Карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини марказлашган ҳолда қўллаб-қувватлаш
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъйектлари ва маҳалла институтини кенг жалб қилиш амалиёти ҳам самарали ташкил етилганини таъкидлаш жоиз. Юзага келган вазиятда қисқа муддатда барча критик ресурсларни жамлаш ва уни марказлаштирилган ҳолда аҳолига самарали тарзда йетказишда авваламбор енг заиф қатламлар, ишсиз қолганлар, даромад манбаидан айрилганлар ва бошқа қатламалар чекловларсиз хавфсиз ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди.
Бунда нафақат давлат идоралари балки кўп сонли кўнгиллилар, хомийлар ва тадбиркорлик субъйектларининг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил етилди. Тошкент шаҳрида ва ҳудудларда озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни қабул қилиш ва сақлаш учун махсус павилонларда ёрдам олишнинг аниқ тизими ишга туширилди.
Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий ташаббуслар
Карантин даврида аҳолини фаол иш билан банд қилиш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар, фермерлар ва банклар томонидан бир қатор ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда:
• камбағал оилаларга томорқада екин екишга ёрдамлашиш, уларга қорамол ва парранда тарқатиш ҳамда касаначиликни йўлга қўйиш;
• Тошкент шаҳрида хусусий банклар туманларга бириктирилиб тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак бериш;
• карантинга қадар ишсиз бўлган ва кунлик даромад асосида яшаб келган кўплаб фуқаролар фаол меҳнат орқали иш билан таъминлаш;
• барча ҳудудларда сервис соҳасини ривожлантириш;
• ишлаб чиқарувчи корхоналарга товарларини аҳолига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишни рағбатлантириш;
• тижорат банклари аҳолига уй-жойларни ремонт қилиш ҳамда автотранспорт, маиший техника ва бошқа товарларга кредитлар беришни кенгайтириш;
• онлайн технологиялар орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун даромадларини олиш учун зарур шарт-шароит ва йенгилликлар яратиш;
• оилавий ва уй шароитидаги ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича имтиёзлар бериш ва маҳсулотларини сотишга кўмаклашиш.
Таклиф етилган ташаббуслар ҳар томонлама самарали бўлиши учун, инқироздан кейинги даврда иқтисодий жиҳатдан барқарор ва янада кучли бўлиш учун аҳоли, давлат ва бизнес ўртасида узвий алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўзаро ишонч ошиши, бизнеснинг ижтимоий масъулияти ошиши ижобий самара бериши кутилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси биринчи навбатда аҳоли саломатлигига енг катта устуворлик берилгани ва бу бўйича барча имкониятлар тўлиқ сафарбар етилганлиги натижада қисқа муддатларда карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилинишига еришилди.
Шу билан бирга, иқтисодиётнинг ва барча тармоқлари, банклар, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъйектлари фаолиятини таъминлаш бўйича кўплаб замонавий ва самарали механизмлар ишлаб чиқилди. Aҳолини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш чоралари тизимлаштирилган ҳолда йўлга қўйилди. Иқтисодий фаол аҳолининг барча қатламлари учун кенг кўламли қўллаб-қувватлаш чораларининг жорий етилиши пандемиядан кейинги даврда миллий иқтисодиётимизнинг барча тармоқлари барқарорлигини таъминлаш билан бирга жорий етилаётган йенгилликлар, имтиёзлар ва ташаббуслар евазига рақобатбардошликни ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |