Иккинчи гуруҳдаги тўкилувчан юкларни атмосфера ёғингарчиликларидан ва чангиш-тўзишдан ҳимоя қилиш ҳамда атроф муҳитни ифлослантирмаслик мақсадида уларни универсал тўрт ўқли ёпиқ вагонларда ёки махсус вагонларда ёҳуд махсус контейнерларда ташилади. Идиш-ўровли ва донали юклар жуда кўп номдаги саноат маҳсулотларини ва халқ истеъмол товарларини ўз ичига олади. Бу юклар талай турли-туман идиш ва ўровлари, шакллари ҳамда алоҳида жойларининг ҳажмий-масса тавсифномалари билан ажралиб туради. Идиш-ўровли ва донали юклар ҳажмий-масса тавсифномасига мувофиқ тўрт гуруҳга бўлинади. Қуйиладиган юкларга цистерналарда ва ярим очиқ бункерли вагонларда қуйиб ташиладиган суюқ ва қуюқ юклар киради. - Қуйиладиган юкларга цистерналарда ва ярим очиқ бункерли вагонларда қуйиб ташиладиган суюқ ва қуюқ юклар киради.
- Ҳайвонот юкларига йирик ва майда шоҳли чорва моллари отлар, туялар, ёввойи ҳайвонлар, турли паррандалар, тирик балиқ, асаларилар ва ҳ. к. киради.
2.4. Юкларни махсус ўзига хос хусусиятларига ва ташиш шарт-шароитларига боғлиқ бўлган таснифи. 2.4. Юкларни махсус ўзига хос хусусиятларига ва ташиш шарт-шароитларига боғлиқ бўлган таснифи. Юкларни махсус ўзига хос хусусиятларига ва ташиш шарт-шароитларига мувофиқ, таснифлашда барча юкларни 11 гуруҳга бўлиш мумкин Биринчи гуруҳни тез бузилувчан юклар, яъни ташқи муҳитнинг юқори ва паст ҳарорати таъсиридан ҳимоя қилишни талаб қилувчи юклар ташкил этади. Буларга полиз, дала-боғдорчилик, ҳайвонот, парранда ва балиқ саноати маҳсулотлари мансуб бўладилар. Бу юкларда рангини ўзгариши, айниш, чириш, моғорлаш, бузилиш ва мураккаб органик моддаларни гидролиз жараёнлари фаол суръатларда кечади. Бундай юклар темир йўл транспортида асосан рефрижератор вагонларда ва қисман универсал ёпиқ вагонларда ташилади. - Иккинчи гуруҳдаги юклар гигроскопик (намютиш) хусусиятга эга бўлиб, ҳаводаги эркин намларни ютиш қобилияти юқори даражада эканлиги билан ажралиб туради. Баъзи бир юкларда ҳаводаги намликни ютиши уларнинг массасини, ҳажмини, физика-кимёвий хусусиятларини ўзгаришини ҳамда юкларни нобуд бўлишини ва бузилишини келтириб чиқаради. Гигроскопик юкларга туз, шакар, цемент, пахта толаси ва шунга ўхшаш юклар мисол бўла олади.
- Учинчи гуруҳдаги ҳид ютувчи юклар бегона ҳидларни ўзига ютиб олади (чой, кофе, шакар, кондитер маҳсулотлари) ва маҳсулотни сифати бузилиши вужудга келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |