372
На примера профессиональных школ рассмотрены вопросы применения модульных технологий
обучения в образовательный процесс.
Ключевы слова: профессиональное образование, учебный план, квалификация, модульное
обучение, результаты образования.
MODULAR TRAINING IS AN EFFECTIVE MEANS OF ENSURING THE QUALITY OF
PROFESSIONAL EDUCATION
Annotation:The article provides a structural analysis of the areas of training of specialists, as well as
the curricula of professional educational institutions of the Republic. On the example of professional schools,
the issues of using modular learning technologies in the educational process are considered.
Keywords: professional education, curriculum, qualification, modular training, educational results.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда таълим соҳасида, жумладан профессионал таълим тизимида
туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг қатор қарорлари [1,2] билан мазкур соҳаларда асосий йўналишлар белгилаб берилди.
2020/2021-ўқув йилидан янги – бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим ҳамда
Ҳалқаро таълим таснифига мос дифференциаллашган таълим дастурлари жорий этилди.
Республиканинг барча худудларида касб-ҳунар мактаблари (КХМ) (жами 339 та), коллежлар
(200 та) ва техникумлар (186 та) тармоғи ташкил этилиб, уларда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус
профессионал таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш амалга оширилади. Уларда аҳолини
меҳнат бозорида эҳтиёж катта бўлган касблар бўйича қисқа муддатда профессионал тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.
Маълумки, меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш
орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида
таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади [1].
Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати ҳам таълимнинг натижадорлигига эришишга
қаратилган бўлиб, бунга эришиш учун эскича ёндашувлардан воз кечиб, кадрлар тайёрлаш жараёнига
инновацион таълим технологияларини жадал суръатларда жорий этиш талаб этилади.
Профессионал таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш сифати бир қатор омиллар, жумладан
профессионал таълим дастурларига боғлиқ. Ушбу нуқтаи назардан профессионал таълим
муассасаларининг ўқув режаларини таркибий таҳлил қиламиз.
Таъкидлаш жоизки, 2020/2021 ўқув йилидан таълим жараёнига жорий этилаётган
профессионал таълим муассасаларининг ўқув режалари блок-модулли тамойил асосида тузилиб,
мутахассис тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилади. Мазкур ўқув режалари асосида мутахассис
тайёрлаш жараёни асосий жиҳатларини ўрганиш мақсадида амалдаги ўқув режалар таркибий
қисмларини таҳлил қиламиз. 1-жадвалда таваккалига олинган 5та касбнинг ўқув режаларидаги
асосий сонли параметрлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: