2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Keywords:
grammar, lingvodidactic, speech development, linguistic materials, creative-
intellectual, form, mechanism, methodology, purpose, concept. 
Жаҳонда таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 
2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “ўқитиш ва касбга тайёрлашда турли хил 
таълим олиш имкониятларини кучайтириш ва кенгайтириш”
10
каби муҳим вазифалар белгиланди. 
Шунга кўра таълим тизимида ўзга тилнинг грамматик материалларини ўргатишни самарали ташкил 
этиш, таълим мазмунининг лингводидактик ва методик асосларини такомиллаштириш, ушбу 
материалларни ўргатиш ва нутқ ўстиришга доир самарали иш турлари, машқлар тизимини ишлаб 
чиқиш ҳамда жорий этишга алоҳида аҳамият қаратилмокда. 
Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим муассасаларида туркман тилини ўқитишда дарсдан 
ташқари тадбирларнинг роли, мақсади ва вазифаларига аниқлик киритиш муҳимдир. Бунинг учун 
баъзи манбалар ва фикрларга мурожаат қилиш, улардан дарсдан ташқари таълим жараёнида 
фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш ҳам ижобий самара беради.
Масалан, “таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзбек тилидан ўтказиладиган 
дарсдан ташқари ишларнинг турли ўқувчиларнинг нутқини ўстириш нуқтаи назаридан ўрганиб 
чиқилса ҳамда нутқ ўстириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мазмунини ташкл этиш 
ва нутқ ўстириш методлари белгиланса, ўзбек тили дарсларида олинадиган билим, кўникма ва 
малакаларни турли таълимий-тарбиявий тадбирлар орқали мустаҳкамлаш кўзда тутилиб, дарсдан 
ташқари машғулотларда ҳам ўқувчиларнинг сўз бойлиги, грамматик билими ошириб борилса, тайёр 
гаплар, матнларни қуруқ ёд олдирмай, сўзлаш ва ёзиш машғулотлари ўқувчиларнинг ижодий-
интеллектуал тайёргарлиги асосида ўтказилса давлат тилини ўқитишдан кўзланган таълимий-
тарбиявий мақсадга самарали эришиш мумкин”, – деб ҳисоблайди, педагог олима Г.Мухамеджанова. 
[1]
Демак, олиманинг ушбу фикрларидан келиб чиқиб ва намуна олиб, туркман тилини дарсдан 
ташқари ўргатишнинг шакл ва механизмларини шакллантириш мумкин бўлади.
Ўқувчиларни ижодий фикрлашга ўргатишда ёзма ишнинг баён, иншо турлари муҳим 
аҳамият касб этади. Баённинг, айниқса, ихчам баён, қўшимча топшириқли баён, ижодий баён
турлари, иншонинг ижодий иншо тури, ўқувчиларда ижодий фикрлаш малакасини юксалтиришга 
хизмат қилишидан ташқари, уларда тўғри нутқ тузиш кўникмасини ҳам шакллантиради. Барча 
турдаги ёзма ишлар ўқувчиларнинг она тили дарсларида олган билимларини амалиётга татбиқ 
қилувчи муҳим омил ҳисобланади. [2] 
Ўқувчилар ижодий асарларни таҳлил килиш жараёнида, унинг мазмунида илгари сурилган 
ғояларни англаб олишга алоҳида эътибор қаратадилар. “Адабиёт” дарсларида ўқувчилар 
ёзувчиларнинг шахси, ҳаёт ва ижод йўллари бўйича маълумотлар билан танишадилар. Бу босқич 
ёзувчи шахсини ўрганиш учун услубий ёндашув жараёнини тўлақонли олиб боришда катта 
имкониятлар яратади. Ёзувчи шахсини ўрганишда, унинг ҳаёт йўли ҳақидаги маълумотлар,
асарларидан келтирилган матнлар асосий манба сифатида хизмат қилади. Ўқитувчи асар бўйича 
қўшимча маълумотлар беришга ҳам ҳаракат қилади. Ўқувчилар эътибори ёзувчининг ҳаётидаги энг 
муҳим воқеалар, дунёқарашига ижобий таъсир этган ҳодисаларга жалб этилади. Шундагина 
уларнинг асар қаҳрамонлари орқали ёзувчининг ҳаётга муносабатини, дунёқарашини, тил ва 
маданиятга бўлган муносабатининг таърифлаш қийин бўлган сабабларини илғай олишларига эришиш 
мумкин. 
Ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини ривожлантиришда асосий ва бош манба ўрганилаётган 
тилнинг лисоний материаллари, яъни, унинг лексикаси ва грамматикасидир. Бошқача айтганда, 
ўқувилар сўз ва грамматик воситаларни билиб олишлари, маъно қирраларини тушуниб етишлари 
10
Incheon declaration/ Education 2030: Towards inclusive and equiiable quality education and lifelong 
learning for all (Word Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Repulic of Korea. http:// 
unesdoc.uneco.org)


75 
ҳамда амалий эгаллашлари даркор. Дарсдан ташқари олиб бориладиган ишлар мухтор вазифани 
бажармай, бу ишлардан ўйланган тарбиявий мақсадлар қатори, ўқувчиларнинг ўзбек тили дарсларида 
эгаллаган нутқ малакаларини янда ривожлантириш мақсадини ҳам кўзда тутади. 
Маълумки, нутқ ўстириш ишлари маълум сўз ва грамматик воситалар бойлигига, гап тузиш 
малакаларига, матн яратишга доир билим ва малакаларни эгаллашга асосланади. Грамматикага доир 
материаллар гап тузиш ва матн ярата олиш даражасида эгалланади. Бу материаллар “Ўзбек тили” 
ДТСида аниқ кўрсатилган.
11
Ўқувчи шахсининг ички маънавий дунёси кўп ҳолатларда унинг нутқида акс этади. Ички 
маънавий дунё тил билиш даражасининг қанчалик тартибда эгалланган механизмларини намоён 
этади.
Мазкур мулоҳазалардан келиб чиқиб, сўнгги вақтларда халқ таълими тизимида тил ўргатиш 
муаммолари билан боғлиқ услубий ишларнинг меъёрий талаблар жиҳатидан ҳал этилиши қай 
даражада олиб борилганини кўриб чиқиш ва тизимда амалга оширилган ишларни таҳлилларимиз 
нуқтаи назаридан услубий жиҳатдан баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган хулосага келдик.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish