2. маъруза. Электр занжири (ЭЗ) элементлари



Download 139,5 Kb.
bet1/5
Sana20.03.2022
Hajmi139,5 Kb.
#503277
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2. МАЪРУЗА


2. МАЪРУЗА. ЭЛЕКТР ЗАНЖИРИ (ЭЗ) ЭЛЕМЕНТЛАРИ
РЕЖА:

  1. Электр занжирлар.

  2. Электр занжирлар элементлари ва модели.

  3. Элементларни кетма кет ва параллел улаш.




  1. Электр занжирлар.

Электр занжирлари деб электромагнит жараёнларини ифодаланишда электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчаларидан фойдаланиш мумкин бўлган, электр токи оқиши учун йўлларни ҳосил қилувчи қурилмалар ва объектлар мажмуаларига айтилади.
Электр занжирларининг асосий элементларига электромагнит энергияси манбалари (қисқалик учун электр манбалари), электромагнит энергияни узатиш, қайта ишлаш ва қабул қилувчи қурилмалар киради.
Электромагнит энергиясининг манбаларига энергиянинг у ёки бу туридан – иссиқлик, кимъёвий, ядро, қуёш, шамол, механик ҳаракат энергияси ва ҳ.к. – электромагнит энергиясига айлантирувчи генератор қурилмалари киради. Буларга, масалан, айланувчи электр генераторлари, гальваник элементлар, аккумуляторлар, термоэлементлар ва ҳ.к. киради. Ҳозирги кунда иссиқлик, ядро, кимъёвий энергияларни электромагнит энергиясига айлантирувчи янги ускуналар яратилмоқда, масалан, магнитогидродинамик генераторлар, иссиқлик элементлари, қуёш батареялар ва ҳ.к.
Электромагнит энергияни узатиш элементларига алоқа линиялари, электр узатиш линиялари, электр тармоқлари киради.
Электромагнит энергияни қайта ишлашга ток ва кучланишни ўзгартирувчи трансформаторлар, частота ўзгарткичлари, кучайтиргичлар, шунингдек, ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантирувчи ионли ва ярим ўтказгичли инверторлар, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи тўғрилагичлар ва ҳ.к.лар киради.
Электр занжирларидаги истеъмолчилар ёки юкламалар қаторига электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантирувчи қурилмалар киради, масалан, радио ва телевизион жиҳозлар, электрон ҳисоблаш машиналари, электр моторлар, электролиз ускуналари, аккумуляторлар, иситкич жиҳозлари ва ҳ.к.
Доимо, у ёки бу қурилманинг – электр занжири элементининг – асосий вазифаси электромагнит энергиянинг генерацияси, уни узатиш, қайта ишлаш ёки истеъмол қилиш сифатида тайинланган бўлса, биринчи ўринга унинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлиши талаби қўйилади.
Кўпгина ҳолларда электр занжиридаги у ёки бу элементнинг асосий вазифаси қилиб - электр сигналларини узатиш ёки қайта ишлаш, шунингдек у ёки бу катталикларни ўлчаш операциясини бажариш, у ёки бу жараёнларнинг сифатини бошқариш белгиланади. Бу элементлар қаторига телекоммуникация тизимлари, телефон ва телеграф алоқа линиялари ва уларнинг учларидаги қурилмалар, автоматика қурилмаларининг ҳар турдаги элементлари, электр ўлчаш қурилмалари, электрон ҳисоблаш машиналарининг ҳисоблаш ва бошқариш қурилмалари, ҳар турдаги радиотехник қурилмалар ва ҳ.к.лар киради. Уларнинг барчаси учун энг муҳим талаб – узатилаётган ва қайта ишланаётган сигналларнинг маълум сифатда бўлишидир. Табиийки, бу ҳолатлар учун ҳам электромагнит энергиясининг узатилиши ва қайта ишланиши амалга оширилади ва асосий бўлмаса ҳам, имкон қадар юқори фойдали иш коэффициентига эришиш мақсади қўйилади.
Келтирилган талаблар билан биргаликда, электр занжири элементлари бир қатор талабларни қониқтириши зарур – ишлашининг ишончлилиги, кўпга чидамлилиги, зарур бўлса – тез ишловчанлиги, ишдаги барқарорлиги, амалдаги аниқлиги ва ҳ.к.
Шунга мувофиқ, ҳозирги замон электротехник қурилмаларининг электр занжирлари жуда мураккабдир. Шу сабабли ҳам электр занжирлар назарияси доимий ривожланишда ва унга янада умумлаштирилган усуллар хос бўлмоқда. Ушбу фанни ўрганишда энг содда электр занжирларининг тадқиқотидан бошлаб, аста - секин мураккаб занжирларни ҳисоблаш (таҳлил ва синтез)нинг умумий усулларига ўтамиз.
Электр занжирининг электромагнит энергияси манбалари таъсир этаётган қисмини занжирнинг актив қисми (қисқача актив занжир) деб номлаймиз. Аксарият, уни ўртасида А ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар (ўтказгичлар) билан чизилади (1-расм).

1-расм 2-расм


Электр занжири электромагнит энергия-си манбалари бўлмаган қисмини занжирнинг пассив қисми, ёки қисқача - пассив занжир деб атаймиз. Уни эса ўртасида П ҳарфи бўлган тўғри тўртбурчак шаклида ва занжирнинг қолган қисмига улаш учун зарур бўлган сондаги клеммалар билан белгилаймиз (3.2-расм). Бу тўғри тўртбурчаклар ичида занжир кўрилаётган қисмининг барча элементлари, ўзаро уланишлари билан жойлаштирилади.



Download 139,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish