2. Корхоналарни қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш



Download 0,74 Mb.
bet1/2
Sana13.12.2019
Hajmi0,74 Mb.
#29929
  1   2
Bog'liq
2 5422545719011575572

МУНДАРИЖА

бет


1.Кириш…....................................................................................................................5

2.Корхоналарни қурилиш жойини техник иқтисодий жиҳатдан асослаш.............8

3.Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи.................................................................11

4.Тайёр маҳсулот тавсифи........................................................................................14

5.Технологик ишлаб чиқариш усулларини тавсифлаш ва танлаш.......................17

6.Танланган технологик ишлаб чиқариш жараёнининг баёни………………..…19



6.1. Жараённинг физик - кимёвий асослари..................................................19

6.2. Технологик схема баёни...........................................................................23

7.Технологик ишлаб чиқаришдаги асосий жихоз ҳисоби ва баёни......................24



7.1Моддий ва иссиқлик ҳисоби.......................................................................24

7.2Асосий жихознинг ҳисоби.........................................................................29

7.3Механик ҳисоб...........................................................................................32

7.4Гидравлик ҳисоб........................................................................................32

7.5Асосий жихознинг баёни.........................................................................33

8.Технологик жараёнларни автоматлаштириш...................................................35

9.Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш..................................................38

10.Иқтисодий асослаш..............................................................................................41

11.Хорижий инвестициялар…………………………………………………..........54

12.Хулоса....................................................................................................................58

13.Адабиётлар............................................................................................................59

1.Кириш

Юртимизда иқтисодий ислохотлар жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Шунинг билан бир қаторда, ишлаб чиқариш кўрсатгичларининг кенгайиб бораётганлиги, рақобатбардош саноат корхоналарининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кўпкина чора тадбирлар махсулот сифатини яхшилаб боради.

Ўзбекистон президенти вазифаларини бажариш зиммасига юклатилган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи вақтида мамлакат олдида турган устувор вазифаларни айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев қайд этдики, Ўзбекистон кейинги йилларда эришилган юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини мустаҳкамлаб, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиши керак.

«Биринчидан, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш зарур. Миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш, банк тизимини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ва маҳаллий даражада бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш керак. Бунда четдан қарз олиш бўйича консерватив ёндашув сиёсатини давом эттириш, давлатнинг ташқи қарзи ҳаддан зиёд ошиб кетишига йўл қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг аввало ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга таяниш зарурлиги ҳақидаги узоқни кўзлаган стратегиясини давом эттириш билан боғлиқ», - дея қайд этган Шавкат Мирзиёев.

«Иккинчидан, нодир ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ва кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишимиз зарур», - деган еди президентимиз Шавкат Мирзиёев.

«Учинчидан, ташқи бозорларда рақобат ва беқарорлик кучайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида ҳам рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш алоҳида аҳамиятга эга», - дея қайд этган у.

«Ана шу мақсадда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, фермер хўжаликларининг экспортда иштирок этишини янада рағбатлантириш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Бу иқтисодий ўсиш, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш, аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва моддий фаровонлигини оширишнинг асосий локомотиви бўлиши керак», - деган Шавкат Мирзиёев.

«Тўртинчидан, биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб ва топшириқлари ижросини изчил давом эттириш даркор. Турли бюрократик тўсиқлар ва асоссиз текширувларни бундан кейин ҳам қатъият билан чеклаш зарур», - дея қўшимча қилган у.

«Бешинчидан, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа - Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ошириш дастурини бажаришдан иборат. Йил охирига қадар бир миллиондан зиёд янги иш ўринларини ташкил этишимиз зарур. Касб-ҳунар коллежларининг 480 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш масаласи алоҳида назоратни талаб қилади. Биз жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттирамиз», - дейди у.

«Олтинчидан, халқаро коммуникация тармоқларига уланган замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишни давом эттирамиз», - дея қайд этган Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев айтдики, бугунги шароитда энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш устувор аҳамият касб этмоқда.

«Бу соҳада қабул қилинган Миллий дастурга мувофиқ, телекоммуникация технологияларини, алоқа тизимлари ва инфратузилмасини янада ривожлантириш, информацион тизимлар комплекслари ва «Электрон ҳукумат» ахборот базасини шакллантиришимиз керак», дея қўшимча қилади у.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудларини комплекс ривожлантириш соҳасидаги ишларни давом эттириб, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент, Термиз, Наманган ва Урганч шаҳарларини ободонлаштириш бўйича мамлакат президенти томонидан қабул қилинган қарорларнинг амалда бажарилишини таъминлаш керак.

«Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги вазифа — кўп тармоқли фермерликни ривожлантириш, ҳар бир фермер хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашдир. Бу масалани биз мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг гарови деб ҳисоблаймиз», дейди у.

«Биз биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббускори бўлган қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ аҳолиси учун шаҳар даражасидаги турмуш шароитини таъминлайдиган намунавий уй-жойларни ва тегишли инфратузилмани қуриш бўйича дастурни фаол давом эттирамиз.



Энг муҳим йўналишлардан яна бири — жамиятимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, фуқаролик институтлари ривожланишини қўллаб-қуватлаш, сиёсий партияларнинг обрў-эътибори ва таъсирини ошириш, сайловчиларнинг овози учун рақобатни кучайтиришдан иборат», - дея қайд этган президентимиз Шавкат Мирзиёев

2 Корхонанинг қурилиш жойига техник иқтисодий жихатдан асослаш

Кафедра томонидан менга берилган малакавий битирув ишини мавзуси бўйича лойихалаётган ишлаб чиқариш объекти асосан - Фарғона вилояти Қувасой шахрида жойлаштириш мўлжалланган. Ишлаб чиқариш объекти аҳоли яшаш ҳудудидан 3-5 км узоқликда жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш объектидан чиқаётган заҳарли ва чиқинди газлар аҳоли яшаш пунктларига тескари ҳолатда шамол йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Замон талабига асосан техника ва технологияларни ривожланиб тараққий этаётган бир даврда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш саноатини аҳамияти жуда каттадир.

Менинг лойихам бўйича ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчи ишчи ва хизматчилар учун корхона томонидан уй – жойлар ва ётоқхоналар қурилган. Ишчи ва ходимларни ўз иш ўринларида ишлаб кетишлари учун махсус транспорт воситалари ажратиш мўлжалланган.

Ишлаб чиқариш корхонаси марказий темир йўл трассаси билан боғланган бўлиб хом – ашё ёки тайёр маҳсулот тўғридан – тўғри керакли манзилларга темир йўл орқали ҳамда автотранспорт воситалари ёрдамида истемолчиларга етказиб берилади. Қурилмалар учун эҳтиёт қисмлар темир йўллар ва транспорт воситалари орқали олиб келтирилади.

Лойихам бўйича мен танлаган регионда ишлаб чиқариш корхонаси ер ости ва ер усти оқава сувларидан маълум бир масофа узоқликда жойлашган. Шу сабабли чиқаётган оқава сувларни махсус тозалаш иншоатларида тиндирилиб, тозаланиб қайта ишлашга берилади. Ишлаб чиқаришда асосан артезиан сувларидан фойдаланилади.

Бундай жараёнларни тўлиқ ва узлуксиз равишда олиб бориш учун ишчи ва ходимларни маданий хордиқ чиқаришлари ва санаторий профилакторийлари доимий равишда ишлаб туради.

Ишлаб чиқаришни электр энергияси билан таъминлаш учун Марказий Осиё электр таъминлаш системасига уланган. Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун махсус ўт ўчириш бўлимлари ва газдан сақланиш бўлимлари қурилган. Тез тиббий ёрдам бўлимлари хамда озиқ овқат шахобчалари ва ошхоналар доимий равишда ишлаб туради.

Ишлаб чиқаришдаги жараённи тўлиқ олиб бориш учун малакали кадрлар керак, буни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш корхонаси қошида малакали кадрлар тайёрлаш ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда.

Қуйида ишлаб чиқариш қурилиш майдони ҳақида маълумотлар келтирилган:

сейсмиклиги - ГОСТ шкаласи бўйича 8 балл бўлиб, VSR 64 (meglegeb, спонар ва карпин) градуси бўйича VIII шкаласига тўғри келади.

иқлимий шароитлари - Қувасой ҳудуди иқлими континентал бўлиб, иссиқ ёзи ва мўтадил қиши билан ҳарактерланади.

3) ҳудуд тўртинчи континентал зона бўлиб, унинг учун қуйидагича параметрлар ҳарактерлидир.

- Ҳавонинг ўртача ҳарорати - 13оС

- Атмосфера ёғинлари ўртача миқдори - 134 мм.

- Энг совуқ даврдаги ўртача ҳарорат - - 7оС

- Энг совуқ 5 кундаги ҳарорат - - 15оС

- Энг совуқ кундаги ўртача ҳарорат - - 16оС

- Ўртача максимал ҳарорат - + 34оС

- Ўртача ҳарорат бўлганда иситиш сезонининг

узунлиги - 134 кун

- Иситиш сезонида ўртача ҳарорат - + 1,3оС

- Лойиҳа учун “А” параметрли вентиляция

қишки давр ҳарорати - - 15оС

- Лойиҳа учун “А” параметрли вентиляция

учун ёзги ҳарорат - + 32,2оС

- Лойиҳа учун “В” параметрли вентиляция

учун ёзги ҳарорат - + 36,2

- Ҳавонинг ўртача солиштирма намлиги

Июлда - 30 %

Декабрда - 68 %

Шамолнинг йўналиши ва ўртача тезлиги

Январда: Жанубий – шарқдан ўртача тезлик - 2 м/с

Июлда: Шимолий – ғарбдан ўртача тезлик - 10м/с

Намлик зонаси: қуруқ.

III регион, В турли ҳудуд учун шамол энергияси - 48кг/м2

регион учун қор қопламаси оғирлиги - 70кг/м2

Тупроқни музлаш чуқурлиги - 0,6 м

Ўртача атмосфера босими - 714 мм.симоб устунини ташкил этади..

Менинг лойихам бўйича келтирилган маълумотларга қараганда, мен лойиҳалаган ишлаб чиқариш объекти - ҳом-ашёга, энергетика ресурсларига яқин жойда жойлашган. Шунингдек, транспорт алоқалари ривожланган, ишчи кучи ва малакали мутахассислар билан таъминланган жойда жойлашиш тақдим қилинмоқда.


3. Хом – ашё махсулотлари тавсифи
Хом – ашё ёрдамчи материаллар ва уларни хоссалари .

Асбоцементли тулкинли шифер ишлаб чикариш учун кулланиладиган хом ашё куйдагилар ;

хризотиласбест 5 ва 6 нав ГОСТ 12871 буйича ;

асбоцементли тулкинли шифер ишлаб чикариш учун портландцемент ПЦ 400-Д-0 Н ГОСТ 10178 буйича;

Сув ГОСТ 2874 буйича ;

Ёрдамчи материаллар :

1) Техник шолча ИКШ ТУ 17 РСФСР 42-10692 буйича СБ: узунлиги =17500-19500 мм ; ени = 1550 мм, калинлиги 4-5 мм.

СМА: узунлиги =24000 мм; ени =2800 мм; калинлиги4-5 мм

Асбоцемерт плёнкасини ванналаридан уз юзасига сингдириб колиблаш барабанига узатишда кулланилади .

2) Сетка (тур) № 24 ТУ 3651-028-00279597 буйича СБ : эни = 1500+10 мм , СМА эни 2800+10 мм. 1 см2 юзада 372 та тегишиги бор. Асбоцемент пленкасини ванналаридан уз юзасига сингдириб техник колиблалаш барабанига узатишда кулланиланди.

3) Сетка (тур ) №2 ТУ 3651-028-00279597 буйича СВ ени = 1500 +10 мм , СМА ени = 2800+10 мм № 24 сетка асбоцемент пленкасини ванналардан уз юзасига сингдириб техник шолчага узатишда ёрдамчи сифатида кулланилади.

5)Калай ПОС –З0 ГОСТ 21930 буйича , цлиндирларга сеткани пайвандлашда кулланилади.

1 Асбест толасимон тузилишга ега булган, майдалаш ва езиш оркали кайта ишланганда жуда ингичка толаларга ажралиши ,хурпайиш ,узига цемент зарралараини бирлаштириш хусусияти булган минерал жисм хисобланади .Асбошифер коришма таркибида асбест цементли ,сувни узига сингдирувчи, бириктириб богловчи , махсулотни мустахкам ва сифатли ишллаб чикарилишида асосий вазифаларни бажаради.

Формуласи - 3Мg* 2SiO2*2H2O

Асбестнни асосий конлари

Баженов ( асбест ш. Свердлов обл)

Акдоврак ( Тува)

Киембай (Оренбург )

Молодежная ( Бурятия )

Асбоцементли тулкинли шифер ишлаб чикариш учу асосан А-5-50 ва А-5-65 навли хризотил асбест кулланилади . А-5-50 курсаткичлари :

4,8 мм ли галвирдаги колдик = 0%

1,35 мм ли галвирдаги колдик =50% ва ундан юкори

Чанг ва куйкум = 10%

Асбест ёпик биноларда маркалари буйича алохида сакланиши лозим .



2) Цемент

Цемент клинкер ва гипс тошини тегирмонда туйиш оркали ишлаб чикарилади, пневмотранспорт воситасида Ø= 11 м., Н = 17м V = 2069 тн. ли силосда йигилиб ЛФМ захира бункерларига узатилади.

Курсаткичлари:

Туйилиш даражаси (удельн. поверхность) = 230 – 290 м2/кг

Котиш даврини бошланиши = камида 1,5 соат

тугаши = камида 5 соат

Цемент тез котиб колмаслиги учун харорати 70ºС дан юкори булмаслиги лозим. Цемент тез котиб колиши колипланган асбоцемент газламасини эгилувчанлигини, бу эса уз урнида тулкинлаш хусусиятини камайишига олиб келади.

Клинкер таркиби:

CaO=1% гача

SO3=1,5- 3,5%

C3S=52%дан юкори

C3A=3-8%гача

MgO= 5% гача

Уч кальцийсиликатни котиш реакцияси

2(3CaoSiO2)+5H2O=3CaO2SiO2H2O+3Ca(OH2)+Q(Q=76 120kal/g)

Ушбу минерални котиш даври 1-1,5 йилгача давом этади.

Икки кальцийсиликатни котиш реакцияси

2(CaoSiO2)+3H2O=3,3CaO2SiO22,3H2O+0,7Ca(OH2)+Q

Ушбу минерални котиш даври 5-6 йилгача давом этади.

Уч кальцийалюминатни котиш реакцияси

2(3CaoAl2O3)+27H2O=2CaO Al2O38H2O+4CaO Al2O3 19H2O +Q

Алюмоферрит кальцийни котиш реакцияси



4CaOAl2O3Fe2O3)+13H2O=4CaOAl2O313H2O+Q

4. Тайёр махсулот тавсифи.

Асбоцементли тулкинли шифер – бу ананавий курилиш материали булиб, хусусий уйлар, жамоат уйлари, ишлаб чикариш хамда омборхона бинолари курилишида кенг ишлатилади.

Шифернинг афзалликлари:

Нархнинг у кадар баланд эмаслиги. Бошка том ёпиш материалларига нисбатан шифернинг нархи хозирги кунда хам хамёнбоп бўлиб турибди.

Янги инавацион том ёпиш материаллари сони кундан-кун ортишига қарамай шифернинг уларга рақобатбардош бўлиб туришига сабаб, ишлаб чиқариш технологиясининг такомилаштириб борилишига ва тўпланган эксплуатация малакасидир.

Ўрнатиш жараёнининг соддалиги. Шиферни томга ёпиш учун ёки вертикал юзага коплаш учун махсус ускуна ва дастгохлар керак емас.

Шифер хар хил мураккаб климатик шароитларга ва атмосферадан келадиган хар хил нурлар оқимига чидамлиди. Бу хусусият мамлакатимизнинг кўп регионларида том ёпиш материалини танлашда хал қилувчи фактор ҳисобланади.

Совуққа чидамлилиги. Шифер Крайней шимол шароитида хам ишлатилади ва ўзини кишнинг совуқ кунларига энг ишончли ва материаллардан бири сифатида тавсия қилди. Шифер совуқдан ёрилмайди ва синмайди, хамда хароратнинг кескин пасайиб қутарилишига хам чидамлидир.

Юқори зичлиги. Бу сифат шифернинг нисбатан яхши шовқин ютиш хусусиятини таъминлайди. Девор ёки томга ёпилган шифер шовқиндан ҳимояловчи восита вазифасини бажаради. Шифер бошқа материалларга нисбатан паст иссиқлик ўтказиш хусусиятига ега. Бу хусусият уйнинг ичидаги хароратни (кишда иссиқ, ёзда совуқ) жуда кам сарф билан сақлаб туриш имконини беради.

Инсон хаёт ива атроф мухит учун хавфсизлиги. Шифер ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида асбест ва цемент ишлатилади. Замонавий ўзбек шифер ишлаб чиқаришида тоза ва сифатли хом ашёдан фойдаланилади, шунинг учун олинган шифер махсулотлари инсон хаёт ива атроф мухит учун хавфсиздир.

Ёнғин хавфсизлиги. Шифер ёнмайди, у эримайди, ўтда ўзидан захарли газлар чиқармайди ва оловнинг тарқалишига тўсқинлик қилади.

Шифер – бу ананавий курилиш материали булиб, хусусий уйлар, жамоат уйлари, ишлаб чикариш хамда омборхона бинолари курилишида кенг ишлатилади.

Шифернинг афзалликлари:

Нархнинг у кадар баланд эмаслиги. Бошка том ёпиш материалларига нисбатан шифернинг нархи хозирги кунда хам хамёнбоп бўлиб турибди.

Янги инавацион том ёпиш материаллари сони кундан-кун ортишига қарамай шифернинг уларга рақобатбардош бўлиб туришига сабаб, ишлаб чиқариш технологиясининг такомилаштириб борилишига ва тўпланган эксплуатация малакасидир.

Ўрнатиш жараёнининг соддалиги. Шиферни томга ёпиш учун ёки вертикал юзага коплаш учун махсус ускуна ва дастгохлар керак емас.

Шифер хар хил мураккаб климатик шароитларга ва атмосферадан келадиган хар хил нурлар оқимига чидамлиди. Бу хусусият мамлакатимизнинг кўп регионларида том ёпиш материалини танлашда хал қилувчи фактор ҳисобланади.

Совуққа чидамлилиги. Шифер Крайней шимол шароитида хам ишлатилади ва ўзини кишнинг совуқ кунларига энг ишончли ва материаллардан бири сифатида тавсия қилди. Шифер совуқдан ёрилмайди ва синмайди, хамда хароратнинг кескин пасайиб қутарилишига хам чидамлидир.

Юқори зичлиги. Бу сифат шифернинг нисбатан яхши шовқин ютиш хусусиятини таъминлайди. Девор ёки томга ёпилган шифер шовқиндан ҳимояловчи восита вазифасини бажаради. Шифер бошқа материалларга нисбатан паст иссиқлик ўтказиш хусусиятига ега. Бу хусусият уйнинг ичидаги хароратни (кишда иссиқ, ёзда совуқ) жуда кам сарф билан сақлаб туриш имконини беради.

Инсон хаёт ива атроф мухит учун хавфсизлиги. Шифер ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида асбест ва цемент ишлатилади. Замонавий ўзбек шифер ишлаб чиқаришида тоза ва сифатли хом ашёдан фойдаланилади, шунинг учун олинган шифер махсулотлари инсон хаёт ива атроф мухит учун хавфсиздир.

Ёнғин хавфсизлиги. Шифер ёнмайди, у эримайди, ўтда ўзидан захарли газлар чиқармайди ва оловнинг тарқалишига тўсқинлик қилади.


Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish