбатан эҳтиёж кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса янги турларни иқлимлаштириш ва қайта иқлимлаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ҳудуддаги экологик шароитларни, иқлимлаштирилаётган турнинг бошқа турлар билан бўладиган муносабатларини ҳисобга олган ҳолда иш юритиш самарали натижа беради. Келажакда табиий комплексларда инсониятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ўзгаришларни амалга оширишда ҳудуднинг ҳайвонот оламини бус-бутунлигича сақлаб қолишга эришиш ва мазкур йўналишдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш кечиктириб бўлмайдиган, долзарб масалалардан саналади.
Юқорида қайд этилган масалаларни ижобий ҳал этишда фауна тушунчаси тўғрисидаги билимларга эга бўлиш зарур. Фауна лотинча fauna – фавна, яъни қадимги рим афсоналарига кўра, ўрмон ва далалар маъбудаси, подалар ҳомийси маъносига эга бўлиб, қандайдир систематик гуруҳга мансуб ҳайвонларнинг тарихий шаклланган мажмуаси маъносига эга. Илмий маънода, қандайдир табиий чегараланган ҳудудда ёки акваторияда яшайдиган, тарихий шаклланган барча ҳайвон турларининг мажмуасифауна деб юритилади. Масалан, Австралия фаунаси, Ўрта Осиё фаунаси, Орол фаунаси ва ҳоказо. Баъзан фауна тушунчаси қандайдир ҳудудга тегишли бўлмасдан, балки геологик даврга (миоцен фаунаси, плиоцен фаунаси ва ҳоказо) тегишли бўлиши ҳам мумкин. Фауна терминини тор , яъни маъмурий ёки давлат чегараларига нисбатан қўллаш (Москва вилояти, Ставропол ўлкаси, Бухоро вилояти фаунаси ва ҳоказо) нотўғридир. Чунки бунда ҳайвонларнинг табиий тарқалиш қонуниятлари кўзда тутилмайди. Баъзан, фауна тушунчаси турли таксономик бирликларга тегишли ҳайвонларни тавсифлашда ҳам қўлланилади. Масалан, муайян жойдаги қушлар фаунаси ёки қўнғизлар фаунаси ва бунда фауна тушунчасининг қўлланилиши шартли маънога эга бўлади ва юқорида баён этилган илмий маънога мос келмайди. Айрим ҳолларда, фауна термини ҳайвонларнинг инсон ҳаётида тутган ўрнига нисбатан ҳам қўлланилади, масалан қандайдир ҳудуддаги ов аҳамиятига эга бўлган фауна, қишлоқ хўжалик зараркунандалари фаунаси ва ҳоказо. Зоогеографияда фауна тушунчаси юқорида баён этилганидек, фақат илмий маънодагина қўлланилади.
Фауна у ёки бу ҳудудга тегишли бўлган, турли биогеоценозларда яшовчи барча ҳайвонларни ўз таркибига киритади. Масалан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Европа қисми фаунаси яшаш муҳитларининг мутлақо турлича бўлишидан қатъий назар шимол буғуси, дашт бургути, чўртан балиқ, махоон капалаги, бодяга булути ва бошқаларни бир хил асосда ўз таркибига киритади.
Инсон томонидан онгли равишда бошқа зоогеографик областдан келтирилган ва ҳайвонот боғи, аквариум ҳамда шунга ўхшаш бошқа жойларда махсус сақланадиган ҳайвон турлари маҳаллий фауна таркибига киритилмайди. Тасодифан келиб қолган ёки онгли равишда келтирилган, кейинчалик ёввойилашган ёки инсон ёрдамига муҳтожлик сезмайдиган турлар маҳаллий фауна таркибига киритилиши ва унинг таркибида ҳисобга олиниши шарт. Масалан, бир пайтлар Ўзбекистонда келтирилган гамбузия балиғи, илонбош балиқ, ондатра ва шу каби бошқа турларни ҳақли равишда Ўзбекистоннинг маҳаллий фаунаси таркибига киритиш мумкин. Аммо, фаунанинг тарихини ва унинг шаклланиш йўлларини ўрганиш жараёнида мазкур турларни четдан келтирилган турлар тоифасига киритиш тавсия этилади.
Ҳар бир фауна фақат ўзига хос бўлган белгилари билан характерланади ва бу белгилар уни бошқа фауналар билан солиштириш имконини беради. Фаунанинг тур таркиби ва турларнинг экологик табиати ҳар қандай фаунанинг энг муҳим белгилари саналади. Ҳар бир фаунистик тадқиқот ўрганилаётган ҳудуд чегарасида яшайдиган турларни ҳисобга олишдан, яъни фаунани инвентаризация қилишдан бошланади. Фауна таркибидаги турлар сонининг кўп ёки камлиги фауналарни ўзаро қиёсий тавсифлашдаги асосий мезонлардан биридир.
Йирик областларлардаги фаунанинг тур таркибини ўрганиш узоқ муддатни ва кўпчилик мутахассисларни талаб этади. Масалан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Европа қисми фаунасини тадқиқ этиш ишлари XVIII-асрда бошланган ва айни вақтда ҳам давом этмоқда. Бу йўналишдаги тадқиқотлар натижасида умуртқали ҳайвонларнинг тур таркиби деярли тўлиқ аниқланган бўлсада, умуртқасиз ҳайвонлар инвентаризацияси ҳали тугалланмаган. Ҳатто умуртқасизларнинг оддий турлар рўйхати ҳам ҳозирги кунда тўлиқ шаклланмаган. Алоҳида ҳашарот гуруҳлари жуда кам ўрганилган бўлиб, уларнинг 20-40% аниқланган холос.
Турли фауналарда учровчи турларнинг экологик табиати ҳам турлича бўлади. Тропик ўрмонлар фаунасида учровчи турларнинг ҳаёти кўпроқ дарахтлар билан боғлиқ бўлади. Бир томондан, мазкур турлар дарахтларда ўрмалаб яшашга мослашган сутэмизувчилар, қушлар, рептилиялар, кўпгина ҳашаротлардан ташкил топса, иккинчи томондан, дарахтлар билан трофик алоқада бўладиган, яъни мевахўр, баргхўр, дарахтларнинг ёғочлиги билан озиқланадиган турлардан ташкил топади. Тропик фаунадаги кўпчилик ҳайвон турлари йил давомида фаол бўлади. Дашт фаунаси учун эса бошқа экологик тип хос бўлиб, бу ерда уя қазувчи ва югуриб яшашга мослашган, қишда уйқуга кетадиган, ўт ўсимликлари, бошоқлиларнинг уруғлари билан озиқланувчи ҳайвон турлари хосдир.
Фауна унинг таркибига турли вақтда ва турли йўллар билан кириб келган, экологик хусусиятлари жуда хилма-хил бўлган ҳамда келиб чиқиши ўзаро фарқ қилувчи турлардан ташкил топади. Фауна таркибидаги элементлар нафақат географик тарқалиши, балки ёши (филогенез) билан ҳам фарқланади. Фауна ёшини аниқлашда, унинг таркибидаги турлар ёки авлодларнинг ёшини ва муайян фауна таркибига кирган вақтини аниқлаш муҳим.
Қадимий турларнинг ёшини аниқлашда палеонтологик далилларга таяниб иш кўрилади ва бунда ҳам турнинг абсолют ёшини аниқлаш жуда қийин кечади. Зоогеографик маълумотлар ҳам турнинг қадимийлигини ёки ёшлигини аниқлашда билвосита далил сифатида хизмат қилиши мумкин. Масалан, қандайдир бир тур материкда ҳамда унга яқин бўлган оролларда учрайди, агарда мазкур тур сув ҳавзаларини кечиб ўтиш қобилиятига эга бўлмаса, демак унинг тарқалиши мазкур материкдан оролларнинг ажралиши юз беришидан олдин содир бўлган деган хулосага эга бўламиз. Мабодо турнинг абсолют ёшини аниқлаш имкони бўлмаса, у вақтда унинг нисбий ёши аниқланади. Бунда турнинг ёши унинг эволюцион жиҳатдан мукаммаллик даражаси бўйича, яъни тузилишининг соддалиги ёки мураккаблиги билан аниқланади. Соддалик кўп ҳоларда турнинг нисбатан қадимийлигини белгилайди.
Ареални харитада ифодалаш ареал тўғрисида нисбатан аниқ маълумот олиш имконини беради ва бунда бир таксономик бирликни бошқаси билан солиштириб кўриш имкони яратилади. Одатда қоида тариқасида кенжа турларнинг ареаллари алоҳида хариталаштирилмайди ва кенжа турларнинг тарқалиш жойлари ўзаро бирлаштирилган ҳолда умумий тур тарқалган ареал харитасида ифодаланади.
Тур ареалини харитада белгилашда бир нечта усуллардан фойдаланиш мумкин. Бунда тур, авлод ёки бошқа таксономик бирликларнинг ареали тўлиқ ёки штрих чизиқлар, нуқталар, бўяш ва бошқа шартли белгилар орқали белгиланади (2-расм). Агарда битта харитада бир нечта турнинг ареалларини ифодалаш лозим бўлса, бунда ҳар бир тур ареали алоҳида шартли белгилар (нуқта, учбурчак, айлана ва бошқ.) билан белгиланади. Бундай усул ўрганилаётган турнинг бошқа турлар билан ўзаро қандай биотик муносабатда бўлишини, муайян яшаш муҳитида турларни бирга жамоа ҳолида учрашини таъминловчи экологик омилларни, мазкур жамоада қайси турнинг зич ва сийрак жойлашганлигини ҳамда унинг сабабларини аниқлаш ва тегишли тартибда хулосалаш имкони яратилади.
Баъзан ареаллар чегарасининг ўзгариши улардаги яшаш шароитларининг абиотик омиллар натижасида ўзгариши туфайли юз беради. Масалан, Қозоғистоннинг текисликларида намликнинг қисман ўзгариши ҳам организмларнинг сонига таъсир кўрсатади ва кўпчилик қушлар юзлаб километрга ўз ареалини ўзгартиради. Кўпгина ҳолларда ареал яққол тебраниш чегараларига эга бўлади. Бундай чегаралар оптимум, пессимум ва нейтрал минтақаларга ажратилади. Одатда ареалларнинг чекка минтақаларида тур вакиллари сийрак сонда учрайди ва бундай хусусият бир томондан ареал чеккасидаги физик ва кимёвий муҳит шароитининг ноқулайлиги, иккинчи томондан бошқа турлар билан бўладиган конкуренциянинг юқори даражадалиги билан тушунтирилади. Конкуренциянинг сусайиши ареалнинг кенгайишига олиб келади.
Турларнинг ареал доирасида тарқалиш йўналиши оптимал минтақадан нисбатан ноқулай шароитли минтақаларга томон содир бўлади. Муҳит шароитлари бир хилда қулай бўлган тақдирда, қандайдир аввалги мавжуд тўсиқларнинг йўқолиши (масалан Беринг бўғозида бўйиннинг пайдо бўлиши) турли тур вакиллари орасида ўзаро алмашинувни юзага келтиради. Бундай ҳолатда нисбатан ҳаракатчан ва популяциялар сони кўп бўлган турларда (қушлар, туёқлилар) иммиграция жараёни жадал кечади. Бу жараёнда кенг тарқалган ва сони кўп бўлган турлар ҳам фаол иштирок этади.
Ареал кўламига хос бўлган хусусиятларни ареалда тарқалган турларнинг экологик валентлиги, тарқалиш қобилияти, ёши, турнинг янги формалар ҳосил қилиш қобилияти каби қатор омиллар белгилайди. Ареал эгаллаган майдон муайян турнинг яшаши учун қулай бўлган шароитларни ўзида мужассамлаштирган майдондан катта бўлиши мумкин эмас. Агарда бундай майдон кичик бўлса, мос равишда тур ареали ҳам кичик бўлади. Кўпинча ҳайвонларнинг ареали гарчи қулай шароитлар мавжуд бўлган тақдирда ҳам кичик майдонни эгаллайди. Бу ўринда ареалнинг кўламини белгиловчи омил сифатида турнинг қадимийлиги (филогенетик ёши), унинг тарқалиш қобилияти, чегараларни кеча олиш қобилияти ва экологик валентлиги хизмат қилади. Қузғун, бўри ваолмахон каби ҳайвонлар тундра, ўрмон ва тоғ каби турли-туман экологик шароитларда яшай олади. Бундай турлар убиквистлар дейилади, уларнинг ареаллари кенг майдонни эгаллайди. Айрим ҳайвон турлари деярли ер юзининг барча минтақаларида тарқалган бўлиши мумкин. Бундай кенг ареалларни эгалловчи турлар космополитлар деб юритилади. Лочин космополит турлардан бўлиб, унинг кенжа турлари Европада, Осиёда, Америкада, Африкада ва Австралияда уя қуради. Худди шундай уй чумчуғи, сув бургути ва қирғоқ қалдирғочи каби қуш турлари ҳам космополит турлар саналанади. Ер юзида мавжуд бўлган турлар орасида космополитлар камчиликни ташкил этади.
Турнинг геологик ёши, яъни турнинг қадимийлиги унинг қандай ареални эгаллашини, яъни ареал кўламини белгиловчи муҳим кўрсаткич саналади. Айрим ҳолларда турнинг геологик ёши қанча катта бўлса, у ўзи учун қулай бўлган кенг майдонга тарқалиб олишга улгурган бўлади (бош оёқли моллюска – наутилус, баъзи акула турлари). Баъзи турларнинг геологик ёши катта бўлсада у ўзининг гуллаб-яшнаш даврини ўтаб бўлган бўлади ва уларнинг ареаллари аксинча тор бўлади. Масалан, гаттериянинг ареали Янги-Зеландиянинг кичик оролчаларида сақланиб қолган. Қадимги геологик даврлардан бизгача етиб келган ҳайвон турлари реликт деб юритилади. Ўрдакбурун, рус сув каламуши (выхухол) ва бошқа шу каби турларнинг ареалларини кичик реликт ареалларга мисол қилиш мумкин.
Ареали фақат бир област чегарасидагина учрайдиган турлар эндемиклар дейилади. Бундай турларнинг ареаллари тоғ водийлари ва тоғ тизмаларида ҳамда шунга ўхшаш экологик шароитлар шаклланган жойларда учрайди. Буларга гаттерия, калибра турлари, чумолихўрлар, ялқовлар, одамсимон маймунлар ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Эндемизм шартли хусусият бўлиб, вақт ўтиши билан у ўзгариши мумкин. Бу ҳол турнинг эволюция жараёнида юз берадиган ўзгаришларга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ.
Баъзан гарчи учиш қобилиятига эга бўлсада қушлар ва капалаклар учун ҳам жуда тор ареаллар хосдир. Тоғ кўлларида ёки баъзи алоҳидалашган сув ҳавзаларида яшовчи чучук сув ҳайвонларининг айрим турлари ҳам тор ареаллар ҳосил қилади. Кўпгина тўтиқуш турлари ҳам тор ареалларга эга бўлади (япалоқ тўти қуш Янги-Зеландиянинг тоғлик қисмидаги бук ўрмонларида яшайди). Уча олмайдиган ҳашаротлар, ғорларда яшайдиган ўтроқ ҳайвон турлари ҳам тор ареалларни ҳосил қилади. Барча тор ареаллар эндемиклар учун хосдир. Майда оролчалар, тоғ тизмалари ва алоҳида кўллар билан чегараланган ареаллар кўпинча неоэндемик турларга тегишлидир. Юқорида таъкидланганидек, космополит турлар (кашалотлар, делфинлар, синантроп ҳашарот турлари) кенг ареаллар ҳосил қилади. Одатда қадимий (филогенетик жиҳатдан қари) турларнинг ареаллари ёш турларга қараганда катта бўлади ва бу ҳолат қадимий турлар ўз ареалларини кенгайтириши учун етарли даражада вақтга эга бўлганлиги билан тушунтирилади. Таҳлиллар кўпинча турларнинг ёши уларнинг ареаллари билан тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигини кўрсатади.Мазкур қонуният фанда Виллис назарияси ёки “вақт ва макон” қоидаси номи билан юритилади. Мазкур қоидадан мустасно ҳоллар ҳам учраб туради, жумладан нисбатан қари турлар ҳам баъзан кичик ареаллар ҳосил қилиши мумкин (гаттерия ва бошқ.).Ареалларнинг шакли жуда хилма-хил бўлиб, ареал шаклини аниқлайдиган омиллар унинг кўламини ҳам аниқлайди. Шимолий ярим шарнинг мўътадил минтақасида жойлашган областлардаги кўпчилик турларнинг ареаллари ғарбдан шарққа томон узоқ, шимолдан жанубга томон эса жуда кам масофада чўзилган бўлади. Бундай хусусият иқлимий шароитларнинг тақсимланиш хусусияти билан боғлиқ бўлиб, иқлим ғарбдан шарққа томон йўналишга нисбатан шимолдан жанубга томон тез ўзгаради. Тоғлик ҳудудларда кўпчилик турларнинг ареаллари тоғ тизмалари бўйлаб чўзилади ва бу ҳолат тизмаларда бир хил шароитлар мавжудлигидан далолат беради.
Зоогеографиянинг асосий вазифаларидан бири ер юзининг турли ҳудудларида ҳайвонот дунёсининг эволюцион келиб чиқиши, шаклланиши, фаунистик таркиби ва уларнинг ўзаро ўхшашлик ва фарқларини чуқур ўрганишдан иборат. Ер юзида тур ареаллари ва фаунистик комплекслар шаклланишида ўсимликлар қоплами, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси орасидаги муносабатлар ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шу билан бирга, ҳар бир жойнинг ўсимлик қоплами тарихий жараёнда дастлаб муҳитнинг абиотик омиллари билан алоқада шаклланади. Худди шундай, ҳайвонот дунёси ва унинг тарқалиши ҳам ҳар бир жойнинг абиотик омилларига узвий боғлиқ.
Ҳайвонот дунёсининг келиб чиқиши, тарқалиши, тур таркиби ва унинг шаклланиш тарихи ва бошқа хусусиятларини ўрганишда зоогеографик районлаштириш муҳим ўринни эгаллайди. Маълумки, ер юзидаги ҳар қандай кенг майдоннинг экологик шароитлари у ёки бу даражада ўзаро фарқ қилади. Ундаги ўсимлик ва ҳайвон гуруҳларининг таркиби маълум даражада у ердаги географик муҳит билан бўладиган алоқаларга боғлиқ. Кенг майдондаги фауна ва флора ўзининг макон ва замондаги генезиси билан турли-туман, яъни гетерогендир. Фаунанинг шаклланишидаги гетерогенлилик принципи универсал бўлиб, у ҳар қандай ҳудуд фаунасининг шаклланишида амал қилади. Фаунистик таркибнинг ўсимликлар қоплами типига ва ниҳоят географик муҳитнинг ўзига хослигига боғлиқлиги ҳайвонот дунёсининг тарқалишидаги зоналлилик принципининг асосини ташкил этади. Мана шу икки асос (географик-генетик гетерогенлилик ва зоналлилик) ер юзи фаунасини замонавий районлаштиришнинг негизи бўлиб хизмат қилади. Шу асосда Ер юзаси келиб чиқиши, шаклланиш йўналиши ва организмларнинг адаптацияланиш хусусиятларига кўра ўзаро фарқланувчи зоогеографик районларга тақсимланади. Зоогеографик районлаштиришнинг зарурлиги ва муҳимлиги шундаки, у ер юзасининг турли қисмларидаги фауналар орасида мавжуд бўлган тафовутларни аниқлаш имконини беради ҳамда назарий ва амалий хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган принциплар асосида зоогеографик районлаштиришда турли рангдаги ҳудудий зоогеографик категориялар қўлланилади (шох бўлим, зоогеографик област, кенжа област, провинция, участка, округ ва бошқ.). Зоогеографик районлаштириш жараёнида йирик зоогеографик категорияларни аниқлашда фаунанинг тарихий регионал алоқалари ва унинг эволюцияси билан баҳоланувчи генезисининг қонуниятлари асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Нисбатан йирик зоогеографик категориялар (област, кенжа област) Ернинг геологик тарихи билан боғлиқ ҳолда асосан фауна ривожланишининг тарихий жараёни билан аниқланади. Фаунани яна ҳам майда гуруҳларга (провинция, участка ва бошқ.) ажратиш замонавий экологик мезонларни талаб қилади.
Ҳайвонот дунёси тараққиётида ер юзининг турли ҳудудларида тур таркиби бўйича ўзига хос бўлган ҳудудлар–зоогеографик областлар шаклланган. Дарлингтон (1966) фикрича, фаунистик областлар-ҳозирда фауна билан эгалланган муайян ҳудудлардир. Фаунистик областларни ўрганиш ҳайвонот дунёсининг қадимда қандай тарқалганлигини, уларнинг ҳозирги тарқалишини ва бу тарқалишнинг муҳит омиллари билан алоқасини аниқлаш имконини беради. Фаунистик областлар орасидаги ўзаро чегаралар ҳайвонларнинг тарқалишидаги асосий тўсиқларни ифодалайди. Кўпчилик ҳолларда областлар орасидаги чегаралар аниқ бўлмасдан, бир фауна типининг иккинчи фаунага қўшилишини таъминлайдиган, улар орасидаги ўткинчи хусусиятга эга бўлган кенг минтақалардан ташкил топади. Шу сабабли фауналар эгаллаган майдоннинг ҳажми тўғрисида турлича фикр ва мулоҳазалар келиб чиқади.

2-reja


Ҳайвонот дунёсининг келиб чиқиши, тарқалиши, тур таркиби ва унинг шаклланиш тарихи ва бошқа хусусиятларини ўрганишда зоогеографик районлаштириш муҳим ўринни эгаллайди. Маълумки, ер юзидаги ҳар қандай кенг майдоннинг экологик шароитлари у ёки бу даражада ўзаро фарқ қилади. Ундаги ўсимлик ва ҳайвон гуруҳларининг таркиби маълум даражада у ердаги географик муҳит билан бўладиган алоқаларга боғлиқ. Кенг майдондаги фауна ва флора ўзининг макон ва замондаги генезиси билан турли-туман, яъни гетерогендир. Фаунанинг шаклланишидаги гетерогенлилик принципи универсал бўлиб, у ҳар қандай ҳудуд фаунасининг шаклланишида амал қилади. Фаунистик таркибнинг ўсимликлар қоплами типига ва ниҳоят географик муҳитнинг ўзига хослигига боғлиқлиги ҳайвонот дунёсининг тарқалишидаги зоналлилик принципининг асосини ташкил этади. Мана шу икки асос (географик-генетик гетерогенлилик ва зоналлилик) ер юзи фаунасини замонавий районлаштиришнинг негизи бўлиб хизмат қилади. Шу асосда Ер юзаси келиб чиқиши, шаклланиш йўналиши ва организмларнинг адаптацияланиш хусусиятларига кўра ўзаро фарқланувчи зоогеографик районларга тақсимланади. Зоогеографик районлаштиришнинг зарурлиги ва муҳимлиги шундаки, у ер юзасининг турли қисмларидаги фауналар орасида мавжуд бўлган тафовутларни аниқлаш имконини беради ҳамда назарий ва амалий хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган принциплар асосида зоогеографик районлаштиришда турли рангдаги ҳудудий зоогеографик категориялар қўлланилади (шох бўлим, зоогеографик област, кенжа област, провинция, участка, округ ва бошқ.). Зоогеографик районлаштириш жараёнида йирик зоогеографик категорияларни аниқлашда фаунанинг тарихий регионал алоқалари ва унинг эволюцияси билан баҳоланувчи генезисининг қонуниятлари асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Нисбатан йирик зоогеографик категориялар (област, кенжа област) Ернинг геологик тарихи билан боғлиқ ҳолда асосан фауна ривожланишининг тарихий жараёни билан аниқланади. Фаунани яна ҳам майда гуруҳларга (провинция, участка ва бошқ.) ажратиш замонавий экологик мезонларни талаб қилади.
Ҳайвонот дунёси тараққиётида ер юзининг турли ҳудудларида тур таркиби бўйича ўзига хос бўлган ҳудудлар–зоогеографик областлар шаклланган. Дарлингтон (1966) фикрича, фаунистик областлар-ҳозирда фауна билан эгалланган муайян ҳудудлардир. Фаунистик областларни ўрганиш ҳайвонот дунёсининг қадимда қандай тарқалганлигини, уларнинг ҳозирги тарқалишини ва бу тарқалишнинг муҳит омиллари билан алоқасини аниқлаш имконини беради. Фаунистик областлар орасидаги ўзаро чегаралар ҳайвонларнинг тарқалишидаги асосий тўсиқларни ифодалайди. Кўпчилик ҳолларда областлар орасидаги чегаралар аниқ бўлмасдан, бир фауна типининг иккинчи фаунага қўшилишини таъминлайдиган, улар орасидаги ўткинчи хусусиятга эга бўлган кенг минтақалардан ташкил топади. Шу сабабли фауналар эгаллаган майдоннинг ҳажми тўғрисида турлича фикр ва мулоҳазалар келиб чиқади.
Қуруқликни зоогеографик районлаштиришга анча илгари бошланган. 1858 йил Ф.Склетер қуруқликни Палеарктика, Эфиопия, Ҳиндистон, Австралия, Неарктика ва Неотропик каби 6 асосий фаунистик областга ажратишни таклиф этган. 1876 йил А.Уоллес Склетернинг фаунистик районлаштиришини қабул қилган ҳолда, Ҳиндистон областини Шарқий област деб атаган. Склетернинг областлар классификацияси ҳозирда ҳам кўпчилик томонидан тан олинади. Аммо унинг классификацияси бир неча бор қайта тузатилган. Фаунанинг тарихий алоқаларини ўзида акс эттирувчи анча юқори рангдаги зоогеографик бирликни яратишга ҳам уринишлар бўлган. Жумладан 1890 йил А.Бленфорд Склетер таклиф этган областларни 3 та гуруҳга (Арктогей, Жанубий Америка, Австралия) бирлаштирган. Бу гуруҳларни Р.Лидеккер зоогеографик ранг сифатида “геи” ёки “царства”, яъни ҳайвонот оламига (Нотогея, Неогея, Арктогея) ажратишни таклиф этган ва энг катта ранг сифатида ҳайвонот олами барча кўрсатгичлари бўйича ўхшаш бўлган бир неча областларни ўзига бирлаштирган. Аммо бунда ер юзидаги фаунистик ва флористик областлар тизими кўпинча ўзаро бир-бирига мос келмайди. Уоллес яшаган даврда фаунага хос хусусиятларни ёритишда яхши ўрганилган умуртқалилар (асосан қушлар ва сутэмизувчилар) гуруҳи танланган. Ҳашаротлар, моллюскалар ва бошқа умуртқасизларнинг тарқалиши тўғрисидаги дунё бўйича йиғилган янги фаунистик маълумотлар мавжуд фаунистик областларни қайта кўриб чиқиш учун асос борлигидан далолат беради. Худди шундай йўналиш 1976 йил О.Л.Крыжановскийнинг “О принципах зоогеографического районирования суши” (“Қуруқликни зоогеографик районлаштириш принциплари ҳақида”) номли ишида ўз ифодасини топган. Мюллер (1973) фикрича “Ҳозирги вақтда текислик ва тоғликлардан иборат тропик ўрмонлар, саванналар ва даштларда яшовчи ҳайвонларнинг тур таркиби, сони ва ареали қисқарган. Эндиликда ер юзини фаунистик ҳудудларга бўлиш масаласи жуда мураккаб бўлиб, зоогеографик областларга ажратишда айрим ҳайвон гуруҳлари томонидан областлараро чегараларнинг “бузилиши” ҳисобга олинмаслиги керак ва бунинг имкони ҳам йўқ” деб таъкидлайди.
Ер юзини зоогеографик районлаштиришга нисбатан ҳар бир даврда турлича қарашлар бўлган. Ландшафтларнинг ўзлаштирилиши ва иқлимий ўзгаришлар у ёки бу ҳудуд орасидаги табиий чегараларни аниқлашда қийинчиликлар туғдиради. Шундай бўлишига қарамасдан, табиий зоналлилик, фаунистик мажмуалар орасида қадимда юз берган ва ҳозирда содир бўлаётган муносабатлар, палеонтологик далиллар ва бошқаларга асосланган ҳолда Ер юзасини зоогеографик районлаштиришга ҳаракат қилинади.
Ер юзини зоогеографик областларга ажратишда нисбатан тўлиқ ўрганилган судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилар синфлари асосий мезон сифатида кўрсатилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда аксарият тадқиқотларда Ф.Склетернинг (1858) принциплари асосида қуруқликни 6 та асосий фаунистик областларга ажратиш қабул қилинган (6-расм).
6-расм. Ф.Склетер (1858) принциплари асосида қуруқликнинг 6 та фаунистик областларга бўлиниши.
Ф.Склетер (1858) бўйича фаунистик областлар тизими қуйидагича ифодаланган:

Download 163,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish