1.Такрорланмас (уникал), яхлит ва қисмларга бўлинувчи, қуйи тизимлар ва элементларнинг турли хиллиги. 2. Тизим иерархик структурага эга. Қуйи тизим деб номланган алоҳида қисмлар кичик қисмларга бўлиниши мумкин. Бу жараён бўлинмас кичик элемент даражасигача боради. 3. Тизим хусусияти унинг алоҳида элементлари хусусияти билангина эмас, балки улар орасидаги алоқа ва ўзаро ҳаракат билан ҳам характерланади. (Алоҳида элементларни ўрганиш билан бутун тизимни ўрганиб бўлмайди). 4.Мураккаб тизим мураккаб функцияга эга ва у тармоқланган ахборот тармоғига ва ахбоот оқимларига эга. 5.Мураккаб тизим бошқарувга эга ва у тармоқланган ахборот тармоғига ва ахборот оқимларига эга. 6. Мураккаб тизимлар ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракатда бўлади ва табиатан турли тасодифий факторлар таъсири шароитида фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |