2-маъруза. Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари. Бетонлар



Download 122 Kb.
bet5/6
Sana03.04.2022
Hajmi122 Kb.
#526353
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 Минерал боғ асос сун тош мат Бетонлар (2)

Бетон учун ишлатиладиган ашёлар
Бетон тайёрлаш учун ишлатиладиган ашёлар давлат стандартларида кўрсатилган талаблар асосида тўла синалган бўлиши керак.
Конструкция ва иншоотнинг тузилишига, ишлаб чиқариш ишларидаги шароитга қараб цемент хили танланади. Бетоннинг сиқилишидаги мустаҳкамлик чегарасига кўра цемент маркасини танланади
Тўлдиргичлар. Қум майда тўлдиргичдир. Бетон тайёрлашда асосан дарё, тоғ ёки бархан қумлари ишлатилади. Бетон учун ишлатиладиган қумнинг таркиби тоза бўлиши керак. Қум таркибида кўп учрайдиган зарарли аралашмалар (гипс, слюда, пирит, чанг ва лой заррачалари, органик моддалар) бетоннинг сифатини пасайтиради.
Гил заррачалари билан чанглар қум донасининг сиртини қоплаб цемент тоши билан ўзаро бирикишига тўсқинлик қилади ва бетоннинг мустаҳкамлигини камайтиради. Табиий қумлар­даги гил ва чанглар 3 %дан, майдалаб туйилган қумларда эса 5 % ортмаслиги лозим.
Қумдаги органик аралашмалар жуда зарарлидир. Чунки улар, айниқса, органик кислоталар бетон мустаҳкамлигини камайтиради (1-расм) ва ҳатто цемент тошини аста-секин бузади.
Қумнинг майда-йирик­лиги сифатли бетон олишда катта аҳамиятга эга. Ҳар хил йирикликдаги қумлар (0,15 мм. дан 5 мм. гача) ўзаро ғовак ва бўшликларни тўл­ғизиш ҳисобига зичлиги катга бўлади. Бу ҳолда бетон учун сарфланадиган цемент тежалади. Агар қумда бўшлиқ кўп бўлса, бетон учун цемент харажати ортади, зичлиги эса камаяди. Қумнинг майда-йириклиги стандарт ғалвирда аниқланади. Ғалвир катталикларининг ўлчами одатда, 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,31 ва 0,14 мм бўлади.
Й

1-расм. Қумдаги органик аралашмаларнинг бетон мустаҳ­камлигига таъсири: 1–тоза қум; 2– органик аралашмали қум.


ирик тўлдиргичларга
шағал, чақиқ тош, тошқол ва шунга ўхшаш ашёлар киради. Келиб чиқишига кўра йирик тўлдиргичлар – тоғ, дарё ва денгиз шағали хилларига бўлинади. Денгиз ва дарё шағали сувда кўп ишқалангани сабабли юмалоқ, сирти текис бўлади. Пластинка, япалоқ ва игнасимон чўзинчоқ шаклдаги шағал бетон мустаҳкамлигини камайтиради. Шунинг учун бундай яроқсиз шағал доналари бетон таркибида 15 % (япалоқ) ва 35 % (чўзинчоқ) дан ортмаслиги керак.
Тоғ жинсларини чақиш йўли билан бетон сифатини оширувчи йирик тўлдиргич – чақиқ тош олинади. У қиррали, умуман куб шаклига ўхшаш доналардан ташкил топган. Бу эса цемент хамирининг чақиқ тош билан мустаҳкам ёпишишига имкон беради. Шу сабабли, маркаси 400 дан катта бўлган, юқори мустаҳкам, зич бетон тайёрлашда, асосан, чақиқ тош ишлатилади. Маркаси 150– 300 ва ундан кичик маркали бетонлар учун чақиқ тош ўрнига шағал ишлатса ҳам бўлади.









2-расм. Қумнинг майда-йириклигини ифодаловчи график.

3-расм. Шагалнинг майда-йириклигини ифодаловчи график.



Сув. Бетон қоришмасини тайёрлашда сув ишлатилади. Сувнинг водород кўрсаткичи (рН) 4 дан кичик бўлмаслиги, зарарли аралашмалар (ёғлар, шакар, кислоталар ва ҳ.к.) бўлмаслиги керак. Таркибида 2 %гача тузлар бўлган денгиз сувини йирик арматурасиз бетон иншоотларини қуришда ишлатиш мумкин.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish