2 маъруза: доришунослик режа



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/20
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#91927
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
ТБА маъруза-2

Пирозол унумлари ҳам худди салицилатлар сингари оғриқ қолдирувчи, иссиқни 
пасайтирувчи, яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши таъсирларга эгадир. Ўзининг 
активлиги жиҳатдан пирозол унумлари салицилатлардан устун туради. 
Анальгин - ўз хоссаси жиҳатдан амидопиринга қараганда анча фарқ қилади. 
Сабаби, анальгин бир мунча активроқ, оғриқ қолдирувчи, иссиқ туширувчи, яллиғланишга 
қарши таьсирларнинг бир мунча тезроқ бошланиши билан амидопириндан фарқ қилади. 
Лекин таъсирининг муддати жиҳатдан амидопириндан қолади. Унинг ножўя таъсири: 
лейкопения ва аллегик реакцияларга сабаб бўлади. 
Анальгин таъсири остида диурез (сийдик ажралиш) камайиб кетиши туфайли 
организмда сув тўхтаб қолиб, баданга шиш бўлиши мумкин. Лекин анальгин 
амидопиринга қараганда заҳарлилиги кам. Анальгин тўқималарни таъсирлантиради, 
шунинг учун иньекция қилинганида оғриқ пайдо бўлади. Ревматизмда ҳам қўлланилади. 
Нерв системасига таъсир этувчи моддалар. Бромидлар жумласидан седатив 
воситалар сифатида натрий бромид, калий бромид ва бромкамфора ҳаммадан кўра кўпроқ 
қўлланилади. Организмда бромидлар парчаланиб, эркин бром ионларини ажратиб 
чиқаради, шу ионлар марказий нерв системасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади ва 
седатив эффектни келтириб чиқаради.
Седатив воситалар сифатида бромидлар истерия, неврастения ва бошқа 
неврозларга даво қилиш учун кенг қўланилади. Бромидлар унчалик заҳарли эмас. Лекин 
организмдан секин-аста чиқиб кетадиган бўлганлиги учун бромидлар тўпланиб боради 
(кумуляция). Бромидлар кумуляциясида «бромизм» деб аталадиган сурункали заҳарланиш 
ходисаси юзага келади. Бромизм олий нерв фаолиятини сусайиб қолишига хос белгилар 
(апатия, уйқучанлик, хотиранинг сусайиши, терига тошмалар яъни хуснбузарга ўхшаган 
тошмалар тошиши), катарал ходисалар (конъюнктивит, тумов, йўтал) билан 
таърифланади. Бромизм ходисалари кўрингудек бўлса, бромидлар ичишни тўхтатиб 
қўйиш зарур. 
Бромидларни организмдан чиқишини тезлаштириш учун таркибида натрий хлорид 
кўпроқ (суткасига 10-90 г гача) бўладиган овқат, мўл-кўл суюқлик (суткасига 3-5 л гача 
сув) ичиш буюрилади. Бромизмнинг олдини олиш учун бадан терисининг тозалигига 
қараб бориш (тез-тез ювиниб туриш), оғиз чайқаб туриш ва мунтазам равишда хафтасига 
бир марта магний ёки натрий сульфат ичиш тавсия этилади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish