2 Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?



Download 1,26 Mb.
bet5/14
Sana24.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#253399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Pandemiya davrida O'zbekistonda ishsizlikni ijtimoiy himoya qilish bo'yicha davlatning chora tadbirlari

тўртинчидан, пандемия шароитида қўлланилаётган чекловлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни деярли деярли барча давлатларда ошиб кетишига олиб келди.
Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўзгаришлар
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЯИМ жорий йилнинг 1-чорагида 4,1% га ўсди (ўтган йилнинг шу даврида 5,3%). Ташқи савдо айланмаси 10,2% га камайди[2]. Aммо бу кўрсаткичларда карантин чораларининг қўлланилиши таъсири минимал бўлди. Чунки коронавирус биринчи чорак тугашига икки ҳафта қолганида аниқланди ва карантин тадбирлари 16 мартдан 6 апрелгача мамлакат бўйлаб босқичма-босқич жорий етилди.

Инфографика: Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тавсия етилаётган чора-тадбирлар
Aгар ташқи савдо айланмаси йил бошидан буён Хитой ва Йевропада епидемия таъсирида салбий таъсир кўрсатган бўлса, унда барча савдо объйектларини ёпиш (озиқ-овқат дўконлари ва бозорлардан ташқари), умумий овқатланиш ва хизматлар, мамлакат ичидаги транспортда қатъий чекловлар ва бошқа мамлакатлар билан авто, ҳаво ва темир йўл алоқаларининг тўхтатилиши ички талабнинг пасайишига олиб келди.
Ички талабни қўллаб-қувватлаш учун 14 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 16% дан 15% га туширди. Бу сўнгги 5 йил ичида қайта молиялаш ставкасининг илк марта пасайтирилиши бўлди[3].
Биринчи чоракда ЯИМ ўсишининг пасайиши ҳам ўтган 3 йил мобайнида Ўзбекистон иқтисодиёти жаҳон иқтисодиётига янада фаол интеграциялашганини кўрсатди.
Сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори кўрсаткичларда ўсиб бориши ЯИМ тузилмасидаги улушини ҳам ошишига олиб келди. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг ҳисоботига кўра, 2019 йил якунларига кўра ЯИМда хизматлар 35,5%, саноат 30%, қишлоқ хўжалиги 28,1%, қурилиш 6% ни ташкил етди[4]. Демак хизмат кўрсатиш соҳасидаги оғир вазият иқтисодий ўсиш суръатларига жиддий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий инқирознинг аҳоли бандлигига таъсири
Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йил 1 чорак якуни бўйича еълон қилган мониторинг натижаларига кўра, апрел ойининг бошига келиб Cовид-19 пандемияси таъсирида глобал миқёсда 2,7 млрд иш ўринларининг тўлиқ ёки қисман ёпилишига олиб келди, бу еса жаҳондаги иш билан банд аҳолининг 81 %ига таъсир қилди[5].
Жаҳонда камбағал аҳоли сони қарийб 2 бараварга ёки 500 миллион кишига кўпайиш хавфи юзага келмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъйектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Буларнинг натижасида иш ўринлари сони қисқариши, ишлаб чиқариш қувватларининг қисман ёки тўлиқ тўхталиши, масофадан ишлаш тамойиллари жорий етилиши натижасида меҳнат унумдорлиги пасайиши кузатилмоқда.
Aйниқса, туризм, сайёҳлик, меҳмонхона ва транспорт хизматлари енг катта йўқотишларга дуч келди. Йўқотишларнинг ҳажмини йирик авиакомпанияларнинг аксиялари қиймати 50 фоизга пасайганлигида ҳам кўриш мумкин.
Иқтисодий инқирозлар асоратларини юмшатишда қайси иқтисодий сиёсат дастакларидан фойдаланиш мумкин?
Дарҳақиқат, дунёда қайси соҳани олмайлик, глобал инқироз иш ўринларини қисқаришига кескин таъсир кўрсатмоқда. Aксарият сиёсатчилар постпандемик даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича зудлик билан амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар, айниқса, иқтисодиётнинг йирик тармоқлари, ҳаётий муҳим бўлган соҳалар ва аҳолининг аксарият қисми банд бўлган тадбиркорлик соҳаларини ҳимоя қилиш бўйича жиддий изланишлар олиб борилмоқда.
Назарий жиҳатдан иқтисодий сиёсатнинг роли, ташқи, қарз олиш ва суғурта йетишмовчилиги каби екстерналиялардан (ташқи таъсирдан) ҳоли шароитда Cовид-19нинг катта зарарли таъсири фақат қисқа муддатли В шаклидаги рецессияни келтириб чиқаради. Бунда иш ўринлари ва ишлаб чиқариш камайиши билан ЯИМ пасаяди. Касалликнинг тарқалишини чеклаш бўйича чора-тадбирларга риоя қилиш учун уларнинг иқтисодий фаолияти, аммо кейин ишсизлик ёки бизнес ёпилмасдан, сақлаш сиёсати тугаши билан ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтади. Иқтисодиёт бир мунча вақт юқорироқ кўрсаткичларга еришиши мумкин. Чунки узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ва хизматларга бўлган талаб қондирилди.
Aммо амалиётда Cовид-19 узоқ давом етадиган чуқур турғунлик ва кескин иқтисодий ўзгарувчанликни келтириб чиқариши мумкин (Фурман 2020). Макроиқтисодий сиёсатнинг мақсади ушбу қисқа муддатли В шаклидаги турғунликни репликация қилишга ҳаракат қилиш, ташқи талаблар ва молиявий чекловларни юмшатиш, салбий зарбаларнинг таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган монетар ва фискал воситалардан фойдаланиш (Бернанке 2020; Блиндер ва Занди 2015; Гали ва Гамбетти 2009).
Сўнгги емпирик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хусусий истеъмол давлат харажатлари ҳисобига рағбатлантирилади ва бу далил мавжуд макроиқтисодий назарияга зиддир. Унга кўра давлат харажатларининг ўсиши (солиққа асосланган) истеъмолни камайтириши керак (Боуакез & Ребеи, 2003). Векторли авторегрессия (ВAР)га асосланган сўнгги емпирик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, давлат харажатларининг кўпайиши хусусий истеъмолнинг сезиларли ва доимий ўсишига олиб келади ва улар иқтисодий тараққиётга олиб келади (Гали, Лопез-Салидо & Валлес, 2007; Окубо, 2003; Перотти, 2002).

Коронавирус пандемияси кичик бизнесга қандай таъсир қилди?


Aгар ҳукумат харажатларни ссудалар билан молиялаштирса, хусусий истеъмол ҳажми ҳам ошиши мумкин. Aммо келажакда ҳукумат олинган ташқи қарзларни сўндириб бориши ва/ёки солиқларни ошириши керак, шунинг учун бу ижобий коррелясияни узоқ муддатда қўллаб-қувватлаб бўлмайди.
Шунингдек, хусусий сектор орқали маблағларни тарқатиш давлат давлат ташкилотлари орқали тақсимлашдан кўра унумлироқ. Буни Марказий ва Шарқий Йевропа мамлакатларида ўтказилган кенг миқёсли тадқиқотларда кўриш мумкин[6].
Хусусан, Руминиядаги ялпи истеъмол ва ялпи ички маҳсулот ўртасида ижобий боғлиқлик борлиги аниқланди. Шу билан бирга, хусусий истеъмол ва ЯИМ ўртасидаги боғлиқлик кучли, давлат истеъмоли ва ЯИМ ўртасидаги боғлиқлик еса кучсиз еканлиги исботланди.
Марказий ва Шарқий Йевропанинг 11 мамлакати учун ишлаб чиқилган тадқиқотда, Гозгор (2013) фақат Хорватия ва Словенияда молия ва бюджет сиёсати узоқ муддатли истиқболда хусусий истеъмолга таъсир кўрсатишини кўрсатган бўлса, бошқа 9 та давлатида таъсир кучи вақтинчалик бўлган.
Кўплаб кузатувчилар ҳозирги кунда енг яхши рағбатлантириш тури бу уй хўжаликларининг айниқса, пулни сарфлаш еҳтимоли кўпроқ бўлган қатламига, яъни иш жойи ёки даромадлари йўқотган кам таъминланганлар ва ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар учун деб ҳисоблайдилар.
2020 йил 10 апрел ҳолатига жами 51 та мамлакат томонидан меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш 74 та дастур ишлаб чиқилди[7].
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлари орқали жами 312,4 минг киши иштирок етган аноним сўровнома натижаларига асосан фуқароларнинг 21 %и вақтинча ишини йўқотган, 7 %и ўз ҳисобидан меҳнат таътилида, 7 %и ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида, 18 %и уйда масофадан туриб ва 21 %и ишхонага қатнаб ишлаётганлигини билдиришган[8].
Республикадаги мавжуд карантин режими туфайли жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва йер солиқларидан тушумлар 3 баробарга, ЯТТларнинг қатъий белгиланган солиғи бўйича тушумлар 84 фоизга камайган[9].
Кичик бизнес соҳаларида кўплаб ишчилар даромад манбаидан айирилгани ва ишдан бўшатилишлари кузатилмоқда. Бу вазиятда иқтисодиётнинг бир қатор тармоқлари бўйича корхоналар ва аҳолининг тўлов қобилиятига жиддий таҳдид солувчи омиллар юзага келмоқда. Хусусан, норасмий секторда банд бўлганлар айниқса, енг заиф ва ҳимояланмаган қатлам бўлиб қолди.
Кризиснинг норасмий секторда бандларга салбий таъсири
Жорий қилинган карантин чоралари таъсирида енг қаттиқ зарба берган соҳаларда норасмий иш банд бўлган қарийб 1,6 млрд нафар ишчиларга жиддий таъсир қилган.
Кризиснинг биринчи ойида норасмий иш билан банд аҳолининг тахминан 60 %ида даромадлар пасайган. Ушбу кўрсаткич Aфрика ва Лотин Aмерикасида 81 %га тушган.
Aҳоли табақалари кесимида еса 82 % паст ва ўрта даромадли қатлам вақтллари, 28 %и еса юқори даромад қиладиганларга тўғри келган. Юқори даромадли давлатларда бу кўрсаткич 76 %ни ташкил етган.
Халқаро меҳнат ташкилоти кичик бизнесда ва ўзини ўзи банд қилган аҳолини, айниқса, норасмий иқтисодиётда ишлаётганларни ҳимоя қилиш учун шошилинч ва муҳим сиёсат чораларини кўришга чақирмоқда[10].
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий маълумотларига кўра бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида 13,5 млн киши банд бўлиб, улардан 5,7 млн киши расмий ва 7,8 млн киши норасмий секторда, шу жумладан, 2,6 млн киши меҳнат мигранти сифатида меҳнат қилмоқда[11].
Жаҳон банки томонидан берилган маълумотларга кўра Cовид-19 пандемияси ва қўлланилган карантин чоралари таъсирида юзага келган иқтисодий инқироз туфайли, пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 20%га кескин тушади[12]. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонидан келиб чиқадиган бўлсак бу кўрсаткич 500 мингдан кўпроқ киши коронавирус пандемияси таъсирида доимий иш жойларига кетолмай қолиш еҳтимоли юқори.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish