2-маъруза. Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари. Бетонлар



Download 122 Kb.
bet1/6
Sana03.04.2022
Hajmi122 Kb.
#526353
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 Минерал боғ асос сун тош мат Бетонлар (2)


2-маъруза. Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари. Бетонлар.
Бетонлар қурилишда ишлатиладиган асосий ашёдир. Саноат, турар жой бинолари, қишлоқ хўжалиги иншоотларининг конструкциялари бетондан тайёрланади. Шунингдек, бетонлар тўғон, шлюз, каналлар қуришда, қирғоқларни мустаҳкамлашда, автомобиль, темир йўл ва кўприк йўлларини қуришда ишлатилади. Кимё саноати аппаратларининг ички ва сиртқи юзаларини қоплаш учун бетоннинг махсус турларидан фойдаланилади.
Боғловчи модда, майда ва йирик тўлдиргичларни сув билан қориштириб олинган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади. Зичлигига кўра бетонлар қуйидагича таснифланади.


Бетоннинг синфланиши.
Боғловчи модданинг турига кўра бетонлар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. цементли бетонлар (энг кўп тарқалган);

  2. силикат бетонлар (оҳак қумтупроқли боғловчи асосида);

  3. гипсли боғловчи асосидаги бетонлар;

  4. аралаш боғловчилар асосидаги бетонлар (цемент-полимерли, цемент оҳакли, оҳак-шлакли ва бошқалар);

  5. Ишқорли бетонлар (ишқорли боғловчилар асосида);

  6. Махсус боғловчилар асосидаги бетонлар (махсус жойларда ишлатилиш мақсадида).

Тўлдирувчиларнинг турига кўра бетонлар қуйидаги кўринишларда бўлади:

  1. зич тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар;

  2. ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар;

  3. махсус тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар (махсус талабларга жавоб бериш мақсадида).

Ўртача зичлигига кўра бетонлар куйидаги турларга бўлинади:

  1. ўта оғир бетон; ўртача зичлиги 2500 кг/м3 дан юқори, жуда оғир тўлдирувчилар (магнетит, барит, чўян майдалари ва бошқалар) асосида тайёрланган бетонлар киради;

  2. оғир бетон; ўртача зичлиги 1800-2500 кг/м3, оғир тоғ жинсларидан ҳосил бўлган қум, шағал, чақиқ тошлар асосида тайёрланган бетонлар киради;

  3. енгил бетон, ўртача зичлиги 1200-1800 кг/м3 бу турга ғовак табиий ва сунъий тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар киради.

  4. Ўта енгил бетон, ўртача зичлиги 1200 кг/м3 паст бўлиб, буларга ячейкали ва майда тўлдирувчиларсиз йирик ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган йирик ғовакли бетонлар киради.

Ишлатилишига кўра бетонлар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. оддий бетон ва темир бетон қурилмалар (пойдевор, устун, балкалар, ёпма плиталар, кўприклар ва бошқалар) тайёрлаш учун;

  2. гидротехник, шу жумладан тўғонлар, шлюзлар, каналлар, сув ва чиқинди сувлар хавзалари ва бошқа сув иншооатлари қуриш учун;

  3. уй-жой деворларини қуриш учун;

  4. иссик сақлаш қурилмалари;

  5. поллар, йўллар, йўлаклар, аэродром қопламалари учун;

  6. махсус жойларда ишлатиладиган, масалан кислота ва иссиқга чидамли, радиактив нурларни ўтказмайдиган ва бошқалар.




Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish