2-маъруза. Компютер тармоқларининг стандарт технологиялари


Симли тармоқ технологиялари



Download 444,89 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi444,89 Kb.
#80581
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 2 КТ 2020

Симли тармоқ технологиялари. Симли тармоқ технологияларининг 1980 йилларда ишлаб чиқарилган дастлабки вакиллари - Ethernet, Token Ring ва FDDI каби локал тармоқ технологиялари ҳисобланади. Улар - умумий шина, юлдуз ёки ҳалқа деб номланган типик топологияларнинг бири асосида қурилган бўлиб, маълумотларни узатишда биргаликда фойдаланиладиган муҳитга эга булган локал компьютер тармоқлари технологиялари эди. Ушбу технологиялар компьютер тармоқлари қўлланила бошлаган дастлабки йилларда анча кенг ишлатилган. Кейинчалик эса, симли тармоқ технологияларининг, асосан Ethernet технологияси мансуб бўлган Fast Ethernet ва Gigabit Ethernet технологияларининг стандартлари кўплаб ишлаб чиқарилган ва амалиётда ҳам кенг қўлланила бошлаган. Fast Ethernet ва Gigabit Ethernet технологияларида маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун коммутацияланадиган муҳитдан фойдаланиш ҳам йўлга қуйилган.
Хозирги симли локал тармоқ технологиялари қандай тузилишга эга эканлигини, Ethernet технологиясининг 10Base-T ва Fast Ethernet технологияси таркибига кирган 100Base-TХ стандартлари мисолида кўриб чиқамиз. Бунга сабаб анча юқори тезликларда ишлайдиган, кейинчалик ишлаб чиқилган Gigabit Ethernet технологиясига, ушбу стандартларнинг тузилишлари ва ишлаш алгоритмлари асос қилиб олинганлигидир.
10Base-T стандартида «4-тагача концентраторлар» қоидаси амал қилади. Шунга асосан тармоқнинг узунлиги кўпи билан 500м ни ташкил қилади. Яъни 5-та сегмент ҳар бири 100м-дан бўлганда тармоқнинг диаметри 500м бўлади (2-расм). Тармоққа кўпи билан 1024-та компьютер улашга рухсат берилади. Бунга концентраторларни икки сатҳли иерархик кўринишда улаш билан эришиш мумкин бўлади.



2-расм. Ethernet концентраторларини иерархик тарзда улаш.

Fast Ethernet тармоқларида коаксиал кабель ишлатилмайди, шунинг учун уларнинг тузилиши - ҳар доим коммутаторлар ва концентраторлар асосида қурилган иерархик юлдуз топологиясига эга бўлади (3-расм).



3-расм. Иерархик юлдуз топологияси.

Fast Ethernet тармоқлари конфигурациясининг аввалги - 10Base-T ва 10Base-F каби стандартларидан фарқли жойи шуки, бунда концентраторлар асосида қурилган тармоқнинг диаметри, кўпи билан 200м (250м) бўлиши мумкин. Шу­нинг ҳисобига, бу стандартда кадрни узатиш вақти 10 баравар кичрайган, яъни ахборот узатиш тезлиги 100 Мбит/сек-га етказил­ган.


Fast Ethernet технологияси асосида қурилган тармоқларнинг умумий узун­лигини - коммутаторлардан фойдаланган ҳолда ошириш имконияти мавжуд. Бунда физик сегментларнинг узунлиги учун белгиланган чегаралар бузил­маслиги керак. Шунинг учун катта узунликка эга бўлган магистраль локал компьютер тармоқларини қуришда Fast Ethernet технологиясидан бемалол фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда тармоқни ишлаши - тўлиқ дуплекс ре­жимда амалга оширилиши керак бўлади.
802.3u стандартига асосан - Fast Ethernet тармоғи учун физик сатҳининг уч хил спецификацияси ишлаб чиқилган:
1. 100Base-TХ - бешинчи категорияли иккита жуфтли (тўртта симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP) ёки Type 1-ли эк­ранланган ўралма жуфтлик (STP) кабели учун.
2. 100Base-T4 - учинчи, тўртинчи ёки бешинчи категорияли тўртта жуфтли (саккизта симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP) кабели учун.
3. 100Base- FX - иккита толали оптик кабель учун.
Коммутаторлар ва I-синф такрорловчилари ёки концентраторлари ёрдамида қурилган Fast Ethernet технологияси тармоғининг тузилиши 4-расмда келтирилган.

4-расм. Fast Ethernet тармоғининг I-синф такрорловчилари (концентраторлари) ёрдамида қурилган кўриниши.

Fast Ethernet стандарти концентраторлари икки хил бўлиши мумкин:


1.I-синф концентраторлари, уларда 100Base-TХ, 100Base-FX ва 100Base-T4 ларда ишлатиладиган портлар мавжуд бўлади.
2.II-синф концентраторлари, уларда эса 100Base-T4 ёки 100Base-TХ ва 100Base- FX портлари мавжуд бўлиши мумкин. Бу стандартда «4 тагача хаблар» қоидаси ўрнига «1-та ёки 2-тагача хаблар» қоидаси амал қилади.
Ethernet технологиялари оиласига мансуб тармоқ технологияларининг ҳозирда ишлаб чиқарилаётган ва доимий равишда такомиллаштирилиб келинаётган 1, 10, 40 ва 100 Гбит/сек тезликларда ишлай оладиган Gigabit Ethernet технологияларининг тузилишлари юқорида кўриб ўтилган Ethernet ва Fast Ethernet технологиялари стандартларининг тузилишлари билан ўхшашдир.

Download 444,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish