2-МАЪРУЗА: Тизимларнинг тарихи. Ахборот тизимларининг терминологияси
Режа:
1. Тизимларнинг яратилиш тарихи
2. Тизимларнинг терминалогияси
3. Тизимларнинг классификацияси
4. Тизимларнинг асосий хусусиятлари
1.Тизимларнинг яратилиш тарихи
Турли физик хусусиятли объектлар учун “тизим” тушунчасидан фойдаланиш эҳтиёжи қадим замонлардан пайдо бўлган. Қадимда Аристотельнинг фикрича бутунлик (яъни тизим) фақат уни ташкил этувчи қисмлар йиғиндиси билан белгиланмайди.
Даставвал тизимли тасаввурлар француз физиги, математиги Андре Мари Ампернинг (1775-1836) “Философия фани тажрибаси ёки инсон билимларини аналитик ёритиш классификацияси” китобида келтирган. Унда у давлатни бошқариш фанини ажратиб, уни “кибернетика” (юнонча-kiber-бошқарувчи) деб ажратган.
Тизимлар тасаввурлари ривожланишида рус олими А.А. Богданов катта ҳисса қўшган. У 1921-1925 йилларда уч томлик “Умумий ташкилий фан (Тек тология)” номли фундаментал фан яратган. Унда олим –барча ҳодисалар ташкилий ёки антиташкилий жараёнлар эканлигини, барча объектлар маълум даражада ташкиллаштирилганлигини исботлаган. Тектология ташкиллаштиришнинг умумий қонунларини ўрганишга қаратилган. А Богданов турғунлик ва ўзгарувчанлик жараёнларни, шунингдек тизимлардаги тескари алоқа аҳамиятини ва очиқ тизимларнинг ролини ёритиб берган.

Тизимлар назариясининг ривожида кибернетиканинг асосчиси Норберт Винер (1894-1964) катта ҳисса қўшган. У 14 ёшида олий маълумотли бўлган ва 18 ёшида Гарвард университетида (математик мантиқ бўйича) фалсафа доктори бўлиб ишлаган. Н. Винер 1948 йилда кибернетика “Ҳайвонларда ва машинада” бошқарув илми сифатида асарини яратган. Унда табиатан турли тизимларда кечадиган жараёнларнинг формал бирлигини кўрсатган.