2 маъруза: доришунослик режа



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/20
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#91927
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
ТБА маъруза-2

Валериана препаратлари - валериана моддаларидан ўсимлик дамламаси, 
настойкаси, экстракти қўлланади. Улар валериана илдизи, ўқ илдизидан тайёрланади. 
Валериана моддалари айниқса юрак неврозида яхши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари 
марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва ухлатувчи воситаларнинг 
таъсирини кучайтиради. 
Юрак гликозидлари юрак-қон томир етишмовчилигини даволашда энг асосий ва 
кенг қўлланиладиган моддалар ҳисобланади. Юрак гликозидлари дигиталисни 
шифокорлар қўлидаги «тиғ» деб ҳисоблашган, «дигиталис бўлмаса хакимликдан воз 
кечардик», деган иборалар ҳам адабиётларда учрайди. 
Юрак гликозидлари ўсимликлардан олинадиган, юракка танлаб таъсир 
кўрсатадиган мураккаб органик моддалардир. Бу гликозидлар халқ табобатида сийдикни 
хайдаш, юрак ва асаб касалликларни даволаш учун қўлланиб келинган. Юрак 
гликозидлари дигиталиснинг бир неча турларидан адонис - Adоnis, марваридгул - 


Cоnvallaria majalis, читранги - Erysimum canensens, строфант - Strорhanthus cоmbe, олеандр 
- nerium Оleander ва бошқа ўсимликлардан олинган. 
Гликозидлар углевод, оқсил, липид ва моддалар алмашинувига ижобий таъсир 
кўрсатади. Юрак етишмовчилигида гликозидлар юракнинг қисқариш учун кучини, 
зарбдор ва минутли ҳажмини оширади, бутун организмда гемодинамикани 
нормаллаштиради, веналарда қонннинг туриб қолиши ўтиб кетади, уларда гидростатик 
босим камаяди, тўпланган суюқликлар - шишлар йўқолади. Қон босими деярли 
ўзгармайди, четда (периферияда) жойлашган қон томирларининг умумий қаршилиги 
ошиб боради. Юракнинг аъзоларни қон ва кислород билан таъминлаши ошиб боради. 
Юрак гликозидлари модда алмашинувига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар фаолиятини 
такомиллаштиради. Гликозидлар диурезни - сийдик ажралишини кўпайтиради, яъни 
буйракка ҳам таъсир этади. Гликозидлар буйрак каналчаларида натрий ва у билан 
суюқликнинг организмдан чиқишини оширади. Ўпкада ҳам гемодинамика яхшиланади, 
шу туфайли газ алмашинуви ҳам асли ҳолига келади. Артериал қонда кислород ҳажми 
ошади, углекислота эса камаяди, тўқималар кислород билан етарлича таъминланади
уларда гипоксия, метоболик ацидоз камаяди, шу сабабли цианоз ҳам йўқолади, нафас қон-
томир марказларининг қўзғалувчанлиги камайиб, нафас қисиши ҳам ўтиб кетади. 
Юрак гликозидлари марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, 
бу ерда қўзғалувчанлик ва тормозланиш жараёнлари нормаллашади. Ёш болалар 
организми гликозидларга нисбатан камроқ сезувчан бўлади. Шунинг учун улар тана 
вазнининг ҳар бир килограммига катталарга тўғри келадиган ёки ундан ошиқроқ 
миқдорда тайинланади. Ёш болаларнинг гликозидларга камроқ сезувчанлиги уларга 
ҳужайралардан ташқари суюқлик кўпроқ бўлиши билан бирга 3 ёшгача бўлган болаларда 
юрак гликозидлари шифобахш миқдорда брадикардия пайдо қилмайди, чунки уларда 
вагус нервининг тонуси яхши ривожланмаган бўлади. Брадикардия бошланиши эса уларда 
заҳарланиш бошланганидан далолат беради. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish