Нафақа ва ижтимоий хизматларнинг тарқоқлиги
Қайд етиш жоиз, ногиронлиги бор кишиларга БМТнинг қўшма дастури доирасида назарда тутилган ижтимоий ҳимояни тақдим етиш учун, «нафақа + хизматлар» интеграцияланган ёндашувини бошқаришни ижтимоий нафақаларни тайинлаш (ҳозирда бу Молия вазирлиги компетенсиясига киради) ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш ваколатларига ега бўлиши мумкин бўлган ягона идорасиз самарали амалга ошириш қийин.
Ижтимоий ишчилар ушбу жараёнда муҳим аҳамиятга ега ва енг паст даражаларда ижтимоий нафақаларнинг зарурлигини индивидуал тарзда аниқлашади.
Икки фарзандидан бирида ногиронлик мавжуд бўлган ишламайдиган ёлғиз онадан иборат оилани кўриб чиқамиз. Ўзи ва болаларини камбағаллик ва ижтимоий заифлик доирасидан олиб чиқиш учун, аёл болалар парвариши бўйича ижтимоий нафақа, ногиронлиги бор болани тўғри реабилитация қилиш ва парваришлаш бўйича ўқиш, бандликка кўмакка (уйда ишлайдиган иш бўлиши мумкин) ва бошқа ижтимоий хизматларга муҳтож.
Буларнинг барчаси мавжуд бир қанча идораларнинг аралашувини талаб қилади — маҳалла қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқалар.
Лекин, мазкур идоралар ўртасида координация ва комплекс ёндашувнинг йўқлиги сабабли, чекланган муддатга ажратиладиган нафақа камбағалликдан чиқиш учун йетарли емас, зарурий ижтимоий хизматларни олиш учун еса аёл турли инстансияларга мурожаат қилиши керак.
Ногиронликни тиббийлаштириш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги бошқарувида «Мурувват» интернат-уйлари ва ногиронлиги бор кишилар учун мўлжалланган республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари бор. Ногиронлиги бор кишиларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш функсияларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиш, келгусида ногиронликни тиббийлаштириш ва уни одам организмидаги функсияларнинг бузилишига тенглаштиришга олиб келади. Шу кунларда президент агентликни Вазирлар маҳкамаси тузилмасига ўтказиш ҳақидаги режаларни маълум қилди.
Ногиронлиги бор катта ёшдагилар ва болалар, шунингдек, уларнинг васийлари фақатгина тиббий хизматларга емас, балки таълим хизматлари ва муносиб ишга жойлашишга муҳтож. Ногиронлик — бу фақатгина тиббий емас, балки биринчи навбатда салбий стереотип ҳамда атроф-муҳитдаги ноқулайликлар уйғунлигида юзага келган ижтимоий еволюцион тушунчадир. Ушбу тушунча Ногиронлиги бор кишиларнинг ҳуқуқлари ва ногиронликнинг ижтимоий модели ҳақидаги Конвенсияга асосланган, президент бунга ўтишнинг зарурлигини ўзининг 29 декабрдаги Олий Мажлисга бўлган мурожаатномасида қайд етган еди.
Do'stlaringiz bilan baham: |