Қон кетишини тўхтатувчи моддалар.
Турли сабаблар билан қон кетган
пайтларда уни тўхтатиш учун ивишини кучайтирадиган моддалар қўлланилади. Бу
моддаларнинг ҳаммаси қон ивишида иштирок этувчи омилларнинг ҳосил бўлишини
кучайтириб беради.
Кальций глюконат - қоннинг ивишини оширадиган доридир. Кальций глюконат -
қон ивишида иштирок этадиган препарат. Фармакологик хоссалари ва ишлатиладиган
ўрни жиҳатидан кальций хлоридга яқин туради. Кальций хлориддан фарқи шуки, кальций
глюконат тўқималарнинг некрозланишига сабаб бўлмайди ва шунинг учун ичиш ҳамда
венага юборишдан ташқари мускуллар орасига ва тери остига юбориш учун ҳам
ишлатилиши мумкин.
Кўнгил айниши, қайт қилиш, пульс тезлигининг ўзгариб қолиши сингари ножўя
таъсирларини ҳисобга олган ҳолда кальцийнинг шу иккала препаратини венага аста-секин
юбориш зарурдир.
Викасол (витамин К), аминокапрон кислота, контрикал ва қон маҳсулотларидан
ҳам қон кетишини тўхтатиш учун фойдаланилади.
Қон ивишига қаршилик кўрсатувчи моддалар
.
Натрий цитрат қонга тушганидан кейин протомбининг тромбинга айланиши учун
зарур бўлган кальций ионларини бириктириб олади ва шу билан қоннинг ивишига
тўсқинлик қилади. Бу препарат қонни консервалашда уни ивиб қолишидан сақлаш учун
ишлатилади. Натрий цитратни кўп тутган қон одамга қуйилса заҳарланишга олиб келади.
Гепарин, неодикумарин, синкумар, фенилин, ацетилсалисилат кислота ва
фибринолизин қон ивишига қаршилик кўрсатувчи моддалар ҳисобланади.
Томирларни кенгайтирадиган моддалар.
Булар амилнитрит, нитроглицерин, эуфиллин, папаверин, дибазол, магний сульфат
ва бошқалар ҳисобланади.
Нитроглицерин
- тиниқ, мойсимон суюқлик. Спиртдаги эритмалари ва
таблеткалари ишлатилади. Стенокардияда бир бўлак қандга томизилиб тил остига
қўйилади. Таблеткаси ҳам тил остига қўйилади. Қон босими паст одамларга берилмайди.
Валидол - ментол хидли, ёғли суюқлик, марказий нерв системасини
тинчлантиради ва оғиз бўшлиғидаги шиллиқ парда рецепторларини қитиқлаши
натижасида юрак ва мия томирларини рефлектор кенгайтиради. Тил остига таблеткасини
ва эритмасини қўйилади.
Эуфиллин -юрак тож томирларини кенгайтиради. Бронхлар мускулини кескин
бўшаштиради, сийдик ҳайдалишини яхшилайди.
Бронхиал астма, стенокардияда юрак астмаси ва инсультни даволашда
ишлатилади. Овқатдан кейин ичилади, 12 % ли эритмаси мускул ичига 2 млдан, 2,4 % мл
эритмаси 10-20 мл 20% ёки 40 % мл глюкоза эритмасига қўшиб венага секин - аста
юборилади.
Папаверин -гипертония, стенокардия, мигрень, эндоартерит, холецистит, спастик
колит, сийдик йўллари спазмасида, бронхил астмада ишлатилади. Таблеткаси ичилади, 1-2
% мл эритмаси тери остига 1-2 мл юборилади.
Дибазол
- томирларни кенгайтирувчи, спазмолитик, орқа мия функциясини
стимулловчи таъсир кўрсатади, гипертонияда ва спазмаларда ишлатилади.
Магний сульфат - тинчлантирувчи, тиришишга қарши спазмолитик, ични
юмшатувчи ва ўт ҳайдовчи таъсир этади. 25% мл эритмаси мускул ичига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |