Германия. Аввалги таълим ва кириш шароитлари фарқ қиладиган магистратуранинг учта
тури мавжуд. Биринчи тур – жуда кенг тарқалган – «кетма-кетлик» магистратура йўналиши. Унга
фақат шу мутахассислик бўйича бакалавр дипломига эга бўлган талабалар кириши мумкин. Иккинчи
босқич - магистратуралар “кетма-кетлиги”да талабалар мутахассислигини амлаштириш мумкин,
унинг ўзаги бакалавр таълими билан боғлиқ бўлмаган даража олиши мумкинлигидир. Учинчи тур –
магистратура, «малака ошириш», – иш тажрибага эга кишиларга мўлжалланган ва у олий таълимни
бир қисмини амалга оширади. Тартиб бўйича магистратуралар дастурлари 4 семестр (айрим
ҳолатларда 2 семестр) давом этади. Дастурлар тузилмаси модулли. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини
мавзуларини йирик компаниялар тавсия қилади ва университет ёки кафедралар илмий изланишлари
доирасида бажарилади.
Франция. Магистратура ўз навбатида қуйидаги иккита кўринишига
бўлинган таълимнинг учинчи цикли ҳисобланади:
– предметларни назарий ўрганиш якунлари бўйича магистрлик диссертациясини ёзиш
кераклиги;
– мутахассисликни амалий ўрганишда бўлажак магистрлар ишлаб чиқариш амалиётини (5-6
ой) ўтиши ва унинг бориши бўйича ҳисоботларини тақдим этиши. Магистратурага талабаларни
саралаш, уларнинг шахсига доир маълумот(ишлар)лар асосида ўтказилади. Якун бўйича юқори балл
кейинги таълим циклига кириш учун талабанинг имкониятларини оширади. Магистратурада таълим
олиш муддати – 5 қисмга бўлинадиган бир академик йил: биринчи семестрда иккита, иккинчи
семестрда иккита қисм, бешинчи қисм диссерация билан ишлаш учун мўлжалланган.
Хитой. Хитойда барчаси давлат ўқув юртлари бўлсада, барчаси учун ягона дастурлар йўқ. Хитойда
олий таълим тизимининг айрим даражалари Американикига ўхшайди. Магистратурада ўқишни
давом эттириш учун талаба бакалавр даражасини олиши керак, кейин магистратурадаги таълим
одатда икки-уч йил давом этади, бу вақтда талаба ёзма ва оғзаки имтиҳонлар топшириши керак,
диссертация ҳимоя қилиши ва илмий-тадқиқот лойиҳаларни (дастурларга боғлиқ ҳолда) ёзиш
мумкин. Хитой олий ўқув юртларида аниқ мутахассисликларга эга.
Япония. Японияда олий ўқув юртлари сўзсиз таълим муддати ва курснинг таълим мазмунлари
бўйича фарқ қиладиган турли хил ўқув юртларига эга. Олий ўқув юртларида ислоҳотлар асосан
талаба шахсининг диққатини кучайтиришга, узлуксиз таълим тизимига ўтишга, шунингдек таълимни
ўзаро боғланган тузилмасини яратишга йўналтирилган. Магистр даражасини олиш учун (1 ёки 2
йил) талаба магистрлик диссертациясини тақдим этиш ва ундан ижобий баҳо олиши, шунингдек
мутахассислиги бўйича имтиҳон топшириши керак.
Жанубий Корея. Таълим вазирлиги фан ва таълим, педагогик фаолият билан боғланган фан ва
таълимнинг сиёсий ҳаётга татбиқ қилишни шакллантиришга жавобгар асосий давлат ташкилоти
ҳисобланади. Магистрликка тайёрлаш университетларда амалга оширилади. Магистратурада таълим
муддати 2 йил.