2-маъруза. Аналог имслар. Барқарор ток генератори (бтг) схемаси Дарлингтон жуфтлиги. Уилсон ток кўзгулари схемаси



Download 207,73 Kb.
bet3/4
Sana29.11.2022
Hajmi207,73 Kb.
#875124
1   2   3   4
Дифференциал кучайтиргич (ДК) деб икки киришга эга бўлган кучайтиргичга айтилади. Унинг чиқишидаги сигнал кириш сигналлари фарқига пропорционал бўлади.
8.8 – расмда содда симметрик ДК схемаси келтирилган. Кучайтиргич иккита симметрик елкага эга бўлиб, биринчи елка VT1 транзистор ва RК1 резистордан, иккинчи елка эса VT2 транзистор ва RК2 резистордан ташкил топган. Схеманинг дастлабки иш режими IЭ токи ёрдамида таъминланади. Бу токнинг барқарорлиги эса барқарор ток генератори (БТГ) томонидан таъминланади.

8.8 – расм.
Мазкур схема 8.5 – расмдаги схемага айнан ўхшашлигини кузатиш мумкин. Бунинг учун R2 ва R3 резисторларни VT1 ва VT2 транзисторлар билан алмаштириш ва R1= RК1, R4= RК2 деб ҳисоблаш керак. Агар RК1 ва RК2 қаршиликлар бир – бирига тенг бўлса ва VT1 транзистор параметрлари VT2 ники билан бир хил бўлса, у ҳолда бу схема симметрик бўлади.
Амалиётда тўртта уланиш схемалардан ихтиёрий биридан фойдаланиш мумкин: симметрик кириш ва чиқиш, симметрик кириш ва носимметрик чиқиш, носимметрик кириш ва симметрик чиқиш, носимметрик кириш ва чиқиш. Симметрик киришда кириш сигнали манбаи ДК киришлари орасига (транзисторларнинг базалари орасига) уланади. Симметрик чиқишда юклама қаршилиги ДК чиқишлари оралиғига (транзисторларнинг коллекторлари орасига) уланади.
Шуни таъкидлаш керакки, ДК кучланишлари қиймати (модули бўйича) бир – бирига тенг бўлган иккита манбадан таъминланади. Икки қутбли манбадан таъминланиш сокинлик режимида умумий шинагача транзистор база потенциалларини камайтиришга имкон беради. Бу ҳолат ДК киришларига сигналларни қўшимча сатҳ силжитиш қурилмаларини киритмасдан узатишга имкон яратади.
Иккала елка идеал симметриклигида кириш сигналлари мавжуд бўлмаганда (UКИР1=0, UКИР2=0) коллектор токлари ва транзисторларнинг коллектор потенциаллари бир хил бўладилар, чиқиш кучланиши эса UЧИК1,2 =0. Схема симметрик бўлганлиги сабабли, транзистор характеристикасининг сабабларга боғлиқ бўлмаган равишда ихтиёрий ўзгариши, иккала елка токлариниг бир хил ўзгаришига олиб келади. Шу сабабли схема баланси бузилмайди ва чиқиш кучланиши дрейфи деярли нольга тенг бўлади.
ДК иккала киришига фазаси ва амплитудалари бир хил бўлган сигнал (синфаз сигнал) берилса UКИР1=UКИР2 , елкаларнинг симметриклиги ва
БТГнинг мавжудлиги туфайли коллектор токлари ўзгармайди ва улар ўзгаришсиз ва бир - бирига тенглигича қолади.
IK1 IK2  0,5IЭ
бу ерда - эмиттер токининг узатиш коэффициенти.
Демак, коллектор потенциаллари тенглигича қолади, чиқиш кучланиши эса UЧИК UK1 UK2 0. Бу деганики, идел ДК синфаз кириш сигналларига сезирсиз.
Агар кириш сигналлари амплитудаси бўйича бир хил, лекин фазалари қарама – қарши бўлса, у ҳолда улар дифференциал деб аталади. Дифференциал сигнал таъсири натижасида бир елкадаги ток иккинчи елкадаги ток камайиши ҳисобига ортади IЭ1  IЭ2 , чунки токлар йиғиндиси доим IЭ(IЭ1 IЭ2 IЭ) . Бир транзистор коллектори потенциали камаяди, иккинчисиники эса худди шу қийматга камаяди. ДК чиқишида потенциллар фарқи ҳосил бўлади, демак, чиқиш кучланиши
UЧИК1,2 UЧИК1 UЧИК2 .
Умумий эмиттер уланиш схемасида ишлайдиган кучайтиргич таҳлили натижаларидан фойдаланган ҳолда, дифференциал сигнал (симметрик кириш ва чиқишга эга бўлган) нинг кучайтириш коэффициенти қийматини оламиз

Download 207,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish