374
ҳамда ўқувчилар учун унга кирган материалларни ўрганиш бўйича йўриқномалар билан
таъминланади.
1965 йилда Турин шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан Халқаро модулли
ўқитиш маркази ташкил этилади. У маълум бир мутахассисликдаги ходимнинг фаолиятини иш
функциялари ва ҳаракатларининг аниқ таҳлили ва тавсифига таяниб иш кўришни асос қилиб олади.
Бу ҳолда ҳар бир функция бўйича барча алоҳида ҳаракатлар тавсифланади. Ўқув мақсадларида бу
ҳаракатларни ва операцияларни ўзлаштириш учун қисқа кўргазмали ўқув-инструктив материаллар
ишлаб чиқилади. Бундай материаллар ишчиларнинг кўникмалари модуллари (Modules of Emploies
Skills) деб юритила бошланди. Чоп этилган адабиётларда бу номланиш “касбий кўникмалар
модуллари” ёки “меҳнат кўникмалари модуллари” (МКМ) сифатида очиб берилади.
Европа давлатлари (Италия, Швейцария, Буюк Британия ва б.) ва баъзи Осиё давлатларида
МКМ-конецепциясини амалга оширишга асосланган ҳусусий модулли технологиялар тарқалди.
МКМ-концепция ҲМТ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, таълим ўқув предметларига бўлинмасдан,
бутунлигича ўқитишга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
Қоидага кўра, битта ўқув модули мураккаб ҳаракатни тавсифига бағишланиб, мураккаб
ҳаракат бир нечта оддий ҳаракатлардан ташкил топади. Ўқув модули мазкур оддий ҳаракатларни
тавсифловчи ўқув элементларидан ташкил топади. Тавсифлашни ҳаракатни осон ўзлаштириш
мумкин бўлишлигидан келиб чиқиб баён қилинади.
Ўқув модуллари ва элементлари, шунингдак йўриқлар билан ишлаш жараёнида ўрганувчилар
мустақил равишда ҳаракатларни ўзлаштирадилар. Йўриқчи-мураббий/ўқитувчи ўқув модулларининг
кенгайтирилган мажмуасига (улардан ўқитишда фойдаланиш бўйича тавсиялари билан) эга бўлади.
У гуруҳдаги ўқувчиларнинг аудитория ёки устахонадаги ишини умумий назоратини амалга оширади
ва керак бўлганда, алоҳида ўқувчиларга маслаҳатлар беради. Йўриқчи-мураббий, шунингдек
ўзлаштирганликнинг якуний назоратини ҳам амалга оширади. Модулли ўқитиш технологиясининг бу
вариантида битта гуруҳдаги ўқувчи турли модуллар ва ўқув элементлари билан ишлаши ва
ҳаракатлар ва операцияларни ўзларининг индивидуал суръатларида ўзлаштиришлари мумкин бўлади.
Бугунги кунга келиб модулли ўқитиш технологиясининг турли вариантлари яратилган.
Янгидан-янги модулли дастурлар, модулли ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда
дунё миқёсида бундай қўлланмалар кўплаб яратилган бўлиб, ҳусусан Ўзбекистон профессионал
таълими тизими учун хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида бир қатор қўлланмалар [4]
яратилган.
Ҳозирги пайтда таълимнинг компьютер ва масофавий шаклларининг ўзаро кесишиши
натижасида пайдо бўлаётган йўналишлар модулли ўқитишнинг перспектив йўналишлари
ҳисобланади. Шунга ўхшаш манзара масофавий таълимда ҳам кузатилмоқда, масофавий таълим учун
ҳам модул технологияси ўқув материалини ташкил қилиш ва уни ўзлаштиришни самарали усули
бўлиб қолмоқда.
Ҳулоса қилиб айтганда, профессионал таълим муассасаларининг таълим жараёнига модулли
технологияларни жорий этиш, уларни салоҳиятли умумкасбий ва махсус фанлар ўқитувчилари билан
боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш билан биргаликда, таълим натижаси – битирувчининг талаб
даражасидаги мутахассис бўлиб чиқишига кенг имкониятлар очади.
Do'stlaringiz bilan baham: