2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


THE ROLE AND PROBLEMS OF GROWING PERSONNEL IN THE LABOR MARKET IN THE



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   352
Bog'liq
Профессионал

THE ROLE AND PROBLEMS OF GROWING PERSONNEL IN THE LABOR MARKET IN THE 
SYSTEM OF PROFESSIONAL EDUCATION 
Abstract: 
The article presents the main problems faced by graduates of educational institutions in the 
process of employment in the labor market after the education system, and the main ways to solve them. 
Keywords.
Professional, labor market, competitive, personnel, technology, trend, education, intellectual, 
psychology 


101 
Мамлакатда йилдан йилга юз бераётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар барча 
соҳалар сингари таълим соҳасини ҳам чеклаб ўтмаябди. Бу ўзгаришлар профессионал таълим тизими 
ва унда фаолият юритаётган кадрларнинг билим ва малакасига бўлган талабни ҳам оширмоқда [1]. 
Бугунги кунда дунёда касб-ҳунар таълими тизими кундан-кунга ривожланиб бораётган 
замонда қуйидаги тенденцияларни қамраб олмоқда: 
-
Жамият тараққиётининг тезлашиши натижасида одамларнинг бу муҳитга тезда мослашиши 
ва замонавий билимларни эгаллашишига кўмаклашиш учун умр бўйи ўқиш таълим 
стратегиясини амалга ошириш; 
-
Ёшлар орасида замонавий билимлар тарғиботни кенгайтириш орқали жахонга рақабатбардош 
кадрларни тайёрлаш; 
-
Таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларнинг билим ва малакаларига мос 
равишда доимий рағбатлантириб бориш. 
Шу билан бирга, касб-ҳунар таълими кадрларига бўлган талаб, меҳнат бозоридаги бўлган 
талаб ва эҳтиёжга таянади. Шу сабабли, ишчи кучини шакллантиришда, унинг интелектуал 
салоҳияти, касбий қобилятлари, билим даражасига эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. 
Ёшларни кейинчалик иш билан таъминлашда турли муаммоларга дуч келмаслик учун таълим 
муассалари касбга ўргатаётган даврда ўқувчиларда касибий тайёргарлик даражасини, замонавий 
ахборот техналогияларини мукаммал эгаллашларини, иш жараёнида турли ўзгарувчан шарт-
шароитларга мослашиш қобиляти ва бошқа меҳнат мезонларига тайёрлаб боришлари керак [2]. 
Ёшлар меҳнат бозори тадқиқотчилари сўнгги йилларда иш билан таъминлаш марказларига 
мурожаат қилган таълим муассалари битирувчиларини кузатиб, уларнинг психологик кайфиятини 
таҳлил қилиб, бугунги кун ёшлари аввалгисидан билим ва савия жиҳатидан сезиларли фарқ 
қилишини такидламоқдалар. 
Ҳозирги даврда ёшлар меҳнат бозоридақуйидаги муаммоларга дуч келмоқдалар: 
1.
Ёшларда касбий-амалий билимларнинг етишмаслиги; 
2.
Касб-ҳунар таълими тизимида ўқитишда ҳудудий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатларни 
ҳисобга олинмаганлиги; 
3.
Корхона ва ташкилотларда ёш мутахассислар ва ишчиларнинг меҳнат шароитига 
мослашишлари учун керакли дастурларнинг мавжуд эмаслиги; 
4.
Малака даражасининг иш берувчилар талабларига мос келмаслиги; 
5.
Ўрта маҳсус ва олий таълим тизими битирувчиларига давлат ташкилотларидан 
буюртмаларнинг камлиги; 
6.
Давлат корхоналарида иш ҳаққининг паслиги; 
7.
Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш. 
Юқорида келтирилган муаммоларни баратараф этишда қуйидаги масалалар ечимини топиш зарур: 
1.
Миллий ва албатта жаҳон меҳнат бозорига рақобатбардош билимли кадрлар тайёрлаш 
тизимини ривожлантириш; 
2.
Иш жараёни даврида кадрларни ўзгарувчан шароитларга мослашиш қобилятини 
шакллантириш; 
3.
Замонавий техника воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, ҳорижий тилларни 
ўрганиш имкониятларини кенгайтириш; 
4.
Меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ошириш; 
5.
Давлат корхоналари томонидан ишчи кучига бўлган талабларни ошириш ва иш ўринларини 
кенгайтириш [3]. 
Ҳар қандай ривожланган жамиятнинг ҳар бир аъзоси ва ҳар бир ёш фуқороси умумий ва 
касбий билим олиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун фуқороларга жамиятда билим олиш 
учун тенг имкониятлар яратилиши зарур. Бунда касб-ҳунар таълими тизими ижтимоий муҳитдаги 
доимий ўзгаришларга мослашиб бориши зарур. Бу ўзгаришлар таълим тизимига таъсир қилувчи 
турли, яъни таълим муассасасининг бошқарув тизимидаги ўзгаришлар, иқтисодий таъсирлар, кадрлар 


102 
тизимидаги ва бошқа омиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай омиллар таъсирида касб-ҳунар 
таълими тизимининг самарадорлиги ўсади ва унада билим олаётган кадрлар билим даражаси ошиб 
боради. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони 
2.Алиев Ю. Б. И др. Содержание образования как отражение потребностей современной 
образовательной сферы. Теоретические исследования в 2001 году: Материалы научно – практической 
конференции/Под ред. Мясникова В. А. –Сост. Овчинников А. В.- ИТОП РАО, 2002. 354с. 
3.Ломакина Т.Ю. Современный принцип развития непрерывного образования. – М.: Наука, 2006. – 
221 с 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish