1. Сифатининг статистик назорати ҳақида умумий тушунчалар.
2. Нуқсонлилик поғонаси.
1 Сифатининг статистик назорати ҳақида умумий тушунчалар.
Ҳар бир маҳсулот сифатини бошқариш тизимида сифат назоратининг статистик усуллари энг мукаммал усуллардан ҳисобланади. Технологак жараёнларни созлашнинг статистик усулларидан фарқли жараённинг ҳолати назорат натижалари асосида хулоса чиқарилади. Назорат натижаларидан хулоса қилган ҳолда маҳсулотлар партиясини қабул қи лиш ёки қилмаслик ҳал қилинади.
Агар, технологик жараёнларни созлашда, бирлигини аниқлаш белгиланган вақтлар оралиғида ёки маҳсулотлар саналган бирлигини статистик усуллари созланган бўлса, ёки аксинча маҳсулотнинг бирлигини топишда танлаб олинган назорат асосида статистик усулда уларни бирлаштириш лозим, шундан кейин бу йиғилган партиядан керакли миқдори танланади. Шунингдек назорат ҳар бир партия устида олиб борилади.
Энг характерли намуналардан бири, сифат назорати статистикаси учун қабул қилувчи назорат статистикаси ҳисобланади. Сифат ҳақидаги бундай ғояда маҳсулот партиясини назорати ҳақида кичкинагина танлаб олинган қисмидангина сифат характеристикаларини олиш мумкин. Қабул қилувчи назорати сифатлилиги ва ҳажи ҳақидаги жиҳатларига қараб фарқланади. Ҳар бир ҳолатда текширилган маҳсулотни сифат белгилари асосида уларни брак ёки яроқлига ажратилади, кейинги белгилари эса, уланинг миқдорига қараб ҳар бир буюм ёки маҳсулот ҳақида қарор қабул қилинади. Бундай назорат альтернатив деб аталади. Маҳсулот бирлигининг бир қанча параметрларини назорат қилганларида миқдорий белгиларига, шунингдек ўртача арифетик ва ўртача квадратик ҳисобларига ҳам аҳамият берган ҳолда аниқ хулоса чиқарилади. Аниқ иш устида эса, альтернатив танлаб олувчи назоратга катта аҳамият берилади. Танлаб олинувчи назоратнинг асосий вазифаси танлаб олинган баҳолашларнинг тебранишига эътибор қаратган. Бундан келиб чиқадики, бир партия маҳсулотда нуқсонларнинг ҳар хилини топиш мумкин ва шунингдек бир ҳолатда яъни миқцор сифатида қабул қилиб туриб, нуқсонлари кўплиги учун эса, яроқсиз маҳсулотга чиқариш мумкин. Танланувчи назорат асосида нафақат иқтисодий, балки статистик усуллар ҳам баҳолаш критериялари билан ҳамжиҳатдир ва у режа асосида амалга оширилади. Лекин кўпгина корхоналарда бу ҳолдаги аҳволни, яъни танланувчи назоратга эътибор берилмайди.